Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2016 йил 1 ярим йиллик бўйича кўрсаткичлари

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2016 йил 1 ярим йиллик бўйича кўрсаткичлари (.docx 556КБ)

Геологик қидирув ишлари

2016 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурнефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда.  

2016 йил январ-июльойлари якунлари бўйича геологик ишлар доирасида қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

  • 2Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 102,8% фоизга бажарилди;
  • 3Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари – 100,5% фоизга бажарилди;
  • геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга 15 тузилмалар (100%) тайёрланди;
  • чуқур қидирув бурғилашга 13 истиқболли майдонлар (100,0 %) жорий этилди;

 

 

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 100,1% фоизни ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида углеводород хом ашёсини қайта ишлаш 102,6% фоизлик ўсиш суръатини ташкил этди. 

Шунингдек суюлтирилган газ ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 103,4% фоиз миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 103,1% фоизни ташкил қилди.

 

 

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини (ХИМ) ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвеститсиялар ҳажмини инобатга олган ҳолда,тезкор маълумотларга кўра 2016 йилнинг ярим йиллик бўйича  солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 115,5% фоизга тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

 

Экспорт

Тезкор маълумотларга кўра ҳисобот даврида нефт-газ тармоғи маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми прогнозга нисбатан 110,5% фоизга бажарилди.

 

 

Маҳаллийлаштириш дастури прогнозлари бажарилиши

2016 йилнинг 1 яримйиллиги якунигача соҳанинг 25 лойиҳаси амалга оширилиб, прогнозга нисбатан 103,2% фоизни ташкил этди.

 

 

 

Маънавий ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида 2016 йилнинг 1 ярим йиллнинг ускуналарни янгилаш бўйича мақсадли параметрлар 100,0% фоизга бажарилди.

 

 

 

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

IX Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида 2016 йил учун «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2015 йилда эришилганига нисбатан 1,43 бараварга кўпроқ шартномалар тузилди.

2016 йил 1 ярим йиллнинг буён тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси 101,97% фоизни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган 2016 йилнинг 1 ярим йилнинг якунига нисбатан 142,2% фоизга тенг бўлди.  

 

 

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар бажарилиши

Нефт-газ соҳаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2016 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 12,4% га камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди.  

Ҳисобот даврида, тезкор маълумотларга кўра саноат маҳсулотларининг таннархини 4,6% фоизга ёки прогнозга нисбатан 110,0% фоизга қамайтириш таъминланди.

 

2016 йилнинг Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 38 инвестицион лойиҳаси киритилди. 2016 йилнинг 1 ярим йиллик прогнозга нисабатан ҳақиқий ўзлаштириш кўрсатгичи 130,9% га тенглашди.

 

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш ҳақида

Ҳисобот даврида тармоқ корхоналарида прогнозга нисабатан 2,1 баравар кўпроқ иш ўринлари, шу жумладан касаначилик асосида прогнозга нисбатан 4 баравар кўпроқ иш жойлари ташкил этилди.

 

 

Кадрлар тайерлаш ва кайта тайерлаш, уларнинг малакасини ошириш. Проф.колледж битирувчиларни ишга жойлаштириш.

2016 йилнинг 1 ярим йиллигида турли курсларда уз махоратини умумий (104,4% прогноз), шу жумладан мухандислар (106,7% прогноз) ва асисий ходимлар (104,7% прогноз) тайерланган.  Бундан 33 дан ортик мутахассислар хорижий укув марказларида уз малакасини оширдилар.

 

 

 

Сўнгги ўзгартириш: 19.09.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech