Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорларинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ўтказилишига оид билдириш

ҲУРМАТЛИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК АКЦИЯДОРЛАРИ !

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти (манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21) 2017 йил 24 июнда соат 10-00 да «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг йиллик умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21, (веб-сайт: www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz).

КУН ТАРТИБИ:

1. «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлари йиллик умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.

2. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгашининг алоҳида аъзолари ваколатларини муддатдан аввал тугатиш.

3. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгаши аъзоларини сайлаш.

4. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарув аъзоларининг иш ҳақини тўлаш Тартибини тасдиқлаш.

5. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг давлатга тегишли бўлмаган оддий акцияларини имтиёзли акцияларга конвертация қилиш.

6. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг янги сон акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш.

7. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг янги сон акцияларини чиқариш тўғрисидаги қарорни тасдиқлаш.

8. «Ўзбекнефтгаз» МХК уставига ўзгариш ва қўшимчалар киритиш.

9. Акциядорларнинг талаби бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг овоз берувчи акцияларини сотиб олиш тартиби ва нархини тасдиқлаш.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 13 июнь 2017 йил.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 20 июнь 2017 йил.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2017 йил 24 июнда «Ўзбекнефтгаз» МХК биносида соат 9:30 дан 10:00 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорларнинг вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган иношч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилиши мўлжалланган материаллар ва Сизни қизиқтираётган масалалар билан ўзингиз учун ҳар қандай қулай вақтда иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача танишиб чиқишингиз мумкин.

Қўшимча маълум қиламизки, "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 40 моддаси талабларига мувофиқ, Компания акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши томонидан кун тартибининг саккизинчи масаласи бўйича қарор қабул қилинаётган вақтда қарши овоз берганда ёки йиғилишда узрли сабабларга кўра қатнашмаган ҳолатда Сизда ўзингизга тегишли бўлган «Ўзбекнефтгаз» МХК акцияларини «Grant Thornton Valuation» МЧЖ баҳоловчи ташкилоти томонидан белгиланган бозор нархларида — бир акцияни 6 157 (олти минг бир юз эллик етти) сўмдан сотиб олишларини талаб қилиш ҳуқуқи пайдо бўлади.

Маълумот учун телефонлар: (998 71) 236-79-76; (998 71) 236-76-07.

«Ўзбекнефтгаз» МХК

Бошқарувчилар Кенгаши

Сўнгги ўзгартириш: 23.06.2017 13:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech