Махсус имкониятлар

АЖ «Ўзбекнефтгаз»

АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узбурнефтгаз»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтегаздобыча»
АЖ «Узнефтепродукт»
АЖ «Узнефтепродукт»
  • Манзил:
    Тошкент, М. Улугбекский р-н., ул. Дурмон йули 143, 2-берк коча
  • Сайт:www.unm.uz
АЖ «Узтрансгаз»
АЖ «Узтрансгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яккасарай тумани, Юсуф Хос Хожиб кўчаси, 31а
  • Телефон:(998 71) 239-12-03
  • Сайт:uztransgaz.uz
АЖ «Узнефтегазмаш»
АЖ «Узнефтегазмаш»
МЧЖ «Карбонам»
МЧЖ «Карбонам»
  • Манзил:
    Наманган, А. Хужаев кўчаси, 38
МЧЖ «Бентонит»
МЧЖ «Бентонит»
  • Манзил:
    Навои
МЧЖ «Нефтегазминерал»
МЧЖ «Нефтегазминерал»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
МЧЖ «Узнефтегазгеология»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол кўчаси, 21
  • Телефон:(998 71) 252-77-74
АЖ «Узбекгеофизика»
АЖ «Узбекгеофизика»
  • Манзил:
    Кибрай тумани, Геофизика
  • Телефон:(998 71) 2648989
АЖ «ИГРНИГМ»
АЖ «ИГРНИГМ»
  • Манзил:
    Тошкент, Шота Руставели 114
  • Телефон:(998 71) 2509225
УзВЧ
УзВЧ
  • Манзил:
    Мубарек тумани, махалля Дустлик
  • Телефон:(0365) 67-235-76
МЧЖ «Нефтегазстрой»
МЧЖ «Нефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Микими кўчаси 98
  • Телефон:(998 71) 2536926
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
МЧЖ «Нефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
АЖ «Мубарекнефтегазмонтаж»
  • Манзил:
    Мубарек, 2 м/р Занжисарой кўчаси
  • Телефон:(0365) 2742116
АЖ «Бухарагазпромстрой»
АЖ «Бухарагазпромстрой»
  • Манзил:
    Бухара, Т. Авезова кўчаси 2
  • Телефон:(0365) 2233289
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Юггазстрой»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
АЖ «Тойтепа металл курилмалари»
  • Манзил:
    Тошкент вилояти, Уртачирчик тумани, Янгихает
АЖ «Ташнефтегазстрой»
АЖ «Ташнефтегазстрой»
  • Манзил:
    Тошкент, Катортол кучаси 2-а
  • Телефон:(998 71) 1501617
МЧЖ «Автогазтаъминот»
МЧЖ «Автогазтаъминот»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек 26
МЧЖ «Нефтегазинвест»
МЧЖ «Нефтегазинвест»
  • Манзил:
    Тошкент, 100047, Истикбол, 16
  • Телефон:(998 71) 207-27-72
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
МЧЖ «Нефтегазэкспорт»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол 16
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
МЧЖ «Узнефтегазсвязь»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кучаси 32а
  • Телефон:(998 71) 2678901
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
МЧЖ «Нефтегаздепозит»
  • Манзил:
    Тошкент, Ойбек кўчаси, 26/1
  • Телефон:(998 71) 1297766
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
МЧЖ «Нефтгазбиноиншоот»
  • Манзил:
    Тошкент, Истикбол кўчаси 21
  • Телефон:(998 71) 2360210
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
АЖ «УзЛИТИнефтегаз»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
МЧЖ «Нефтегазмеъёр»
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо Улугбек шох кўчаси, 32а
  • Телефон:(998 71) 2687702
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
АЖ «Сарбон-нефтгаз»
  • Манзил:
    Тошкент, Яшнабад тумани, Аэродромная 118
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
МЧЖ «Журнал нефти и газа»
  • Манзил:
    Тошкент, Миробад тумани, Шевченко кўчаси, 2
  • Телефон:(998 71) 256-67-27
МЧЖ «Мурувват-текс»
МЧЖ «Мурувват-текс»
  • Манзил:
    Тошкент Мукимий кўчаси, 1-пр, 3
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
МЧЖ «Мурувват-чорвадор»
  • Манзил:
    Тошкент, Чилонзор кўчаси, 2
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
МЧЖ «Мурувват-агросаноат»
  • Манзил:
    Тошкент, м. Чилонзор-1, д. 11-А
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университининг
  • Манзил:
    Тошкент, Мирзо-Улугбек тумани, Дурмон йули, 34
  • Телефон:(998 71) 262-70-91
  • Сайт:gubkin.uz
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Бухоро нефт ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси 103-уй
  • Телефон:(0365) 223-71-75
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежи
  • Манзил:
    Қиргули мавзеси У.Юсупов кўчаси 240-уй
  • Телефон:(0373) 552-35-16

Қўшма корхоналар

ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
ҚК МЧЖ "Jizzahk Petroleum"
  • Манзил:
    Ўзбекистон Республикаси, Тошкент, Яккасарайский туман, кўч. Нукус, 50
  • Телефон:(99871) 1500057
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
ҚК "UZ KOR GAZ CHEMICAL"
  • Манзил:
    Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус, кўч. Турткул Гузари 121
  • Телефон:(99861) 2222187
  • Сайт:www.uz-kor.com
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
ҚК "ASIA TRANS GAZ"
  • Манзил:
    Тошкент, Мирабад тумани, Афросиаб 12
  • Телефон:(99871) 1507601
  • Сайт:www.atg.uz
ҚК "New Silk Road"
ҚК "New Silk Road"
  • Манзил:
    Тошкент, Амир Темур кўчаси, 107-Б, халқаро бизнес марказ, чиғир G, 11 қават
  • Телефон:(99871) 2389767
  • Сайт:www.cnpciuz.uz
ҚК "Natural Gaz Stream"
ҚК "Natural Gaz Stream"
Барча нашрлар 07.07.2019

Газ конденсатини кунига 25-40 тоннага кўпайтиришга хизмат қиладиган турбо детонатор қурилади

gaz_kondensatini_kuniga_25_40_tonnaga_k_paytirishga_khizmat_05_07_2019.jpg
Кейинги бир ҳафта мобайнида “Газлинефтгазқазибчиқариш” масъулияти чекланган жамиятида учта йирик лойиҳа амалга оширилди. Улардан дастлабкиси янги конлар сони яна биттага кўпайгани бўлди.

Газли шаҳридан 80 километр узоқда фойдаланишга топширилган кон Андакли деб номланади. Бошланғич газ захираси ҳозирча 621 миллион кубметр ва газконденсати миқдори 34 минг тоннадан иборатлиги тахмин қилинаётган бу манбанинг илгари консервация қилинган дастлабки 1- ва 2-қудуқлари ишга туширилди. Куни кеча мазкур қудуқлар 10,4 километр узунликда барпо этилган янги коллектор орқали “Қумли-Учқир” газ қувурига уланди.

Саратон жазирамаси забтига олган ва кучли афғон шамоли эсиб туришига қарамай, “Enter Engineering Pte. Ltd” компанияси ишчи-мутахассислари замонавий кучли техникалар ёрдамида пасту баландликлар, барханлар бағрини ёриб, мураккаб рельеф қийинчиликларини бартараф этган ҳолда, бир хил чуқурликда котлованлар қазиш, унга қувур ётқизиш ва пайвандлаш ишларини беш кун, деганда ниҳоясига етказишди. Ҳозирги пайтда бу қудуқлардан ҳар куни қарийб 400 минг кубметр газ “Қумли-Учқур” қувури орқали “Учқур” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасига узатилмоқда.
photo5258493645391244200.jpg
Маълумки, масъулияти чекланган жамият тасарруфидаги ўнлаб конлар турли сабабларга кўра анчадан буён ишлатилмай келинмоқда. Улардан айримлари муайян муддатга консервация қилинган. Баъзиларида ер ости сув сатҳи кўтарилиши оқибатида босим камайгани, бунинг натижасида қудуқдан газ қазиб чиқариш самарадорлиги пасайган. Бундай шароитда қудуқдан фойдаланишга сарфланган харажат ўзини оқлаши амримаҳол. Шу сабаб ҳам Гарби газ кони салкам етти йилдан буён ишлатилмай келинарди. Энди бу муаммо тарихда қолди. Гарби яна “саф”да. “Ўзнефтгазқазибчиқариш” АЖ ва “Enter Engineering Pte. Ltd” ўртасида тузилган шартномага асосан, газ конида ишлар олиб борилди. Бунда асосий эътибор қудуқларни устки модулкомпрессор қурилмаси ёрдамида ишлатишга қаратилди. “Учқир” газни олтингугуртдан тозалаш улкан қурилмаси ҳудудида кичик компрессор қурилмаси ўрнатиш лойиҳаси амалга оширилди. У нисбатан қисқа муддат, яъни салкам олти ойда қурилди. Лойиҳа-смета қиймати 2,7 миллион доллар қийматига эга бу иншоот энг сўнгги авлод асбоб-ускуналари билан жиҳозланди. Жумладан, бунда Хитойнинг “Jareh” компанияси билан ҳамкорлик ҳам қўл келди. Хорижий компания қурилма ва унинг таркибидаги диспетчерлик марказига керакли технологик ускуналарни ўз вақтида етказиб берди. Қолаверса, “Jareh” вакиллари асбоб ва жиҳозларни ўрнатиш, ишга созлашни амалга ошириш баробарида маҳаллий мутахассисларни қурилма ускуналарини ишлатишга ўргатишди.
– Компрессор қурилмаси 15,5 километр нарида жойлашган босими паст Гарби кони қудуқларидаги газни сўриб олади, – дейди мазкур қурилма раҳбари Ҳотам Шарипов. – У ҳозир бир кеча-кундузда 300 минг кубметр “зангори олов”ни “Учқур” газни олтингугуртдаш тозалаш қурилмасига етказиб бермоқда. Бу йилига юз миллион кубметр маҳсулот дегани. Яна эътиборли жиҳат, лойиҳа туфайли қурилма ва унинг кондаги иншоотида жами 46 киши иш билан таъминланди.

Кичик компрессор қурилмаси масъулияти чекланган жамиятига катта самара келтиради. Мутахассислар мазкур қурилмага сарфланган маблағ муддатидан олдинроқ, яъни 5-6 йилда қопланади, деган фикрда.
photo5260464038947695436.jpg
Мамлакатимизда нефть ва газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, соҳанинг экспорт салоҳиятини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 9 мартдаги “2017-2021 йилларда углеводород хом ашёсини қазиб олишни ошириш дастурини тасдиқлаш тўғрисида” ги қарори муҳим аҳамиятга эга.
– Жорий йилнинг иккинчи ярмида тасарруфимиздаги конларни қайта тиклаш ва кўплаб қудуқларни, бурғилаш ҳамда таъмирлаш орқали қувватини ошириш кўзда тутилган, – дейди “Газлинефтгазқазибчиқариш” масъулияти чекланган жамияти директори Абдулла Мажидов. – Бундан ташқари, “Олотнефтгазэкспедиция” корхонаси томонидан “Тўмарис” газ кони ҳам фойдаланишга топширилади. “Учқур” газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасидан чиқадиган газ сифатини янада яхшилаш мақсадида газни қуритиш иншооти қуриб ишга туширилади. Мазкур қурилманинг чиқиш қисмида газ конденсатини кунига 25-40 тоннага кўпайтиришга хизмат қиладиган турбо детонатор ҳам қурилади. Шунингдек, бошқа қатор лойиҳалар амалга оширилади. Таъкидлаш керак, белгиланган режаларни рўёбга чиқаришда республика “Ўзбекнефтгазқазибчиқариш” АЖнинг Газлида фаолият юритаётган доимий ишчи гуруҳи катта ёрдам беряпти. У бевосита конлар ва бошқа иншоотларда бўлиб, таъминот ва техника ҳамда бошқа масалалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш асносида, уларни ҳал этиш орқали ишларни жадаллаштириш чораларини кўрмоқда.

Яна бир жиҳат, “Газлинефтгазқазибчиқариш” масъулияти чекланган жамияти конларида ҳозирги пайтда ҳар кеча-кундузда 13 миллион кубметр газ ишлаб чиқарилмоқда. Бу кўрсаткич 2021 йилда 15 миллион кубметрга етказилади.
photo5260570485417159571.jpg

Манбаа: http://uza.uz