Халқаро энергетика арбитражи: ҳуқуқ ва амалиётда низоларни ҳал қилиш масаласи бўйича Ўзбекнефтгаз” АЖда семинар-тренинг ўтказилди
Семинар-тренингда тасарруфдаги акциядорлик жамиятлари ва ташкилотларининг юридик ва иқтисод-молия йўналишида фаолият юритадиган мутахассислари иштирок этдилар.

Семинарнинг очилишида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Юридик бўлим бошлиғи Амин Абдурахимов сўзга чиқиб, хозирги кунда амалиётда халқаро арбитраж билан боғлиқ масалалар учраётгани ва бу ҳолатлар нефть ва газ соҳасидаги масъул ҳодимларнинг халқаро тижорат низоларини ҳал қилиш борасидаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Семинар доирасида «Hogan Lovells» компанияси мутахассислари ва ҳамкорлари Алексей Дудко, Майкл Дэвисон ва Дженнифер Смит битимларда арбитраж шарти, арбитраж муҳокамасига тайёргарлик кўриш, арбитражни самарали олиб бориш борасидаги тажрибалари билан ўртоқлашдилар.