Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2016 йил 9 ой якуни бўйича кўрсаткичлари

Геологик қидирув ишлари

2016 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурғинефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда.  

2016 йил январ-сентябрь ойлари якунлари бўйича геологик ишлар доирасида қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

  • 2Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 102,7% га бажарилди;
  • 3Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари – 102,3% га бажарилди;
  • геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга тузилмалар (102,7%) тайёрланди;
  • чуқур қидирув бурғилашга 13 истиқболли майдонлар (118,2% ) жорий этилди;

 

 

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 104,7% ни ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида углеводород хом ашёсини қайта ишлаш 107,4% лик ўсиш суръатини ташкил этди. 

Шунингдек суюлтирилган газ ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан фоиз миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 105,5%, ни ташкил қилди.

 

 

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини (ХИМ) ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвеститсиялар ҳажмини инобатга олган ҳолда, тезкор маълумотларга кўра 2016 йилнинг 9 ой якуни бўйича  солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 114,9% га тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

 

 

Маънавий  ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида 2016 йилнинг 9 ой якунига кўра ускуналарни янгилаш бўйича мақсадли параметрлар 109,2% га бажарилди.

 

 

 

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

2016 йил 9 ойидан буён тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси 105,3% ни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган 2015 йилнинг 9 ой якунига нисбатан 154,6% га тенг бўлди.

 

 

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар бажарилиши

Нефт-газ соҳаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2016 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 12,4% га камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Ҳисобот даврида, тезкор маълумотларга кўра саноат маҳсулотларининг таннархини 9,9%га ёки прогнозга нисбатан 115,4%га қамайтириш таъминланди.

 

 

2016 йилнинг Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 38 инвестицион лойиҳаси киритилди. 2016 йилнинг 9 ойлик прогнозга нисабатан ҳақиқий ўзлаштириш кўрсатгичи 107,1%га тенглашди.

 

 

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш ҳақида

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2016 йилги ҳисобот даврида, “Ўзбекнефтгаз” МХК саноат корхоналарида яратилган янги иш жойлари прогнозга нисбатан 152,2%ни ташкил этди.

 

 

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш. Касб-ҳунар колледжи битирувчиларни ишга жойлаштириш.

2016 йилнинг 9 ойида турли курсларда уз махоратини умумий - прогнозга нисбатан 109,2%, шу жумладан мухандислар  - прогнозга нисбатан 107,6%  ва асосий ходимлар - прогнозга нисбатан 109,5% оширишган. 

 

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2016 йил 9 ой якуни бўйича кўрсаткичлари (.docx 314КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 27.12.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech