Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича кўрсаткичлари

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича кўрсаткичлари (.doc 126КБ)

Ҳисобот йилида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 2015 йил 16 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида сўзлаган нутқидан келиб чиқадиган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш бўйича режали ишлар олиб борилди.  

Тармоқ акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг 2015 йил учун мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурининг энг муҳим устувор йўналишларини сўзсиз амалга ошириш бўйича бир қатор муайян чора-тадбирларни бажариш ишлари олиб борилди. Ушбу дастурда республикамиз тармоқлари ва аҳолисини табиий газ, нефть маҳсулотлари ва нефтгаз соҳасининг бошқа маҳсулотлари билан таъминлаш, углеводород хом ашёси захираларини ошириш, 2015 йилга мўлжалланган Инвестицион дастурнинг корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, юқори қўшимча қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилган лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилган.   

Шу билан бирга, маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурининг лойиҳаларини амалга ошириш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржада тузилган шартномаларни ижро этиш ишлари олиб борилган. 

Айни пайтда, темир йўлларини таъмирлаш ва ҳаракатланувчи таркибни янгилашга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли «Ўзбекнефтгаз» МХК бўйича «2011-2015 йилларда инфратузилма, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожланишни жадаллаштириш тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини бажариш ишлари давом эттирилди.  

Қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар асосида индивидуал уй-жойларни қуриш дастурига мувофиқ бундай турар жойлар қурилган ҳудудларда газ тармоқларини ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. 

2015 йил учун мўлжалланган аҳоли бандлиги Дастурига мувофиқ компания томонидан, шу жумладан касаначиликни ривожлантириш ҳисобига ҳам, янги иш ўринларини яратиш ишлари олиб борилди, тармоқ корхоналарига бириктирилган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлаштирилди.     

Ўзбекистон Республикасининг «Кексаларни эъзозлаш йили» 2015 йил Давлат дастурини ижро этиш учун холдинг компанияси томонидан қари фуқароларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш бўйича тармоқ тадбирлари бажарилди.  

Ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажаришга оид асосий натижалар. Геологик қидирув ишлари

«Ўзбекнефтгаз» МХК 2015 йилда Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газга бой бўлган барча минтақаларида ушбу хом ашёлар захираларини излаб топиш юзасидан геологик қидирув ишларини ўтказди.  

2015 йилдаги иш якунлари бўйича «2015 йилда нефть ва газга оид геологик қидирув ишларини ривожлантириш дастури» билан кўзда тутилган қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

  • сейсмик қидирув ишлари МОГТ 2Д – 114,7%;
  • сейсмик қидирув ишлари МОГТ 3Д – 100,8%.
  • геофизик тадқиқотлар орқали қидирув бурғилаш ишларига 20 та тузилмалар тайёрланган –  100,0 %;
  • излаш-қидиришга оид бурғилаш ишларининг ҳажми 79,9% ни ташкил қилди;
  • 17 та истиқболли майдонларда чуқур излашга оид бурғилаш ишлари жорий этилди – 113,3 %;
  • 44 та излаш-қидириш қудуқларини қуриш ишлари якунланди – 95,7%.

Геологик қидирув ишларини олиб бориш натижасида 8 та янги газ конденсатли конлар очилди – Чаккакум, Зиробод, Жайрон, Узунчак, Каган, Каромат (Бухоро-Хива минтақаси) ва Арслан, Қизил Шали (Устюрт минтақаси).

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Ҳисобот даврида таббий газ прогнозга нисбатан 93% миқдорда қазиб чиқарилиши таъминланди, ўтган йил билан таққослаганда ўсиш суръатлари 100,8% ни ташкил қилди.

Суюқ углеводородлардан (нефть ва конденсат) прогнозга нисбатан 105,8% қазиб чиқарилди, ўсиш суръатлари 100,5% ни ташкил қилди. Шу жумладан нефть белгиланган прогнозга нисбатан 100% қазиб чиқарилди, ўсиш суръатлари 97,0% га тенг бўлди, конденсат прогнозга нисбатан 109,1% қазиб чиқарилди, ўсиш суръатлари 102,4% ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида углеводород хом ашёсининг прогнозга нисбатан 96,1% қайта ишланди, ўсиш суръатлари 100,3% га тенг бўлди.

Ҳисобот даврида дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бажарилди ва бу борада ўсиш суръатлари таъминланиб, ушбу ёнилғини ишлаб чиқариш прогнозга нисбатан 107,6% ни ташкил қилди, ўсиш суръатлари 110,8% тенг бўлди, автомобиль бензинидан 100,9% миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 99,6% ни ташкил қилди.  

Шунингдек, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича топшириқ прогнозга нисбатан 114,7% га бажарилди, ўсиш суръатлари 108,9% га тенг бўлди, олтингугурдан 104,1% миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 105,3% ни ташкил қилди.

Ҳисобот даврида прогнозга нисбатан 142,7% миқдорда полиэтилен ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 133,8% ни ташкил қилди. Бундай натижаларга, шу жумладан, янгидан барпо этилган ва ўтган йилнинг IV чорагида ўз фаолиятини муддатдан илгари бошлаган Устюрт газкимё мажмуаси ҳисобига эришилди. Айни пайтда янги маҳсулот – полипропилен маҳсулотини ишлаб чиқаришга киришилди.

Товар маҳсулоти ва ХИМни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвесторлар ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, тезкор маълумотларга кўра, 2015 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръатлари солиштирма нархларда 104,8% ни ташкил қилди. 

Ҳисобот даврида товар ва хизматларни экспорт қилиш бўйича прогноз кўрсаткичлари 101,8% га бажарилди.

Маҳаллийлаштириш дастурининг прогноз параметрларини бажариш

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг янги мезонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли Қарори билан маъқулланган 2014-2016 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар ишлаб чиқарилишини маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Дастурига «Ўзбекнефтгаз» МХК бўйича 2015 йил учун маҳаллийлаштириш даражаси 36% дан зиёд бўлган 13 та амалдаги лойиҳалар киритилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли Қарорига 2-сонли иловага киритилган 17 та янги лойиҳаларни ҳисобга олган ҳолда, 2015 йилда тармоқ бўйича маҳаллийлаштириш Дастури доирасида жами 27 та лойиҳа амалга оширилди.   

Бундан ташқари, Устюрт газкимё мажмуасида икки турдаги янги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга киришилди.  

2015 йилда 29 та лойиҳалар асосида прогнозга нисбатан 134,2% миқдорда маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқариш таъминланди, ўсиш суръатлари 650,5% ни ташкил қилди.

Қўшимча равишда 123 та янги иш жойлари, шу жумладан УГКК бўйича 107 киши иш жойлари билан таъминланди.

Маънавий ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 апрелдаги 115-сонли «Саноат тармоқлари корхоналарининг маънавий эскирган ва ейилган асбоб-ускуналарини жадал янгилашга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан кўзда тутилган мақсадли параметрлардан 2012-2014 йиллардаорқада қолишга йўл қўйилганлигини ҳисобга олиб, 2015 йил учун «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг маънавий ва жисмоний эскирган ускуналарини янгилашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан ҳар бир чорак учун мўлжалланган тармоқ жадвали ишлаб чиқилди.   

2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг корхоналарида кўзда тутилган 375 та ўрнига 408 та турли ускуналар янгиланди.   

Халқаро сифат менежменти тизимини жорий қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июндаги 318-сонли Қарори билан тасдиқланган мажбурий равишда сертификатланадиган маҳсулотлар Рўйхатига мувофиқ нефтгаз соҳасининг деярли барча номенклатураси албатта сертификатланиши лозим. Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари белгиланган тартибда ўз маҳсулотларини сертификатлаш таомилларини амалга оширадилар ва тегишлича ишлатишга мўлжалланган авиацион ва автомобиль ёнилғиси, суюлтирилган углеводород газлари ва саноат корхоналарига узатиладиган газ учун мувофиқлик сертификатларига эга. Шунингдек, сиғим ва аппаратлар каби машинасозлик маҳсулотлари ҳам сертификатланади. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сифати нафақат мувофиқлик сертификатлари, балки ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқлиги юзасидан сертификатланган сифат менежменти тизимлари учун сертификатлар билан тасдиқланади.  

Тармоқнинг 47 та корхоналарида ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқ бўлган сифат менежменти тизими (СМТ) жорий этилган.

2016 йилда эса ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқ бўлган СМТни тармоқнинг яна 4 та корхоналарида жорий қилиш режалаштирилган.

2020 йилгача миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш Дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли Қарори билан тасдиқланган 2016-2020 йилларда сифат инфратузилмасини ривожлантириш миллий Дастурини бажариш мақсадида 2016-2019 йиллар учун халқаро талабларга (жами 16 та меъёрий ҳужжатлар) уйғунлаштирилган стандартларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва қабул қилишга оид тадбирлар Режаси ишлаб чиқилган. Шунингдек, тармоқ корхоналарида қўшимча лаборатория ускуналари, асбоблар, текшириб кўриладиган газ аралашмаларини сотиб олиш жадваллари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 

Инновацион фаолият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли «Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ тармоқда 2015 йилда инновацион ишланма ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш борасидаги ишлар давом эттирилди. Ўтказилган I-VIII Инновациялар ярмаркалари давомида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан 169 та битимлар (аҳдлашув баённомалари ва шартномалар) тузилди. Келгусидаги ишлар жараёнида «ишламаётган» аҳдлашув баённомалар амал қилишини тўхтатиш бўйича 42 та қўшимча битимлар расмийлаштирилди. Тузилган 77 та шартномалардан 27 таси бўйича ишлар якунига етди (тўртта шартномалар бўйича дастлабки қиймат миқдорини камайтириш юзасидан қўшимча битимлар тузилди).  

2015 йил 31 декабрь ҳолатига кўра тузилган шартномаларнинг маълумотлар базасида V-VIII Республика Инновациялар ярмаркаларида 50 та шартномалар амалга оширилмоқда. V-VII Инновациялар ярмаркалари бўйича шартномалар бажарилиши 2015 йил 31 декабрь ҳолатига кўра 52,5% ни ташкил қилди.

Жорий йили инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш натижасида Ўқ мойи ОМ-Ўз, Коррозияга қарши мойлаш воситаси, Редуктор учун мойлаш воситаси Осп-Ўз (истеъмолчи - «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ) каби маҳсулотларни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Қатор бошқа лойиҳалар жорий қилинишидан ҳам ижобий натижа ва иқтисодий самара олинди.    

Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 2 933,4 минг АҚШ долларига тенг миқдорда импорт ўрнини босишга эришилди, 854,549 млн. сўмга тенг ресурслар тежаб қолинди ҳамда кўплаб ишчи ўринлар яратилди.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш

«Ўзбекнефтгаз» МХКда АКТ соҳасида 2015-2019 йилларга мўлжалланган қуйидаги 5 та лойиҳа ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.    

1. ««Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятини компьютерлаштириш бўйича комплекс ахборот тизимини жорий қилиш» лойиҳаси. 

2. ««Ўзбекнефтгаз» МХКда маҳсулотни тезкор ҳисобга олиш ва конларни ўзлаштиришга тайёрлаш, қазиб чиқариладиган углеводородларни ташиш, қайта ишлаш ва товар маҳсулотини жўнатиш бўйича технологик жараёнларни автоматлаштирилган мониторинги тизимини яратиш» лойиҳаси.

3. ««Ўзбекнефтгаз» МХКга қарашли бўлинмалар автотранспорти ва махсус техникалари жойлашган ери ва ҳаракатланиши параметрларини мониторинг қилувчи GPS тизимини яратиш» лойиҳаси. 

4. «Ўзнефтгазалоқа» ИЧТАБ ШКга қарашли алоқа ва телекоммуникациялар тизимини модернизациялаш ва ривожлантириш» лойиҳаси.  Бу йўналишда бизнес-режани тузиш ишлари олиб борилмоқда.  

«Ўзбекнефтгаз» МХКда АКТнинг келгуси ривожи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «2015-2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида АКТ ва дастурий маҳсулотларни янада ривожлантириш ва кенг жорий қилиш Дастури» ҳамда 2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятида АКТ тизимини жорий қилиш ва ривожлантириш самарадорлигини ошириш Режаси»га мувофиқ амалга оширилмоқда.   

Ўзтрансгазнинг www.utg.uzпорталида истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ учун Интернет ва мобил телефонлар орқали қўшимча тўловларсиз Paynet; SmsTo'lov; Click; M-Bank тизимларидан фойдаланиб тўловларни амалга ошириш имконияти яратилган.  

«Ўзбекнефтгаз» МХКда АКТ жорий қилиниши ва ривожлантирилиши тўғрисида ҳар чоракда NIS.UZ тизимига маълумот узатилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига АКТ бўйича таҳлилий маълумотнома тақдим этилиши таъминланмоқда.    

Ҳисобот йили давомида «Ўзбекнефтгаз» МХК бўлинмаларидаги мавжуд ташкилий техника энг замонавий компьютер техникаларига алмаштирилиши, маҳаллий ҳисоблаш тизимлари, маълумотларни узатиш тармоқлари, корпоратив электрон почта, веб-сайтлар, электрон ҳужжатлар айланмаси тизимларининг узлуксиз ишлаши, ходимлар малакасини ошириш ва АКТ билан ишлаш бўйича дастлабки кўникмаларга ўргатиш таъминланди,  «Ўзбекнефтгаз» МХК ижроия аппарати учун лицензияланган антивирус дастурлари сотиб олинди, Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази билан ҳамкорликда нефтгаз соҳасида ахборот хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилди.   

Кооперацион биржанинг фаолияти давомида тузилган шартномаларни ижро этиш

VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2015 йилга мўлжалланган 872 та шартнома тузилди.  

2015 йилда тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномалари прогнозга нисбатан 101,08% га бажарилиши таъминланди, ўсиш суръатлари 136,47% ни ташкил қилди.

Маҳсулот таннархини камайтиришга оид тадбирларни бажариш

Нефтгаз тармоғи маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2015 йилда саноат маҳсулотларининг таннархини 13,6% га, яъни 613,2 млрд. сўмга қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. 

Ҳисобот йилида, тезкор маълумотларга кўра, саноат маҳсулотларининг таннархи 13,7% га ёки прогнозга нисбатан 100,5% га, яъни 616,29 млрд. сўмга камайтирилиши таъминланди. 

2015 йил Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикаси Инвестицион дастурининг 2015 йилга мўлжалланган манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 31 та лойиҳаси киритилган бўлиб, 2015 йилда 3 028,25 млн. доллар миқдордаги инвестициялар, шу жумладан 2 244,55 млн. доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, 542,26 млн. доллар шахсий маблағлар, тикланиш ва тараққиёт Жамғармасининг 231,37 млн. доллар миқдордаги маблағлари, тижорат банкларининг 10,07 млн. доллар ҳажмидаги кредит маблағларини ўзлаштириш прогноз қилинган.   

Ҳисобот йилида ҳақиқатан 3044,94 млн. доллар миқдордаги маблағ ўзлаштирилган бўлиб, прогнозга нисбатан  101,6% ни ташкил қилди, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар бўйича - 100,1%, шахсий маблағлар бўйича - 103,5%, тикланиш ва тараққиёт Жамғармаси маблағлари бўйича – 100,0%, тижорат банклари кредитлари бўйича – 54,4% га тенг бўлди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдпги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини бажариш жараёни боришига оид

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли «Акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини ижро этиш доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХК таркибига кирувчи 53 та акциядорлик жамиятларидан 51 тасида ташкилий тузилмалар ишлаб чиқилди, кузатув кенгашлари йиғилишларида кўриб чиқилди ва акциядорларнинг умумий мажлисларида тасдиқланди. «Ўзбекнефтгаз» МХК, унинг акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг ташкилий тузилмалари Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишилди.

Қолган 2 та акциядорлик жамиятларидан «Ўзнефтгазишчитаъминот» АЖ тугатилмоқда, «Водийнефтгазишчитаъминот» АЖ эса МЧЖ шаклида қайта ташкил қилинди.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги 164-сонли қарори талабларига мувофиқ янгиланган ташкилий тузилмаларда кўзда тутилган лавозимлар асосий хизматчилар лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига мувофиқлаштирилди.

Бундан ташқари, ушбу Фармонга мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХК ҳамда унинг акциядорлик компаниялари ва жамиятларининг раҳбарлари аттестациядан ўтказилди. Аттестация натижалари Акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарувни такомиллаштириш Комиссиясининг 2015 йил 25 августдаги баённомаси билан расмийлаштирилди. 

Ҳозирги вақтда бўшаган лавозимларга замонавий фикрлайдиган, юқори малакали раҳбар ходимлар ва хорижий менежерларни жалб қилиш чоралари кўрилмоқда ҳамда Фармонда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 июлдаги ПФ-4720-сонли Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 207-сонли қарори билан тасдиқланган корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари Дастурига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг АЖ ва бошқа корхоналари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини жорий қилиш бўйича зарурий ташкилий чоралар кўрилди.   

Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонини сўзсиз ижро этиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан ҳукуматнинг айрим қарорларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартишларни киритиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва ўртага ташланди.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш

Дастурини бажаришга оид

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-сонли иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорининг 1 банди ҳамда 1 ва 2-сонли иловалари ўз кучини йўқотди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 апрелдаги ПҚ-1743-сонли қарорига киритилган «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг амалга оширилмаган объектлари ва акциялар пакетларининг бир қисми Президентнинг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли қарорига кўчирилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 3 июлдаги ПҚ-2200-сонли «Давлат мулки объектларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига сотиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг бир объектини («Тергачи» тўқув цехи) “нолга” тенг қийматда сотиш кўзда тутилган бўлиб, ушбу объект 856 млн. сўмлик тўлов эвазига «Аvtoforum» ХК га сотилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 апрелдаги ПҚ-2340-сонли «Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорини ижро этиш жараёни боришига доир

Юқорида айтиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКда қуйидагилар амалга оширилиши лозим:

  • 22 та хўжалик субъектларининг акциялар пакетлари ва улушларини сотиш;
  • 26 та объектни очиқ ким ошди савдоларида хусусий мулкка сотиш;
  • 7 та объектни танлов асосида “нолга” тенг қийматда, инвестицион мажбуриятларини олган ҳолда, сотиш;
  • 1 объектни бузиб ташлаш.

Бугунги кунда шулар қаторидан 55 та объект бўйича баҳолаш ишлари якунланган.

54 та объект ким ошди савдоларига қўйилган.

Шулар қаторидан 16 та объект сотилган.

Шу билан бирга, 1-сонли иловага мувофиқ, жорий йилнинг 5-6 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Халқаро инвестицион форумнинг доирасида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 14 та акциядорлик жамиятлари акциялар пакетларини сотиш юзасидан хорижий компаниялар билан англашув меморандумлари имзоланди.  

Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш жараёни боришига оид

«Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзгеобурнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниялари корхоналари томонидан муқобил (қайта тикланадиган) энергия манбалари – иссиқ сув таъминоти учун гелиотизимлар, фотоэлектрик батареялар, биогаз қурилмаларини жорий қилиш ишлари давом эттирилмоқда.  

2015 йил якунлари бўйича қуйидагиларни жорий қилиш таъминланди:

  • тармоқ объектларининг маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш биноларига прогноз бўйича 26 та ўрнига амалда 27 та (103,9%) иссиқ сув таъминоти қуёш коллекторлари ўрнатилди.
  • маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш биноларига ва ўлчаш тармоқларига прогноз бўйича 32 та ўрнига амалда 35 та (109,4%) фотоэлектрик батареялар (станциялар) ўрнатилди.
  • биогаз қурилмаларидан прогноз бўйича 3 ўрнига амалда 2 та (66,7%) ўрнатилди.

Қурилиш ташкилотларини қайта ташкил қилиш жараёни боришига доир

Ўзбекистон Республикаси 2014 йил 7 мартдаги ПҚ-2143-сонли Президентининг қарориҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2014 йил 18 мартда тасдиқланган амалий чора-тадбирлар режасига мувофиқ компания томонидан юқорида айтиб ўтилган қарорни ўз вақтида ва сифатли бажариш ишлари амалга оширилди.

  1. кўзда тутилган.  

Қарорнинг ушбу бандини ижро этиш мақсадида, пул маблағлари танқислигини ҳисобга олган ҳолда «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан улушли ҳисса қўшилмади, шу сабабли 2014 йил 1 июлда қурилиш акциядорлик жамиятларининг 100% ҳиссаси қўшилган қайта ташкиллаштирилаётган корхоналар рўйхатдан ўтказилди.    

  1.   

Тегишли техник параметрларга эга бўлган зарурий қурилиш техникаси, машина ва механизмларнинг рўйхати белгиланди ҳамда бундай қурилиш техникаси, машина ва механизмларни сотиб олишга доир техник топшириқ ишлаб чиқилди. 

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг таркибий бўлинмаси - «Ўзташқинефтгаз» АЖ томонидан биринчи навбатда талаб этиладиган 39 дона қурилиш техникаси, машина ва механизмларни сотиб олиш бўйича тендер танлови ўтказилди. Ушбу техникалар импорт бўйича 11,126 млн. АҚШ доллари эвазига сотиб олинади ва тузилган контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Бундан ташқари, Кооперацион биржа доирасида умумий қиймати 4,848 млрд. сўмга тенг 14 дона тегишли техникалар сотиб олиш юзасидан шартномалар тузилди.

Ҳозирги вақтда «Ўзбекнефтгаз» МХКда керакли техникаларни сотиб олиш яратилган корхоналарнинг Устав жамғармаларига ҳисса сифатида молиялаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.  

Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан «Устюртгазсаноатқурилиш» МЧЖ устав жамғармасига бошланғич ҳисса сифатида, ишлаб чиқариш базасини яратиш учун Қўнғирот сода заводи божхона масканининг ишлаб чиқариш майдонларини сотиб олиш мақсадида 915 млн. сўм миқдорда пул маблағлари ажратилди.     

2015/2016 йй. кузги-қишки мавсумига тайёргарлик кўришга доир тадбирларни бажариш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги ПҚ-2367-сонли қарорини ижро этиш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» МХКда 2015 йил 10 июлдаги 107-сонли «2015/2016 йй. кузги-қишки мавсумида (КҚМ) Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа тармоқларини таббий газ ва нефть маҳсулотлари билан таъминлаш тўғрисида»ги буйруғи чиқарилиб, унда корхона объектларини 2015/2016 йй. кузги-қишки мавсумига тайёрлаш бўйича Асосий тадбирлар ва Марказий комиссия таркиби тасдиқланди.

Ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни бажариш юзасидан белгиланган муддатларда муайян чора-тадбирлар мажмуи ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (ҳар бир иш участкаси бўйича масъул шахслар ва тадбирларни бажариш муддатлари белгиланган).

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» МХК бўлинмаларида ушбу масала бўйича тегишли буйруқлар чиқарилган, бўлинмаларнинг ўз тадбирлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. 

«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АК бўйича тилга олинган қарорга мувофиқ Муборак газни қайта ишлаш заводида учта ОТҚ (олтингугурт тозалаш қурилмалари №6, 7, 8) энергоблокларини капитал таъмирлаш ишлари бажарилди  (100%).

Шу билан бирга аҳоли ва ижтимоий аҳамиятли объектларни табиий газ билан таъминлаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқарилди, 2015 йилда прогнозга нисбатан: улгуржи истеъмолчиларга - 96,2%; аҳолига – 113,7% га тенг миқдорда табиий газ етказиб берилди.

Аҳоли яшаш пунктларидаги 557334 шахсий уйларни суюлтирилган газга ўтказиш жадвали ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу уй-жойларни суюлтирилган газга ўтказиш ишлари давом этмоқда. Хусусан, 2016 йил 1 январь ҳолатига кўра 413274 уй хўжаликлари суюлтирилган газга ўтказилган бўлиб, уларга 539713 дона маиший газ баллонлари ва 175,6 минг тонна суюлтирилган газ етказиб берилди.  

Газ таъминоти бўйича минтақалараро унитар корхоналари томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда республиканинг тоифалаштирилган корхоналарининг (34501) рўйхатлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди, 2015/2016 йй. КҚМда Мудофаа вазирлигининг газ таъминоти тармоқларидан узиш мумкин бўлмаган объектлари рўйхати белгиланган тартибда келишилди ва тасдиқланди.

Шунингдек, газ таъминоти бўйича минтақалараро унитар корхоналари томонидан вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2015/2016 йй. КҚМда об-ҳаво кескин совиб кетган кунларда газ етказиб бериш ҳажмлари қисқартирилиши ва газ узатиш чекланиши лозим бўлган улгуржи истеъмолчилар (40513) рўйхатлари ишлаб чиқилди ва тасдиқланди.  

Тармоқ жадвалларига мувофиқ қуйидагилар бажарилди:

йиллик режага кўра умумий узунлиги 98,3 км ўрнига амалда 99,6 км га тенг газ тақсимлаш тармоқлари капитал таъмирланди (101,4 %);

йиллик режага кўра 74 073 та ГТП ни техник тафтишдан ўтказиш кўзда тутилган бўлиб, амалда бажарилди (100,0%).

2015 йилда республика бўйича аҳолига режа бўйича 177,3 минг тонна ўрнига амалда 175,6 минг тонна (99 %) суюлтирилган газ етказиб берилди.  В 2015 йилда Минтақавий газ таъминоти корхоналари 539 713 та айланма газ баллонлари билан таъминланди.

ЕГОга газ тўплаш режаси прогнозга нисбатан 122,5% га бажарилди.

Компрессор станцияларнинг асосий ускуналарини тайёрлаш режасига мувофиқ газ узатиш агрегатлари бўйича 15 та капитал таъмирлаш, 36 та ўрта таъмирлаш ва 19 та жорий таъмирлаш ишларини ўтказиш режалаштирилган бўлиб, шундан 16 та капитал таъмирлаш (106,7%), 44 та ўрта таъмирлаш (122,2%) ва 19 та жорий таъмирлаш (100%) ишлари бажарилди.

Тасдиқланган жадвалларга мувофиқ, кузги-қишки даврда бюджет соҳаси истеъмолчилари учун захира яратиш мақсадида «Ўзнефтмаҳсулот» АК томонидан ҳар куни ҳудудий нефть базаларига печь ёқилғиси берилади. Жумладан, ёқиладиган мазутдан бюджет ташкилотларига – 225 тонна, «Ўзбекэнерго» ДАКга – 71 532 тонна, печь ёқилғисидан бюджет ташкилотларига – 12 136 тонна, ким ошди савдоларига – 4 473 тонна миқдорда етказиб берилди.

Ҳозирги вақтда табиий газ билан таъминлашда танқислик кузатиладиган ҳудудларда яшовчи аҳолига суюлтирилган газ ва маиший газ баллонларини етказиб бериш ишлари давом этмоқда.

Дебиторлик ва кредиторлик қарздорликни қисқартириш таҳлили

Суюлтирилган газ ва полиэтилен каби нефтгаз маҳсулотлари турлари бўйича улар биржа савдоларида фақат нақд пул эвазига сотилиши сабабли дебиторлик қарздорлик шаклланишига йўл қўймайдиган  меъёрий-ҳуқуқий база яратилди.  

Янги иш жойларини ва касаначилик меҳнати ўринларини яратишга доир

Тасдиқланган Дастурга мувофиқ 2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» компанияси бўйича 795 та янги иш жойларини, шу жумладан уй шароитларида бажариладган 5 та касаначилик меҳнати ўринларини яратиш кўзда тутилган эди.

Ҳисобот даврида тармоқ корхоналарида 1 490 та янги иш жойлари (прогнозга нисбатан 187,4%), шу жумладан 13 та касаначилик ўринлари (прогнозга нисбатан 2,6 баравар ортиқ) ташкил этилди.   

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш.

Ҳозирги вақтда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси тизимида 128 мингдан ортиқ кишилар меҳнат қилади.

Компания томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва 2014-2020 йилларда нефтгаз соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш корпоратив тизими дастурига мувофиқ кадрларни тайёрлаш бўйича мақсадга йўналтирилган ишлар амалга оширилмоқда.  

Ёш мутахассисларни тайёрлаш ишлари И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технологик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технологик институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ва қатор бошқа илм даргоҳларида амалга оширилмоқда.   

Бугунги кунда Филиалда 585 нафар талабалар нефтгаз соҳасининг устувор йўналишлари бўйича сабоқ олмоқдалар. 2015 йилда филиални 213 нафар ёш мутахассислар битириб чиқдилар ва уларнинг барчаси тармоқ корхоналарига ишга жойлаштириш учун тақсимлаб чиқилди.  

Акциядорлик компаниялар ва соҳа корхоналарининг маблағлари ҳисобига олий ўқув юртларида 400 нафардан зиёд талабалар билим олмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1667-сонли «Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш ва конни ободонлаштириш» лойиҳаси бўйича лойиҳавий молиялаш ва қурилишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, «Uz-Kor Gas Chemical» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасининг талабномалари бўйича, 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Қўнғирот сода заводи қошидаги Тошкент кимё-технологик институтининг ихтисослашган сиртқи бўлими негизида талабаларни таълимнинг қатнаб ўқиш шакли асосида тайёрлаш бошлаб юборилди.

Ҳозирги вақтда бу ерда таълимнинг 4 та асосий йўналишлари бўйича 374 нафар талабалар (1-курс - 102, 2-курс - 94, 3-курс - 95 ва 4-курс - 83) билим олмоқда.

Тармоқ корхоналари учун ўрта-махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш ишлари компанияга қарашли Бухоро ва Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежларида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда касб-ҳунарларнинг асосий йўналишлари бўйича 1774 нафар ўқувчилар билим олмоқда, шу жумладан 1291 нафари Бухоро ва 483 нафари Фарғонадаги билим юртларида касб-ҳунар ўрганмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ касб-ҳунар коллежларига амалий ёрдам кўрсатиш учун 56 та коллежлар нефтгаз соҳаси корхоналарига бириктирилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлигининг ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими Маркази билан ҳамкорликда тадбирлар режаси тасдиқланган ва амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими Маркази Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан биргаликда бириктирилган касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорликни янада янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар Режаси ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Ушбу Режада кооперацион алоқаларни, моддий-техника ва кадрлар билан таъминлашни кучайтириш, айниқса битирув курслари ўқувчилари учун ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш йўналишида кўмаклашиш назарда тутилган.

Коллежларнинг моддий-техника базаларини кучайтириш учун 2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК корхона ва ташкилотларига 2,36 млрд. сўм миқдорда техник ва услубий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, коллежларга фойдаланилмаётган ускуналар ва адабиёт беминнат бериб юборилди. 

Замонавий технологияларни бевосита ишлаб чиқаришда ўрганиш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида коллежларнинг 129 нафар махсус фанлар бўйича ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталари соҳа корхоналарида тажриба орттиришдан ўтишлари ташкиллаштирилди. Ўз навбатида корхона ва ташкилотларнинг 107 нафар малакали мутахассислари касб-ҳунар коллежларида машғулотларни ўтказиш учун жалб қилинди.

2015 йилда тармоқ корхоналарида касб-ҳунар коллежларининг 11567 нафар ўқувчилари ишлаб чиқариш амалиётидан ўтдилар.

Ишлаб чиқариш ва диплом ёқлашдан олдинги амалий тажриба орттириш даврида ўқувчиларга жами 82,0 млн. сўм миқдорда иш ҳақи ҳамда овқатланишлари учун – 86,4 млн. сўм миқдордаги маблағ тўланди. Уларни амалий кўникмаларни орттириш жойигача олиб келиш мақсадида транспорт воситалари ажратилди.  

Ўқувчилар амалиётдан самарали ўтишлари учун корхоналарда керакли материаллар, ускуна ва техник адабиёт билан таъминланган махсус кабинетлар ташкил этилди. Шунингдек амалиётдан ўтиш даврида ўқувчилар малакали ишчи ва усталарга бириктирилди.  

Корхоналарга бириктирилган 56 та коллежларнинг 19956 нафар ўқувчиларини ишга жойлаштириш учун амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

2015 йил 25 декабрь ҳолатига кўра 18719 нафар битирувчиларнинг бандлиги таъминланди.

Қолган 1237 нафар битирувчиларни қатор объектив сабабларга кўра иш билан таъминлашга имкон йўқ.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 июлдаги ПҚ-1569-сонли «Тошкент шаҳрида И.М. Губкин номидаги нефть ва газ Россия давлат университети филиали фаолиятини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011-йил 14 октябрдаги 282-сонли «И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали қошида махсус академик лицей фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ушбу Филиал қошида фаолият юрита бошлаган ихтисослашган академик лицейда ҳозирги вақтда 498 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда. 2015 йилда ушбу илм даргоҳини илк 115 нафар ўқувчилар битириб чиқдилар.   

Соҳа ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси, Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказ, Банк-молия академияси ҳамда компания таркибида фаолият юритувчи «Тасис-Ўқув» маркази, Қарши, Бухоро, Қўқон, Урганч ўқув комбинатлари ва малака оширишга мўлжалланган бошқа марказларда ўзларининг раҳбарлик кўникмалари ва профессионал билимларини оширмоқдалар.

Бугунги кунда Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказда 11 киши ва Банк-молия академиясида – 8 киши сабоқ олмоқда...

«Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятининг 2015 йил якунлари бўйича кўрсаткичлари (.doc 126КБ)

 

Сўнгги ўзгартириш: 22.03.2016

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech