Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорларинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг ўтказилишига оид билдириш

ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОР!

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Миллий холдинг компанияси (манзили: Тошкент ш., Яшнаобод тумани, Истиқбол кўч., 21 (www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz)) 2015 йил «12» ноябрда соат 10-00 да Тошкент ш., Яшнаобод тумани, Истиқбол кўч., 21 манзили бўйича «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг навбатдан ташқари умумий мажлисини ўтказиши ҳақида эълон бермоқда.

КУН ТАРТИБИ:

1. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раисининг ваколатлари муддатдан олдин якунланиши тўғрисида.

2. «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раисини тайинлаш.

3. «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувчилар Кенгаши аъзосининг ваколатлари муддатдан олдин якунланиши ҳақида.

Акциядорларнинг умумий мажлисини ўтказиш тўғрисида хабар бериш учун жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси — 2015 йил 31 октябрь.

Акциядорларнинг умумий мажлисида қатнашиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорларининг реестрини шакллантириш санаси — 2015 йил 6 ноябрь.

Рўйхатдан ўтишда паспорт (жисмоний шахслар учун), хизмат гувоҳномаси (юридик шахслар учун) ва уларга қўшимча ишонч қоғозига (акциядор вакиллари учун) эга бўлиш лозим.

Акциядорларнинг рўйхатдан ўтиши ва материаллар билан танишиш «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг маъмурий биносида соат 09:30 дан 09:55 гача ўтказилади. 

Шунингдек Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Қонуни 42 моддасига мувофиқ акциядор унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматларни кўрсатадиган депозитарийга ўз маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабар бериши лозимлиги ҳақида эслатиб ўтамиз. Акциядор ўз маълумотларидаги ўзгаришлар тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган тақдирда Марказий депозитарий ва унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олувчи депозитарий акциядорга шу сабабли етказилган зарар учун жавоб бермайди. Ушбу қонуннинг 62 моддасига мувофиқ акциядорларнинг умумий мажлиси ўтказилиши тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

Юқорида баён этилганларга мувофиқ, қонунни ижро этиш ва акциядорлар тўғрисида долзарб маълумотларни сақлаб туриш мақсадида, тегишли маълумотларни, шу жумладан боғланиш учун электрон почта манзилини янгилаб туриш учун қуйидаги манзилда жойлашган жамият ва «Neftgazdepozit» МЧЖга ўз вақтида мурожаат этишингизни илтимос қиламиз: Тошкент ш., Афросиёб кўч., 26/1(Тел.: (8-371) 129-77-88; 129-77-99).

Сўнгги ўзгартириш: 05.11.2015 15:43

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech