“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ўзбекистон Республикаси нефт-газ ва нефт-кимё саноатида муҳим ўрин тутади. Ўзбекистон Республикасидаги йирик нефт ва газ компаниялардан бири бўлиб, Компания хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, саноат корхоналаридаги ходимлар ва фаолият кўрсатаётган ҳудудларда яшовчи аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъуллигини билдиради.
Бутун таъминот занжири давомида ва ўз фаолияти доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ атроф-муҳитга таъсирини камайтиришга интилади.
“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг асосий вазифалари — атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурслар ва биохилма-хилликни сақлаш, фуқаролар саломатлигини таъминлашдан иборат.
- Соғлиқни сақлаш, ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларни таъминлаш, операцион фаолиятни амалга оширишда барча зарур хавфсизлик стандартлари ва меъёрларига риоя этилишини назорат қилиш;
- Илғор технологияларни қўллаш, эмиссияларни ҳисоблаш ва атмосфера ҳавосини сақлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш орқали компания фаолиятининг атроф-муҳитга таъсирини минималлаштириш;
- Экологик ва ижтимоий соҳаларга инвестицияларни кўпайтириш. Компания экологик ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро давлат ва нодавлат ташкилотлари, тадқиқот ва таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни давом эттириш;
- Рискларни бошқариш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан потенциал хавф-хатарларни таҳлил қилиш, оқибатларни олдини олиш ва минималлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаласини ишлаб чиқиш, шунингдек рискларни доимий мониторинг, баҳолаш ва таҳлил қилиш;
- Белгиланган талаблар, нормалар, стандартларга мувофиқ бўлиш ва уларга риоя қилиш;
- Соғлиқни ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тизимини доимий равишда такомиллаштириш;
- Атроф-муҳитга таъсирни камайтиришга доимий интилиш;
- Ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича доимий равишда маълумот билан таъминлаш ва ўқитиш;
- Рискларни бошқариш тизимини доимий равишда такомиллаштириш;
- Манфаатдор томонлар билан мулоқотда бўлиш ва компаниянинг экологик ва ижтимоий жавобгарлигини намойиш этишда шароитлар яратиш.