Сайт харитаси
Меҳнатни муҳофаза қилиш масалаларини бошқариш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз ходимлари ва пудратчи ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашни ўзининг асосий устувор йўналишларидан бири деб билади. Компания илғор тажрибаларни қўллаш ва ходимларни мавжуд корпоратив дастурларга фаол жалб қилиш орқали амалдаги меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик тизимининг (ММ ва СХ) самарадорлигини доимий равишда оширишга интилади.
Тегишли назоратни таъминлаш учун компаниядаги ММ ва СХ масалалари саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва экология бўйича Ягона бошқарув тизими (СХ, ММ ва ЭБЯТ) томонидан тартибга солинади. Ушбу бошқарув тизими ISO 9001:2015, ISO 45001:2018 (OHSAS 18001), ISO 14001:2015 и ГОСТ 12.0.230 – 2007 стандартлари талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган, жорий қилинган, сақланган ва такомиллаштирилган.
2022 йил охирига келиб компаниянинг 20 та корхонаси ISO 45001 (OHSAS 18001) сертификатига эга бўлди ва компания бу рақамни кўпайтиришни давом эттиришни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўз фаолиятини амалга оширишда бошқа халқаро ва миллий талабларга риоя қилишга интилади.
"Ўзбекнефтгаз" АЖ да саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва екология бошқарувининг ягона тизими схемаси
СХ, ММ ва ЭБЯТ таркибига компания бошқарувининг барча даражалари вакиллари киради.
Компания ва унинг таркибий бўлинмалари ММ ва СХ доирасидаги асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Компания мунтазам равишда ходимларнинг соғлиғини сақлаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлашга сармоя киритади. Ҳисобот йилида ММ ва СХ бўйича жами харажатлар 53,9 млрд сўмдан ортиқ (5,9 миллион АҚШ доллар) ни ташкил этди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ жароҳатларнинг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш мақсадида ўз ходимларининг меҳнат хавфсизлиги маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
2022 йил давомида компаниянинг 1384 ходими ММ ва СХ бўйича ўқитилди, кириш йўриқномасида 4157 ходим қатнашди.
2023 йилда ММ ва СХ соҳасида қуйидаги тадбирлар режалаштирилган:
Ишда хавфсизликни таъминлаш ва саноат жароҳатларнинг олдини олиш
«Ўзбекнефтгаз» АЖ барча турдаги ишлаб чиқариш операцияларида, шу жумладан саноат бино ва иншоотларини қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланишда ММ ва СХ соҳасидаги талабларга риоя этилишини фаол назорат қилади. Потенциал хавфли элементларни ўз вақтида аниқлаш ва йўқ қилиш учун барча саноат бинолари ва иншоотлари даврий техник кўрикдан ўтказилади ва доимий ва капитал таъмирланади.
100047, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 21-уй
Девонхона: +(99871) 207-27-72 | 22-32
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88 (1810)
Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz, ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон манзили: ungps@ung.uz
Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соати: 09:00 дан 18:00 гача | Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача
Ру
En
O'z