Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси ўтказилишига оид билдириш

Акциядорларнинг йиллик умумий мажлиси ўтказилишига оид

БИЛДИРИШ

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси (манзили: Тошкент ш., Яшнаобод тумани, Истиқбол кўч., 21 уй, www.ung.uz, e-mail: kans@uzneftegaz.uz) 2015 йил 29 июнда соат 10-00 да «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорларининг 2014 йил якунларига бағишланган йиллик умумий мажлиси ўтказилиши тўғрисида эълон қилади. Мажлис қуйидаги манзилда ўтказилади: Тошкент ш., Яшнаобод тумани, Истиқбол кўч., 21 уй.

КУН ТАРТИБИ:   

 I.  «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқарувининг 2014 йилдаги молиявий-хўжалик фаолияти натижалари, компания Бизнес-режасининг ижроси бўйича ҳисоботини, шу жумладан ижроия аппаратининг 2014 йилдаги ҳақиқий сарф-харажатлари ва «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2014 йил учун йиллик ҳисоботини тасдиқлаш.
II.  2014 йилдаги молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш якунлари бўйича «GLOBAL-AUDIT» МЧЖ томонидан тайёрланган аудиторлик хулосани тасдиқлаш. 
III.  2014 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг фойдаси тақсимланиши. 

IV.

Бошқарувчилар кенгашининг 2014 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқариш борасидаги ўз фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тасдиқлаш. 
V.  Тафтиш комиссиясининг 2014 йилдаги фаолият юзасидан хулосасини тинглаш.
VI.   «Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раиси ва Бошқаруви аъзоларини ёллаш тўғрисидаги меҳнат шартномасини акциядорларнинг кейинги йиллик умумий мажлисигача бир йил муддатга узайтириш имконияти тўғрисида. 

VII. 

 Жамиятнинг тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисида. 
VIII.   «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан келгусида жорий хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида амалга оширилиши мумкин бўлган акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача аффиляцияланган шахслар билан битимларни маъқуллаш тўғрисидаги қарор қабул қилиш. 
IХ.   «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг давлат активлари ҳисобига чиқариладиган қўшимча акцияларини жойлаштириш усулини белгилаш. 

Х.

 Жамият Уставига ўзгартишларни тасдиқлаш.

ХI. 

Бошқарув тўғрисидаги Низомга, Акциядорларнинг Умумий мажлиси тўғрисидаги Низомга, Тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомга, Бошқарувчилар Кенгаши тўғрисидаги Низомга ўзгартишларни тасдиқлаш. 

ХII. 

Ташкилий тузилмани тасдиқлаш. 

ХIII.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг бошқарувчилар Кенгашини сайлаш тўғрисида.

Эмитент томонидан қимматли қоғозлар эгалари рўйхатлари тузиладиган саналар юзасидан қарор қабул қилиш санаси — 30 май 2015 йил.

Акциядорларнинг умумий мажлиси ўтказилиши тўғрисида хабарлаш учун жамият акциядорлари рўйхатини шакллантириш санаси — 30 май 2015 йил.

Акциядорларнинг умумий мажлисида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган жамият акциядорлари рўйхатини шакллантириш санаси — 23 июнь 2014 йил.

Рўйхатдан ўтиш учун паспорт (жисмоний шахслар учун), хизмат гувоҳномаси (юридик шахслар учун) ва уларга қўшимча ишонч қоғозини (акциядор вакиллари учун) тақдим этиш шарт.

Акциядорлар қуйидаги материаллар билан танишиб чиқишлари мумкин: жамиятнинг 2014 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи, тафтиш комиссиясининг 2014 йил учун хулосаси, 2014 йил учун бухгалтерия баланси, аудиорлик ташкилотининг 2014 йил учун хулосаси, бошқарув Раиси билан шартнома муддатини узайтириш имконияти тўғрисида кузатув кенгашининг хулосаси, кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолигига номзодлар тўғрисидаги маълумотлар, жамият устави ва ички низомларга киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар лойиҳаси, ташкилий тузилма лойиҳаси.

Акциядорларни рўйхатга олиш ва материаллар билан танишиш жараёнлари «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг маъмурий биносида соат 09:30 дан 09:55 гача ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Қонуни 42 моддасига мувофиқ акциядор унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарийга шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бериши лозим. Акциядор шахсий маълумотлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар бермаган ҳолатларда акциядорга етказилган зарар учун Марказий депозитарий ва акциядорнинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизмат кўрсатувчи депозитарий жавоб бермайди.

Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган қонуннинг 62 моддасига мувофиқ умумий мажлис ўтказилиши тўғрисидаги хабар акциядорларга электрон почта орқали жўнатилади.

Юқорида баён этилганларга мувофиқ, қонунга риоя қилиш ва акциядорлар тўғрисида долзарб маълумотларни сақлаб туриш ҳамда тегишли маълумотлар ва шу жумладан алоқа боғлаш электрон почтаси манзилини янгилаш мақсадида жамиятга ва хизмат кўрсатувчи «Neftgazdepozit» МЧЖга ўз вақтида мурожаат этишингизни қатъий илимос қиламиз, манзил: Тошкент ш., Афросиёб кўч., 26/1 (Тел.: (8-371) 129-77-88;129-77-99).

Сўнгги ўзгартириш: 22.06.2015 09:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech