Сайт харитаси
«Ўзбекнефтгаз» АЖ корпоратив бошқарув тизими - компания фаолиятини бошқариш ва назорат қилишни таъминлайдиган жараёнлар мажмуи, шунингдек, компания фаолиятини самарали ташкил этиш, модернизация қилиш, ишлаб чиқариш объектларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни таъминлаш, рақобатбардош маҳсулотларни чиқариш ва уларни ташқи бозорларга экспорт қилиш учун акциядорлар, Кузатув Кенгаши, Бошқарув ва манфаатдор томонлар ўртасидаги муносабатлар тизимидир.
Корпоратив бошқарувнинг асосий тамойиллари:
Корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ички корпоратив сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир. 2022 йилда компаниянинг корпоратив бошқарув тизими амалдаги корпоратив бошқарув амалиётига акциядорлик жамиятлари самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссия томонидан тасдиқланган корпоратив бошқарув кодексининг тавсияларига мувофиқлиги бўйича мустақил баҳолаш ўтказилди.
Мустақил баҳолаш натижаларига кўра, компаниянинг (мавжуд бўлган 1200 баллдан 800 балл, ёки мумкин бўлган максимал натижанинг 67%) корпоратив бошқарув сифати "юқори" деб тан олинди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиш масалалари «Ўзбекнефтгаз» АЖ ахборот сиёсати тўғрисидаги Низоми билан регламент қилинади, «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув Кенгашининг 2016 йил 5 октябрдаги 9-сонли тасдиқланган Қарори билан тартибга солинади. Ахборот сиёсатининг мақсади акциядорлар, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари ва бошқа манфаатдор томонларнинг компания ва унинг фаолияти тўғрисидаги ишончли маълумотларга бўлган эҳтиёжларини қондириш орқали компания фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашдан иборат. Ахборот сиёсати манфаатдор томонларнинг инвестиция ва бошқарув қарорлари учун зарур бўлган компания ва унинг фаолияти тўғрисида ишончли маълумот олиш, шунингдек махфий маълумотларни ҳимоя қилиш ҳуқуқларини тўлиқ амалга оширишга қаратилган.
Талаб қилинган ахборотни ошкор қилиш қуйидагиларда амалга оширилади:
Компаниянинг бошқарув органлари қуйидагилардир:
Компания бошқарув органларининг ваколатлари «Ўзбекнефтгаз» АЖ Уставида ва ички ҳужжатларда белгиланган.
2022 йилда компания ишлаб чиқариш объектларида мувофиқлик соҳасида хабардорликни оширишга ҳаракат қилди, масалан, коррупция хавфини камайтиришга қаратилган ички меъёрий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини аниқлаштириш мақсадида 113 минтақавий комплаенс-инспектори томонидан компания ва унинг шўба корхоналари 6051 нафар ходимига ўқув семинарлари ўтказилди.
Компанияда манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги Низом мавжуд бўлиб, унга мувофиқ сотиб олиш ёки бошқа фаолиятда шартнома мажбуриятларини ноқонуний тузиш, яқин қариндошларига ишга жойлашиш бўйича ёрдам кўрсатиш ёки манфаатлар тўқнашувини ҳал қилишда томонлардан бирининг фойдасига расмий ваколатни суиистеъмол қилишга йўл қўйилмайди. Белгиланган тартибда ходим манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияни тўлдиради, шундан сўнг тақдим этилган маълумотлар Этика комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Компания фаолиятининг энг муҳим тамойилларидан бири коррупциянинг ҳар қандай шакл ва кўринишда қабул қилинмаслиги ҳисобланади. Компания Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши Сиёсати, «Ўзбекнефтгаз» АЖ бизнес этикаси Кодекси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ Устави талабларига, шунингдек, халқаро конвенциялар ва стандартлар талаблари асосида коррупцияга қарши кураш сиёсатини ишлаб чиқди ва қабул қилди.
Коррупцияга қарши фаолиятга қуйидагилар киради:
Коррупцияга қарши тизимнинг асосий элементлари:
Компаниянинг расмий веб-сайтида «Коррупцияга қарши кураш» бўлими ишга туширилди, унда қуйидаги маълумотлар мавжуд:
«Ўзбекнефтгаз» АЖ да ходимлар ва учинчи шахсларнинг ахлоқий, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқий масалалар бўйича мурожаатларини рўйхатга олиш учун алоқа каналлари ташкил этилди. Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти ва молиявий ва ва комплаенс назорат департаменти сўровларни ҳисобга олиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш учун жавобгардир.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими қабул қилинган хабарлар бўйича ҳар чоракда ҳисобот тузади ва Бошқарув Раисига юборади. Сўровлар сони бўйича статистикаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ расмий сайтида эълон қилинади.
Ҳисобот даврида «Ўзбекнефтгаз» АЖ га жами 1230 та мурожаат келиб тушди, шу жумладан жисмоний шахслардан 1118 та ва юридик шахслардан 112 та. Кўриб чиқиш натижаларига кўра, 347 та мурожаат қондирилди, 863 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Объектив сабабларга кўра учта мурожаат рад этилди ва ҳисобот йилининг охирига келиб 17 та мурожаат кўриб чиқилди.
Компанияда хатарларни бошқаришни тартибга солувчи асосий ҳужжат 2018 йил 24 мартдаги №73-сонли хатарларни бошқариш тўғрисидаги Низом бўлиб, унда саноат ва иқтисодий соҳада юзага келиши мумкин бўлган хавфларни камайтириш ва олдини олиш бўйича ўз вақтида чоралар кўриш тартиби белгиланади. «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналарида рискларни бошқариш тамойилларини амалга оширишни мувофиқлаштириш учун жавобгарлик компаниянинг Бизнесни истиқолли ривожлантириш департаментининг рискларни бошқариш бўлими зиммасига юкланади.
Компания Рискларни бошқаришнинг ягона тизимини жорий қилди, уни такомиллаштириш учун жавобгарлик Бошқарув Раиси олдида ҳисобот берадиган Рискларни бошқариш қўмитаси зиммасига юкланади.
Ушбу органнинг функциялари, шунингдек, бизнес-жараён доирасида хатарларни бошқариш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишни ўз ичига олади, шу жумладан:
Компания мунтазам равишда хавфларни кузатиб боради, бу профилактика чоралари ва хавфларнинг оқибатларини бартараф этиш учун юмшатувчи омиллар натижасини кузатиш имконини беради.
100047, Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси, 21-уй
Девонхона: +(99871) 207-27-72 | 22-32
Ишонч телефони: +(99871) 233-28-88 (1810)
Бизнинг почта манзилимиз: kans@ung.uz, ung@exat.uz
Матбуот хизматининг электрон манзили: ungps@ung.uz
Иш кунлари: Душанба – Жума | Дам олиш кунлари: Шанба ва Якшанба
Иш соати: 09:00 дан 18:00 гача | Тушлик: 13:00 дан 14:00 гача
Ру
En
O'z