«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2017 йил 1 - ярим йиллик якунлари бўйича маълумот

Печать

«Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 14 январ куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасидаги маърузасидан келиб чиқадиган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан режа асосида ишлар олиб борилди.

Тармоқ акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан 2017 йилда сўзсиз амалга оширилиши лозим бўлган, тармоқ ва республика миқёсида аҳолининг табиий газ, нефть маҳсулотлари, нефтгаз тармоғининг полимер ва бошқа маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини таъминлашга қаратилган 11 та энг муҳим устувор йўналишлар бўйича муайян чора-тадбирлар мажмуини бажариш ишлари олиб борилди.

2017 йилги Инвестиция дастури доирасида жорий йилнинг 1 чорагида асосий эътибор корхоналарни янада модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилди.

Импорт ўрнини босадиган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастури лойиҳаларини амалга ошириш, маҳаллий хомашё асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган харид шартномаларини бажариш ишлари олиб борилди.

Акциядорлик жамиятларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Фармони билан тасдиқланган замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий қилиш чора-тадбирлари Дастурини амалга ошириш ишлари давом эттирилмоқда.

Хусусий мулк улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари Дастурини бажарилиши юзасидан холдинг компанияси ва унинг акциядорлик компаниялари томонидан хорижий инвесторларга нефтгаз тармоғи алоҳида акциядорлик жамиятларининг акциялар пакетлари сотилиши таъминланди. Шунингдек уларни бошқа акциядорлик жамиятларига жалб қилиш давом этмоқда. Айни вақтда, Дастурга киритилган аксарият объектлар сотилиши таъминланган ва бир қатор объектлар, тегишли инвестицияларни киритиш ва қўшимча иш жойларини яратиш мажбуриятини олиш шарти билан, «нул» қиймати бўйича сотилиши якунланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 6 мартдаги ПҚ-2313-сонли Қарори билан тасдиқланган 2015-2019 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ва модернизациялаш Дастурини амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда.

Қишлоқ жойларида намунали лойиҳалар асосида хусусий уй-жойларни қуриш дастурига мувофиқ қишлоқ ҳудудларида жойлашган индивидуал уй-жойлар массивларида газ тармоқлари қурилмоқда.

2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги Дастурига мувофиқ жорий йилнинг 1 чорагида компания томонидан янги иш жойларини, шу жумладан касаначилик асосидаги иш ўринларини яратиш, тармоқ корхоналарига бириктирилган касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш ишлари юритилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил учун «Аҳоли билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурини ижро этиш мақсадида холдинг компанияси томонидан жорий йил 1 чоракда углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш, хусусан қишлоқ жойларида ҳам газ тармоқларини ўтказиш ва ёш оилалар учун уй-жойлар қуришга қаратилган тадбирлар амалга оширилди.

Ишлаб чиқариш кўрсаткичлари бажарилишининг асосий якунлари.

Геологик қидирув ишлари

2017 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурғинефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб борилган.

2017 йил январь-март ойларида геологик ишлар доирасида қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

· 2D услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 100,4% га бажарилди;

· 3D услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари — 102,5% га бажарилди;

· геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга тузилмалар (100%) тайёрланди (8 майдон);

· чуқур қидирув бурғилашга 11 истиқболли майдонлар (100% ) жорий этилди;

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Ҳисобот даврда"Ўзбекнефтгаз" МХК ташкилотлари бўйича (қўшма ва хорижий корхоналарсиз) табиий газни қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 102,5%ни, суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 100,8% ни ташкил қилди.

Суюқ углеводородларни (нефт ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан: нефт 100,2%ни, конденсат — 101,1%ни ташкил қилди.

Махсулотларни ишлаб чиқариш бўйича топшириқларнинг бажарилиши ва ўсиш суръатларида яхши кўрсатгичларга эришилди. Хусусан, нефт мойи ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 107,9 % ни, суюлтирилган газни ишлаб чикариш топшириққа нисбатан 106,9%ни-ўсиш суръатлари 103,5%, олтингугурт 117,7%ни -ўсиш суръатлари 112,9%ни, полипропилен 106,9%ни — ўсиш суръатлари −107,8%ни, полиэтилен бўйича ўсиш суръатлари 100,5%ниташкил қилди.

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвестициялар ҳажмини инобатга олган ҳолда,тезкор маълумотларга кўра 2017 йил 1 чорак якуни бўйича солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 103,1% га тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Ҳалқ истеъмол товарларни ишлаб чиқариш прогнозга нисбатан 100,2%ни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастурининг прогноз кўрсатгичларини бажарилиши

Йил бошидан 30 та лойиҳалар амалга оширилиб, маҳаллийлаштриладиган махсулотлар ишлаб чиқариш 116,4 %ни ташкил этди.

Шунингдек, маҳаллийлаштриладиган махсулотлар йил бошидан Хитой, Жанубий Кореа, Туркия, Россия, Латвия, Қозоғистон, Швейцария, Афғонистон, Қирғистон, Тожикистон, Беларуся, Грузия ва Шотландия маклакатларига экспорт қилинди.

Халқаро менежмент сифати тизимини жорий қилиш

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг 2015 йил 5 декабрдаги йиғилиши баённомасининг 8-бандига мувофиқ «Ўзбекнефтегаз» МХК томонидан 2016-2017 йилларда 6 та корхонада сифатни бошқариш тизимини босқичма-босқич жорий қилиш бўйича тармоқ жадвали ишлаб чиқилди ҳамда"Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқлади.

Ушбу тармоқ жадвалига акциядорлик жамиятлари (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ), энергия сарфи бўйича ҳажмдор корхоналар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 5 майдаги ПҚ-2343-сонли "2015-2019 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия сарфлаш ҳажмини қисқартириш ва энергия тежайдиган технологияларни жорий қилиш чора-тадбирлар дастури тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ) ҳамда тайёр маҳсулот, бутловчи қисм ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120-сонли ва 2015 йил 11 февралдаги ПҚ-2298-сонли Қарорларига мувофиқ) корхоналар кирди.

2017 йил 1 июль ҳолатига кўра 2 та корхона ISO 9001 сертификатини олишга муваффақ бўлди, 1 та корхонада СМТ бўйича сертификатлаш аудити ўтказилмоқда.

2020 йилга қадар миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш Дастурининг бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 октябрдаги 298-сонли қарори билан тасдиқланган "2016-2020 йилларда миллий сифат инфратузилмасини ривожлантириш Дастури«ни ижро этиш мақсадида қуйидаги ишлар бажарилди:

16 та миллий стандартларни қайта кўриш ва ишлаб чиқиш юзасидан тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва 2015 йил 20 ноябрдаги 12/6335-сонли хати орқали «Ўзстандарт» Агентлигига келишиш учун тақдим этилди. 2016 йилда 7 та стандартларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 2017 йил 1 апрел ҳолатига кўра барча 7 та стандартлар ишлаб чиқилган. Шунингдек, юқорида айтиб ўтилган 2017 йил дастурида 3 та стандартларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. 2017 йил 1 июль ҳолатига кўра иккита стандартнинг лойиҳаси ишлаб чиқилган ва келишиш учун жўнашга тайёрлаб қўйилган.

«Ўзстандарт» Агентлиги томонидан 2016 йил 6 январда тасдиқланган 2016-2017 йилларда менежмент тизимларини жорий қилиш жадвалига мувофиқ, «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг қуйидаги 3 та корхонасида сифат менежменти тизимларини жорий қилиш назарда тутилган: «Neftegazmineral» МЧЖ (бажарилган — ISO 9001 СМТ сертификати олинган); «Автогазтаъминот» ШК (бажарилган — ISO 9001 СМТ сертификати олинган); «Нефть ва газ қудуқларини синаш» АЖ (СМТ жорий қилишнинг учинчи босқичи бажарилган. Ҳозирги вақтда бу тадбирларнинг тўртинчи босқичи — СМТ бўйича сертификатлаш аудитини ўтказиш ишлари олиб борилмоқда).

Инновацион фаолият

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 15 июлдаги ПҚ-916-сонли "Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида«ги Қарорига мувофиқ, тармоқда 2016 йилда инновацион ишланмалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишлари давом эттирилди. Ўтказилган I-Х Республика инновацион ғоялар, технология ва лойиҳалар ярмаркалари (кейинги матнда — инновациялар Ярмаркаси) давомида «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан 195 та битимлар имзоланди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари ва ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан I, II, III IV ва V инновациялар Ярмаркаларини ўтказиш вақтида тузилган шартномаларни бажариш кўрсаткичи 100 фоизни ташкил қилади.

VII-X инновациялар Ярмаркаларида жами 76 та шартнома тузилди. Бугунга кунга келиб уларнинг 26 таси бажарилди.

Ҳозирги вақтда «Ўзтрансгаз» ва «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компаниялари корхоналарида қуйида кўрсатилган инновацион лойиҳаларни рўёбга чиқариш юзасидан тайёргарлик ишлари давом эттириляпти:

— «Диэтиленгликолни ишлаб чиқариш технологияси»;

— «Ўзига хос ҳид бағишлаш учун газ ёки ҳавога қўшиш учун одорант ишлаб чиқариш технологияси»;

— «Локомотивлар дизеллари ишлаши самарадорлигини ошириш учун янги сурков мойларини ҳосил қилиш технологиясини ишлаб чиқиш».

Қатор бошқа лойиҳаларни татбиқ этишдан ижобий ва иқтисодий самара олишга эришилди. Бугунги кунда айтиб ўтилган лойиҳаларни амалга ошириш натижасида қўшимча 35 та янги иш жойлари яратилди.

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан тайёрланган йиғма график асосида таркибга кирувчи ташкилотлар ойлик графикларини ишлаб чиқишди.

Хисобот давр мобайнида соха бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси прогнозга нисбатан 100,2%ни ташкил килди, ўсиш суръатлари ўтган 2016 йилнинг шу даврга нисбатан 127,8%ни ташкил килди.

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар

Нефт-газ соҳасидаги маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2016 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 10,2% га камайтириш бўйича тадбирлари ишлаб чиқилди.

Ҳисобот даврида, тезкор маълумотларга кўра саноат маҳсулотларининг таннархини 3,2%га ёки прогнозга нисбатан 102,2%га камайтириш таъминланди.

2017 йил Инвестиция дастурини бажарилиши

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 50 инвестицион лойиҳаси киритилди. 2017 йил учун белгиланган прогнозга нисабатан ҳақиқий ўзлаштириш кўрсатгичи 123,5%га тенглашди.

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ҳисобот даврида, «Ўзбекнефтгаз» МХК саноат корхоналарида янги иш жойларни яратилиши прогнозга нисбатан 130,6%ни ташкил этди.

Кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш.
Касб-ҳунар колледжи битирувчиларни ишга жойлаштириш.

Ҳозирги кунда, ёш мутахассислар таёрлашТошкент шаҳрида жойлашганИ.М.Губкин номидаги Россия давлат Нефт ва газ университети, Тошкент шаҳридаги Инха университети, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, Тошкент давлат техника университети, Тошкент кимё-технологиялари институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технология институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Фарғона политехника институти ва бошқа олий ўқув юртларида амалга ошириб келинмоқда.

Соҳа корхона ва ташкилотларига учун ўрта-махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлаш Бухоро ва Фарғона «Нефт ва газ саноати» профессионал коллежларида амалга оширилмоқда. Битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича 4 томонлама шартномалар имзоланиб, иш билан таъминлаб келинмоқда.

2017 йил 1 июль ҳолатига Соҳа корхона ва ташкилотларида 10821 та профессионал коллеж ўқувчилари ишлаб чиқариш амалаётидан ўтишди.

Соҳа корхона ва ташкилотлари 1756 та битирувчи билан ишга жойлашиш бўйича 4 томонлама шартномалар имзолади.

2017 йилнинг 1- ярим йиллида турли курсларда кадрлар ўз малакасини умумий — прогнозга нисбатан 109,5%, шу жумладан мухандислар — прогнозга нисбатан 116,9% ва асосий ходимлар — прогнозга нисбатан 108,0% оширишган.

Сўнгги ўзгартириш: 21.09.2017