Сайт харитаси
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш компания фаолиятининг ажралмас қисмидир. Атроф-муҳитни бошқариш саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича Ягона бошқарув тизими (СХ, ММ ва ЭБЯТ) билан қамраб олинган.
2019 йилдан бошлаб «Ўзбекнефтгаз» АЖ да экологик хавфсизлик хизмати фаолият олиб борилмоқда, унинг вазифаларига СХ, ММ ва ЭБЯТ талабларига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни бошқариш, шу жумладан, иссиқхона газлари эмиссияларини аниқлаш, нормативларни белгилаш, мониторинг, ҳисоб (учёт) ва чиқиндиларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш кабилар киради.
Тизимнинг бошқармалари ва корхоналари томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳисоботларни тақдим этишда шаффофликни таъминлаш, вақтни тежаш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида атроф-муҳитга салбий таъсирларни қоплаш тўғрисидаги ҳисоботларни ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳужжатларини тақдим этиш жараёнлари рақамлаштирилди.
Энергиядан самарали фойдаланиш иқлим ўзгаришига қарши кураш чоралари тизимининг асосий элементидир. Энергия таъминоти ва энергия сарфини бошқариш тизимини оқилона ташкил этиш учун «Ўзбекнефтгаз» АЖ ташкилотларида энергияни бошқариш тизими жорий этилди, у турли хил функционал бўлинмалар бошқарувининг барча даражаларида ўзаро таъсирини таъминлайди ва ISO 50001:2018 халқаро стандарти талабларига мувофиқ энергия самарадорлигини бошқаришнинг асосий жараёнларини тартибга солади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари 2019 йил 22 августдаги "ПҚ-4422-сонли Қарорига биноан соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича Йўл харитаси ишлаб чиқилди.
2022 йил охирига келиб компаниянинг электр ва иссиқлик энергиясини истеъмол қилиш 745,1 минг кВт*с ва 5 222 018,9 Гкални ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 2,36 % га паст ва мос равишда 3,07% га.
2022 йилда «Ўзбекнефтгаз» АЖ энергияни тежаш, энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежайдиган қурилмаларни жорий этиш, қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш ва энергиядан оқилона фойдаланишни ривожлантириш Режасини ишлаб чиқди.
Режада ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар кўзда тутилган:
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги энергия ҳажмини (энергоемкость) камайтириш ва ишлаб чиқаришнинг энергия самарадорлигини ошириш орқали ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иссиқхона газлари эмиссияларини камайтириш «Ўзбекнефтгаз» АЖ устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунга қадар компания эмиссияларни утилизация қилиш технологияларини жорий этиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширди. Илгари ёқилган газларнинг асосий қисми ҳозирда муваффақиятли утилизация қилинмоқда.
2022 йилда иссиқхона газлари эмиссияларининг умумий ҳажми 6,3 млн т СО2e ни ташкил этди, шундан тўғридан – тўғри эмиссиялар ҳажми 4,0 млн тонн СО2e ни, билвосита эмиссиялар ҳажми – 2,2 млн тонн СО2e ни ташкил этди. 2022 йилда ишлаб чиқилган эмиссиялар ҳажми ишлаб чиқариш ҳажмининг пасайиши туфайли ўтган йилгига нисбатан 3,72% га камайди. Эмиссияларнинг асосий манбалари углеводородларни қазиб олиш ва нефт ва газни қайта ишлаш учун ишлаб чиқариш жараёнлари бўлиб, бу жараёнлар доирасида тўғридан-тўғри ва билвосита иссиқхона газлари интенсивлиги (Scope I и Scope II) мос равишда 0,108 тонна ва 0,045 тонна CО2 ни ташкил этди.
2022 йилда иссиқхона газлари эмиссияларини камайтириш бўйича қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилди:
Компания 2023 йил учун иссиқхона газлари эмиссияларини камайтириш режасини тасдиқлади, бу 2023 йилда ёқилғи газини 40 442 тонна СО2e тежаш бўйича ташкилий ва техник тадбирларни амалга ошириш орқали (21 861,0 тонна СО2e) электр энергиясини (24 716,1 тонна СО2e), нефт маҳсулотлари (327,6 тонна СО2e) камайтиришга тахмин қилинган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ иссиқхона газлари эмиссияларини камайтириш билан бир қаторда ишлаб чиқариш фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини камайтириш бўйича изчил тизимли ишлар олиб бормоқда.
Ифлослантирувчи моддаларнинг чиқиндиларини назорат қилиш учун компания вақти-вақти билан ишлаб чиқариш объектларида атмосфера ҳавосининг ҳолатини кузатиб боради. 2022 йилда жами 42 082 атмосфера ҳавоси намуналари олинган.
Компания 2030 йилга келиб олтингугурт оксиди чиқиндиларини камайтиришни мақсад қилган умумий чиқиндиларнинг энг катта улуши 35% га эга. Шу мақсадда, атмосферага чиқариладиган олтингугурт диоксиди миқдорини камайтириш чоралари кўрилмоқда. Бундан ташқари, 2022 йилда атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини камайтириш бўйича бошқа чора-тадбирлар амалга оширилди, жумладан:
Корхона объектларида ҳаво сифатини таъминлаш ва унинг ишлаб чиқариш объектлари томонидан атмосферага ифлослантирувчи моддалар чиқиндиларини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишнинг умумий қиймати 2,26 миллиард сўмни (212 минг АҚШ долларни) ташкил этди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти натижасида ҳосил бўлган чиқиндиларнинг асосий турлари қора метал, сарфланган алюминий оксиди, полимер чиқиндилари, паст молекуляр полимерлар, ишлатилган мой, ишлатилган шиналар ва мойли лойлардир. Компания фаолияти давомида, асосан кам хавфли ва хавфсиз чиқиндилар (IV ва V хавф синфлари) ҳосил бўлади.
Чиқиндиларни бошқариш жараёни доирасида компания қуйидаги тадбирларни амалга оширади:
2022 йилда ҳосил бўлган чиқиндиларнинг бутун ҳажми қайта ишлашга юборилди, чиқиндиларнинг 90% қайта ишлашга ёки қайта фойдаланишга топширилди ва чиқиндиларнинг 10% утилизация қилиш учун бошқа ихтисослашган корхоналарга топширилди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ишлаб чиқариш объектлари қўриқланадиган ҳудудларда жойлашмаган.
Қурилиш объектларини лойиҳалаш жараёнида атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш доирасида Ўзбекистон Республикаси қизил китобига ва Табиатни муҳофаза қилиш халқаро Иттифоқи рўйхатига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси турлари учун хавфлилик даражаси аниқланади.
Компания 2021-2022 ва 2022-2025 йилларда бузилган ерларни рекультивация қилиш режаларини (план-графикларини) ишлаб чиқди. Ўзбекистон Республикасида 2019-2028 йилларга мўлжалланган биологик хилма-хилликни сақлаш стратегиясига мувофиқ кўкаламзорлаштириш, ўрмон плантацияларни суғориш учун томчилатиб суғориш тизимларидан фойдаланиш ва биологик хилма-хилликни умумий сақлаш чоралари кўрилмоқда.
2022 йил давомида кўрилган чора-тадбирлар доирасида, 830,4 гектар бузилган ерлар рекультивация қилинди ва 143 750 дона мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
100047, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 21-уй
Девонхона: +(99871) 207-27-72 | 22-32
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88 (1810)
Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz, ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон манзили: ungps@ung.uz
Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соати: 09:00 дан 18:00 гача | Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача
Ру
En
O'z