Сайт харитаси

Янгиликлар


Экологияга зарарли ташланмалар миқдорини камайтириш бўйича эришилган натижалар сарҳисоб қилинди

Жорий йилнинг 10 февраль куни пойтахтдаги Миллий матбуот марказида "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан экологияга зарарли ташланмалар миқдорини камайтириш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Анжуманда оммавий ахборот воситалари вакилларига Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Жамият томонидан ишлаб чиқариш корхоналарининг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва табиий ресурсларни тежашга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг натижалари ҳақида батафсил маълумот берилди.

2024 йилда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги барча бошқарма ва корхоналар бўйича атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмаларнинг экологик норматив миқдори 142,3 минг тоннага белгиланган эди. Аслида эса бу миқдор 73,1 минг тоннага камайтирилди, яъни белгиланган меъёрга нисбатан 69,2 минг тонна ёки 48,6 фоизга кам ташланишга эришилгани таъкидланди.

Оқова сувлар ташланмаларини камайтириш бўйича ўтган йилда белгиланган экологик норматив миқдор 11,5 миллион метр куб бўлса, аслида ташланган оқова сувлар миқдори 4,3 миллион метр кубни ташкил қилди. Бу ўз навбатида 7,2 миллион куб метр кам ташланишга эришиш ва экологик меъёрга нисбатан 62,6 фоизга кам ташланиш кўрсаткичини таъминлашга имкон бергани билдирилди.

Шунингдек тадбирда қайд этилганидек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар миқдори 36,6 минг тоннани ташкил этди. Белгиланган экологик норматив миқдор эса 57,2 минг тонна. Бу 20,6 минг тонна ёки 36 фоиз кам чиқинди ҳосил бўлишига эришилганлигини кўрсатади. Шунингдек, чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, шунингдек, атроф-муҳитни зарарсизлантириш ишлари самарали тарзда амалга оширилди.

Дастур доирасида эскирган қозонлар ўрнини энергия тежамкор қурилмалар билан алмаштириш, ёқилғи ресурсларини тежаш мақсадида муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш йўлга қуйилди. Бу нафақат энергия сарфи, балки умумий эмиссияларни камайтиришга ёрдам берди. Шу билан бирга янги чанг-газ тозалаш қурилмасини ишга тушириш ҳамда мавжудларини модернизация қилиш ишлари ҳам самарали олиб борилди.

Жамиятда Яшил макон умуммилий лойиҳасига ҳам катта эътибор қаратилди. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бўйича 2024 йилда 348,5 минг туп дарахт кўчати экилиши белгиланган бўлиб, амалда 367,0 минг туп экилди. Жамият тизимидаги корхоналарда жами 388 гектар майдонда томчилатиб суғориш тизими мавжуд. “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги корхоналарнинг 8 та ҳудудида 166 гектар майдонда яшил белбоғлар ташкил этилди.

Матбуот анжуманида иштирок этган оммавий ахборот воситалари вакиллари компаниянинг келгусидаги экологик стратегияси ва соҳада амалга ошириладиган янги лойиҳаларга қизиқиш билдиришди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

Охирги ўзгартирилган сана: 10-Февраль 2025 й.

UNG logo

© «Ўзбекнефтгаз» АЖ

100047, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 21-уй

Боғланиш учун маълумотлар

Девонхона: +(99871) 207-27-72 | 22-32
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88 (1810)
Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz, ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон манзили: ungps@ung.uz

Иш тартиби

Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соати: 09:00 дан 18:00 гача | Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача

Ижтимоий тармоқларимиз

Бизнинг янгиликларга обуна бўлинг

Обуна бўлиш

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда www.ung.uz веб-сайти манзили кўрсатилиши шарт.