Махсус имкониятлар

АЖ «Ўзбекнефтгаз»

АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтепродукт»
АЖ «Узнефтепродукт»
  • Манзил:
    Тошкент, М. Улугбекский р-н., ул. Дурмон йули 143, 2-берк коча
  • Сайт:www.unm.uz
АЖ «Узтрансгаз»
АЖ «Узтрансгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яккасарай тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а
  • Телефон:(998 71) 239-12-03
  • Сайт:uztransgaz.uz
АЖ «Узнефтегазмаш»
АЖ «Узнефтегазмаш»
МЧЖ «Карбонам»
МЧЖ «Карбонам»
  • Манзил:
    Наманган, А. Хужаев кўчаси, 38
МЧЖ «Бентонит»
МЧЖ «Бентонит»
  • Манзил:
    Навои
МЧЖ «Нефтегазминерал»
МЧЖ «Нефтегазминерал»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол кўчаси, 21
  • Телефон:(998 71) 252-77-74
АЖ «Узбекгеофизика»
АЖ «Узбекгеофизика»
  • Манзил:
    Кибрай тумани, Геофизика
  • Телефон:(998 71) 2648989
АЖ «ИГРНИГМ»
АЖ «ИГРНИГМ»
  • Манзил:
    Тошкент, Шота Руставели 114
  • Телефон:(998 71) 2509225
УзВЧ
УзВЧ
  • Манзил:
    Мубарек тумани, махалля Дустлик
  • Телефон:(0365) 67-235-76
МЧЖ «Нефтегазстрой»
МЧЖ «Нефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Микими кўчаси 98
  • Телефон:(998 71) 2536926
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
  • Манзил:
    Мубарек, 2 м/р Занжисарой кўчаси
  • Телефон:(0365) 2742116
АЖ «Бухарагазпромстрой»
АЖ «Бухарагазпромстрой»
  • Манзил:
    Бухара, Т. Авезова кўчаси 2
  • Телефон:(0365) 2233289
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
  • Манзил:
    Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янгихает
АЖ «Ташнефтегазстрой»
АЖ «Ташнефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Катортол кучаси 2-а
  • Телефон:(998 71) 1501617
МЧЖ «Автогазтаъминот»
МЧЖ «Автогазтаъминот»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек 26
МЧЖ «Нефтегазинвест»
МЧЖ «Нефтегазинвест»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол, 16
  • Телефон:(998 71) 207-27-72
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол 16
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кучаси 32а
  • Телефон:(998 71) 2678901
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек кўчаси, 26/1
  • Телефон:(998 71) 1297766
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол кўчаси 21
  • Телефон:(998 71) 2360210
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кўчаси, 32а
  • Телефон:(998 71) 2687702
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
  • Манзил:
    Тошкент, Миробад тумани, Шевченко кўчаси, 2
  • Телефон:(998 71) 256-67-27
МЧЖ «Мурувват-текс»
МЧЖ «Мурувват-текс»
  • Манзил:
    Тошкент Мукимий кўчаси, 1-пр, 3
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
  • Манзил:
    Тошкент, Чилонзор кўчаси, 2
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
  • Манзил:
    Тошкент, м. Чилонзор-1, д. 11-А
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо-Улугбек тумани, Дурмон йули, 34
  • Телефон:(998 71) 262-70-91
  • Сайт:gubkin.uz
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй
  • Телефон:(0365) 223-71-75
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Қиргули мавзеси У.Юсупов кўчаси 240-уй
  • Телефон:(0373) 552-35-16

Қўшма корхоналар

ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
  • Манзил:
    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Яккасарайский туман, кўч. Нукус, 50
  • Телефон:(99871) 1500057
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
  • Манзил:
    Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, кўч. Турткул Гузари 121
  • Телефон:(99861) 2222187
  • Сайт:www.uz-kor.com
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
  • Манзил:
    Тошкент, Мирабад тумани, Афросиаб 12
  • Телефон:(99871) 1507601
  • Сайт:www.atg.uz
ҚК "New Silk Road"
ҚК "New Silk Road"
  • Манзил:
    Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107-Б, халқаро бизнес марказ, чиғир G, 11 қават
  • Телефон:(99871) 2389767
  • Сайт:www.cnpciuz.uz
ҚК "Natural Gaz Stream"
ҚК "Natural Gaz Stream"
Ортга қайтиш
13.04.2019

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА “ГЎШТНИНГ НАРХИДА БОДРИНГНИ КЎРИНГ” ХАБАРНОМАСИ БЎЙИЧА

“Davletov.uz”да эълон қилинган “Гўштнинг нархида бодрингни кўринг” постида айтилган фикрлар юзасидан айрим изоҳлар ва маълумотлар беришга эҳтиёж туғилди.

Таъкидлаш керакки, қарор лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил
26 майдаги ПҚ-3012-сон қарорининг ижроси ўлароқ ишлаб чиқилган. Президент қарори қабул қилинган ва ушбу вазифа қўйилган пайтда (қарор санасига эътибор беринг!) Энергетика вазирлиги йўқ эди — шу сабабли вазифа “Ўзбекнефтгаз” АЖга юкланган.

Нега 2020 йилнинг 1 январидан пишган ғишт ишлаб чиқариш заводлари, оҳак ишлаб чиқарувчи корхоналар, цемент ишлаб чиқариш заводлари, иссиқхона хўжаликларига кўмирга ўтиш тавсия қилиняпти?

Биринчидан, табиий газ захираси чекланган, шу боис биз уни тежашга ва муқобил энергия манбаларига мурожаат қилишга мажбурмиз. Шу билан бирга, ҳар йилги қазиб чиқариладиган табиий газ миқдорлари, унинг тақсимотга йўналтириладиган ҳажмлари ҳам чекланган ва мақсадли етказиб бериш Ҳукумат қарори билан белгиланган.

Иккинчидан, иссиқлик электр станциялари ҳам бугун айнан муқобил энергия манбаларига ўтяпти. Масалан, Ангрен иссиқлик электр станциясида кўмирда ишлайдиган қуввати 150 МВт бўлган энергоблок 2016 йилда фойдаланишга топширилган. Бугунги кунда ушбу энергоблокда йилига 924 минг тонна юқори кулли кўмир ёқилғиси асосида 984 млн. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб бериляпти. Бундан ташқари, Янги-Ангрен иссиқлик электр станциясида йилига 2 млн. тоннага яқин кўмир, 1,7 млрд. куб метр табиий газ ёқилиб, 6,22 млрд. кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Бу республика бўйича иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг 11 фоизини ташкил этади. Ҳозирда ушбу иссиқлик электр станциясида 1-5 энергоблокларни йил давомида кўмир ёқилғисидан фойдаланишга ўтказиш бўйича инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқиляпти, лойиҳа 2023 йилга якунланади.

Учинчидан, жаҳон тажрибасидан маълум, табиий газни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш ёки сотишдан кўра, уни чуқур қайта ишлаб, юқори қўшилган қийматли синтетик суюқ ёқилғи ва полимер маҳсулотлар ишлаб чиқариш самаралироқдир. Таққослаш учун: 3,6 млрд. куб метр газнинг ҳар минг куб метри 150 доллардан сотилса, 3,6 трлн. сўм бўлади. Агар синтетик суюқ ёқилғи заводида ишлаб чиқарилcа маҳсулот қиймати 7,2 трлн. сўмга тенг бўлади. Бу — хомашёни сотганга нисбатан 2 баравар кўп дегани.

Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 29 декабрдаги ПҚ-2706-сон қарорига мувофиқ Шўртан газ-кимё мажмуасининг 3,6 млрд. куб метр тозаланган газ негизида йилига 307,3 минг тонна керосин, 724,6 минг тонна дизель ёнилғиси, 439,3 минг тонна нафта ва 53,4 минг тонна 53,4 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2020 йилда ишга туширилади.

Тўртинчидан, Ўзбекистонда амалдаги табиий газ нархи бозор механимзларига мувофиқ эмаслигини ҳаммамиз яхши биламиз. Бугунги кунда, барча ҳаражатларни инобатга олган ҳолда бир куб метр табиий газни истеъмолчига етказиб бериш нархи бир минг сўмдан ортиқ бўлиши керак бўлса, амалда аҳолига 320 сўмдан етказиб берилмоқда. Ҳаттоки, энг юқори нархда етказиб бериладиган истеъмолчилардан ғишт, цемент ёки оҳак заводи учун белгиланган табиий газ нархи (1 000 сўмдан) ҳам ҳаражатларни қопламайди ёки бугунги бозор муносабатларига мос эмас.

Бешинчидан, қарор лойиҳаси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятида ишлаб чиқарилаётган кўмир маҳсулотларига бозор топишга алоқадор эмас. Чунки қарор (лойиҳаси)дан мақсад — кўмир сотиш эмас, балки кўмирнинг иссиқлик энергияси тақсимотидаги улушини ошириш. Табиий газнинг республика бирламчи ёқилғилар истеъмолидаги улуши 85 фоиз бўлса, кўмирники 2,5 фоиз атрофида. Бугун кўплаб ғишт заводлари кўмирни қўшни давлатлардан импорт қилмоқда ва бу табиий газдан сезиларли арзонга тушмоқда. Ёқилғи арзон бўлса, табиийки бу маҳсулот таннархи ва провардида унинг бозордаги нархига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Олтинчидан, Ўзбекистондаги мавжуд ғишт, кўмир, оҳак ишлаб чиқарадиган корхоналар ва иссиқхона хўжаликлари ўтган 2018 йилда жами 1,7 млрд. куб метр газ истеъмол қилган бўлса, жорий йилда уларнинг талаби 2,7 млрд. куб метргача ошади. Хоҳласак-хоҳламасак айрим истеъмолчилар тоифаси, шу жумладан, ғишт, цемент, оҳак корхоналари ва иссиқхона хўжаликларини муқобил энергияга ўтказиш вақти етди.

PS: “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти қарор лойиҳаси юзасидан билдирилган фикр ва таклифлар учун миннатдорчилик билдиради. Шу билан бирга, муҳокамада қатнашаётган фуқаролар ва тадбиркорларнинг таклиф-мулоҳазаларига қулоқ тутиш, муҳокама қилиш ва лозим бўлса инобатга олишга тайёрмиз. Мақсадимиз — қарор лойиҳасининг ҳар томонлама пухта, пишиқ ва мукаммал даражада ишлаб чиқиш.

Муҳокамада иштирок этаётганингиз учун яна бир бор раҳмат.

Янгилик билан бўлишиш