Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорлар йиллик умумий йиғилишининг ўтказилиши тўғрисида хабарнома

ҲУРМАТЛИ «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МХК АКЦИЯДОРЛАРИ !

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси акциядорлик жамияти (манзили: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21) 2016 йил 4 ноябрда соат 11-00 да «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг умумий йиғилишини ўтказиши тўғрисида хабар беради. Манзил: Тошкент ш., Яшнобод тумани, Истиқбол кўч., 21, (веб-сайт: www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz).

КУН ТАРТИБИ:

  1. «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлари умумий йиғилишининг регламенти ва саноқ комиссиясининг шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувининг молия-хўжалик фаолияти натижалари, «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил учун бизнес-режаси ижроси, шу жумладан ижроия аппаратининг 2015 йилдаги ҳақиқий харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини тинглаш.
  3. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
  4. Бошқарувчилар Кенгашининг 2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХКни бошқаришга оид фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тинглаш.
  5. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан «GLOBAL — AUDIT» МЧЖ томонидан Аудиторлик фаолияти миллий стандартига мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаларини тинглаш.
  6. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари юзасидан «TSIAR — FINANS» МЧЖ томонидан Халқаро аудиторлик стандартларига мувофиқ тайёрланган аудиторлик хулосаларини тинглаш.
  7. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йилдаги молия-хўжалик фаолиятини текшириш натижалари бўйича тафтиш комиссияси хулосасини тинглаш.
  8. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йилда олинган фойдасини тақсимлаш ва дивидендларни тўлаш тартибини тасдиқлаш.
  9. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув аъзосининг ваколатларини муддатдан олдин тугатиш тўғрисида.
  10. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув раиси ва бошқарув аъзоларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бир йиллик муддатга узайтириш имконияти ҳақида.
  11. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарув аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  12. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  13. «Ўзбекнефтгаз» МХК тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.
  14. Келгусида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан жорий хўжалик фаолияти юритилиши жараёнида аффиляцияланган шахслар билан амалга оширилиши мумкин бўлган битим ва келишувларни маъқуллаш тўғрисида.
  15. Корпоратив бошқарув Кодекси тавсияларига риоя этиш мажбуриятини қабул қилиш ва хабарлаш шаклини тасдиқлаш тўғрисида.
  16. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг янги таҳрирдаги Уставини тасдиқлаш.
  17. «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг умумий йиғилиши тўғрисида«ги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш.
  18. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгаши тўғрисида«ги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш.
  19. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви тўғрисида«ги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш.
  20. «Ўзбекнефтгаз» МХК Тафтиш комиссияси тўғрисида«ги янги таҳрирдаги низомни тасдиқлаш.
  21. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг дивиденд сиёсати тўғрисида«ги низомни тасдиқлаш.
  22. «Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатлар тўқнашувида ҳаракатлар тартиби тўғрисида«ги низомни тасдиқлаш.
  23. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ички назорати тўғрисида«ги низомни тасдиқлаш.
  24. «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ташкилий тузилишини тасдиқлаш.
  25. Акциядорлар томонидан «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг қўшимча чиқарилган сондаги акцияларини сотиб олиш бўйича имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланмаслик тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 05.10.2016 й.

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестрини шакллантириш санаси — 11.10.2016 й.

Акциядорларни рўйхатга олиш жараёни 2016 йил 4 ноябрда «Ўзбекнефтгаз» МХК биносида соат 10:30 дан 11:00 гача ўтказилади.

Акциядорларда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт. Акциядорлар вакилларида амалдаги қонунчиликка мувофиқ тасдиқланган иношч қоғози ва уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши лозим.

Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида кўриб чиқилиши мўлжалланган материаллар ва Сизни қизиқтирувчи масалалар билан ўзингиз учун ҳар қандай қулай вақтда иш кунлари соат 9:00 дан 17:00 гача танишиб чиқишингиз мумкин.

Маълумот учун телефонлар: (998 71) 236-79-76; (998 71) 236-76-07.

«Ўзбекнефтгаз» МХК

Бошқарувчилар Кенгаши

Сўнгги ўзгартириш: 27.10.2016 19:08

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech