Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорларинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ўтказилишига оид билдириш

ҲУРМАТЛИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК АКЦИЯДОРЛАРИ !

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти (манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21) 2017 йил 31 январда соат 10-00 да «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21, (веб-сайт: www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz).

 

КУН ТАРТИБИ:

  1. «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувчилар Кенгаши алоҳида аъзоларининг ваколатларини муддатдан илгари тугатиш.  
  3. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувчилар Кенгаши аъзоларини сайлаш.
  4. «Ўзбекнефтгаз» МХК ижроия органига тўланадиган мукофот ва товонлар рўйхати ҳамда уларнинг энг катта миқдорларини тасдиқлаш. 

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 13.01.2017 й.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси – 25.01.2017 й.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2017 йил 31 январда«Ўзбекнефтгаз» МХК биносида соат 9:30 дан 10:00 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт.  Акциядорлар вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган иношч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.  

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кўриб чиқилиши мўлжалланган материаллар ва Сизни қизиқтирувчи масалалар билан ўзингиз учун ҳар қандай қулай вақтда иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (998 71) 236-79-76; (998 71) 236-76-07.

 

«Ўзбекнефтгаз» МХК 

Бошқарувчилар Кенгаши

Сўнгги ўзгартириш: 20.01.2017 19:49

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech