БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМИ
«Ўзбекнефтгаз» АЖ иқтисодий ривожланиш, атроф-муҳит ва жамиятга таъсирининг муҳимлигини тан олади ва юзага келиши мумкин бўлган салбий таъсирларни минималлаштириш ва бартараф этиш учун барқарор ривожланишни бошқариш тизимини доимий равишда такомиллаштириб боради. Барқарор ривожланиш тамойиллари ва мақсадлари стратегия ва асосий бизнес жараёнларига интеграция қилинган.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ барқарор ривожланиш соҳасидаги фаолиятининг устувор йўналишлари:
- энергия самарадорлигини ошириш;
- компаниянинг углерод изини камайтириш;
- атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш;
- сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш;
- саноат хавфсизлигини таъминлаш;
- хилма-хиллик ва тенг имкониятлар;
- ходимларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
- хайрия ва ижтимоий лойиҳалар;
- самарали корпоратив бошқарув;
- ахборотнинг шаффофлиги ва ошкор этилиши.
2022 йил компаниянинг ташкилий тузилмасида ESG татбиқ этиш бўлими – барқарор ривожланиш тизимини бошқариш, ташаббусларни мувофиқлаштириш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги фаолиятнинг ахборот шаффофлигини ошириш учун масъул бўлган мустақил бўлим ташкил этилди.
2022 йилдан бошлаб глобал ҳисобот ташаббуси (GRI) стандартларига мувофиқ барқарор ривожланиш соҳасида йиллик ҳисоботларни чиқариш амалиёти жорий этилди. Ушбу ишни координация қилиш билан ESG татбиқ этиш бўлими шуғулланади.