«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2016 йил якуни бўйича кўрсаткичлари

Печать

Геологик қидирув ишлари

2016 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурғинефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб борилган. 

2016 йил якуни бўйича геологик ишлар доирасида қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

  • 2Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 102% га бажарилди;
  • 3Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари – 102% га бажарилди;
  • геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга тузилмалар (100%) тайёрланди;
  • чуқур қидирув бурғилашга 13 истиқболли майдонлар (120% ) жорий этилди;

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 102,7% ни ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида углеводород хом ашёсини қайта ишлаш 106,4% лик ўсиш суръатини ташкил этди. 

Шунингдек суюлтирилган газ ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан фоиз миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 107,3%, ни ташкил қилди.

 

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвеститсиялар ҳажмини инобатга олган ҳолда, тезкор маълумотларга кўра 2016 йил  якуни бўйича  солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 112,4% га тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

 

Маънавий  ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида 2016 йилнинг 9 ой якунига кўра ускуналарни янгилаш бўйича мақсадли параметрлар 108,1% га бажарилди.

 

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

2016 йил бошидан буён тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси 101,92% ни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган 2015 йилнинг якунига нисбатан 144,4% га тенг бўлди.

 

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар

Нефт-газ соҳаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2016 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 12,4% га камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Ҳисобот даврида, тезкор маълумотларга кўра саноат маҳсулотларининг таннархини 12,8%га ёки прогнозга нисбатан 103,0%га қамайтириш таъминланди.

 

2016 йилнинг Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 38 инвестицион лойиҳаси киритилди. 2016 йил йилик прогнозга нисабатан ҳақиқий ўзлаштириш кўрсатгичи 107,0%га тенглашди.

 

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, 2016 йилги ҳисобот даврида, “Ўзбекнефтгаз” МХК саноат корхоналарида яратилган янги иш жойлари прогнозга нисбатан 110,9%ни ташкил этди.

 

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш. Касб-ҳунар колледжи битирувчиларни ишга жойлаштириш.

2016 йил давомида турли курсларда уз махоратини умумий - прогнозга нисбатан 113,3%, шу жумладан мухандислар  - прогнозга нисбатан 114,4%  ва асосий ходимлар - прогнозга нисбатан 113,3% оширишган. 

Сўнгги ўзгартириш: 17.03.2017