Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисида хабарнома

ҲУРМАТЛИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК АКЦИЯДОРЛАРИ !

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти (манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21) 2017 йил 30 июнда соат 11-00 да «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21, (веб-сайт: www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz).

КУН ТАРТИБИ:

1. «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувининг молия-хўжалик фаолияти натижалари, «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2016 йил учун бизнес-режаси ижроси, шу жумладан ижроия аппаратининг 2016 йилдаги ҳақиқий харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш.

3. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2016 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.

4. «Ўзбекнефтгаз» МХКда корпоратив бошқариш тизимини баҳолаш якунлари.

5. Бошқарувчилар Кенгашининг 2016 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХКни бошқаришга оид фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглаш.

6. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2016 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан «Buxgalter-Audit» МЧЖ томонидан НСАДга мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаларини тинглаш.

7. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2016 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тинглаш.

8. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2016 йилда олинган фойдани тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тартиби, миқдори ва тўлов шаклини тасдиқлаш.

9. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бир йиллик муддатга узайтириш имконияти ҳақида.

10. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

11. «Ўзбекнефтгаз» МХК тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.

12. Келгусида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан жорий хўжалик фаолияти юритилиши жараёнида аффилирланган шахслар билан амалга оширилиши мумкин бўлган битим ва келишувларни маъқуллаш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 19 июнь 2017 йил.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 23 июнь 2017 йил.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2017 йил 30 июнда «Ўзбекнефтгаз» МХК биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган иношч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилиши мўлжалланган материаллар ва Сизни қизиқтираётган масалалар билан ўзингиз учун ҳар қандай қулай вақтда иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (998 71) 236-79-76; (998 71) 236-76-07.

«Ўзбекнефтгаз» МХК

Бошқарувчилар Кенгаши

Сўнгги ўзгартириш: 22.06.2017 12:56

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech