Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил I чораги бўйича фаолияти якунлари

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил I чораги бўйича фаолияти якунлари (.doc 168КБ)

Республика Ҳукумати томонидан 2015 йил учун тасдиқланган устувор вазифалар ўз вақтида ва сифатли рўёбга чиқарилишини таъминлаш борасида 2015 йилнинг I чорагида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси тарафидан режали иш олиб борилди: 

  • республика тармоқлари ва ахолисини табиий газ, нефт маҳсулотлари ва нефт-газ соҳасининг бошқа маҳсулотлари билан таъминлаш, углеводород хом-ашёси захираларини кўпайтиришга қаратилган «Ўзбекнефтгаз» компаниясининг 2015 йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурининг муҳим устувор йўналишларини сўзсиз рўёбга чиқариш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда;
  • корхоналарни модернизациялаш, техникавий ва технологик жиҳатдан қайта ускуналаш, юксак қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга қаратилган 2015 йилга мўлжалланган Инвестицион дастур лойиҳаларини, маҳаллий хом-ашё базасида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш Дастурини бажариш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида тузилган шартномаларни бажариш;
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.12.2010 йилдаги ПҚ-1446-сонли «2011-2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги Қарори билан тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини «Ўзбекнефтгаз» МХКда, жумладан, темир йўлларни таъмирлаш, ҳаракат таркибини янгилаш борасида бажариш бўйича ишлар давом эттирилди;
  • қишлоқ жойларида намунавий лойиҳалар бўйича якка уй-жой қуриш дастурига мувофиқ қишлоқ массивларидаги якка уй-жойларда газ тармоқларини қуриш бўйича ишлар амалга оширилмоқда;
  • янги, жумладан, касаначиликда ҳам иш жойларини яратиш бўйича иш олиб борилмоқда, соҳа корхоналарида касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга жойлаштирилмоқда;
  • Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилга мўлжалланган  «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастурига мувофиқ кекса кишиларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга оширишга доир тармоқ тадбирлари амалга оширилмоқда.

Асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш якунлари.

«Ўзбекнефтгаз» Компанияси томонидан 2015 йилнинг 1-чорагида геофизикавий тадқиқотлар натижаси бўйича 6 та тузилма қидирув бурғилашига тайёрланди (прогнозга нисбатан 100,0%), 4 та истиқболли майдонча чуқур қидирув бурғилашга туширилди (200,0 %), қидирув-разведка бурғилаш ҳажми 100,0% га бажарилди; 7 та қидирув-разведка қудуғини қуриш якунланди  (116,7%); геология-қидирув ишлари натижасида 1 та янги Арслон газ-конденсат кони очилди; прогнозга нисбатан табиий газ захиралари 100%га, нефт-конденсат захиралари 100%га кўпайди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан нефт, конденсат, газойл, бевосита ҳайдалган бензин қайта ишланиб, автобензин, дизел ёқилғиси, авиакеросин, мазут, нефт битуми ва бошқа нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 

Газни қайта ишлаш заводлари томнидан суюлтирилган газ, полиэтилен, олтингугурт ишлаб чиқарилган.

Тармоқ корхоналарининг молиявий аҳволи тўғрисида.

«Узбекнефтегз» Компанияси томонидан ваколатли идоралар билан биргаликда қарздорликни қисқартириш борасида жоиз бўлган барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Ўзбекэнерго» ДАК ва «Ўзкимёсаноат» ДАК олдидаги қарздорликлар асосан, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг сув хўжалиги объектларини сақлаш учун ажратилаётган бюджет маблағлари, электр энергиясини муқобил етазиб бериш ҳисобига ўзаро ҳисоб-китоблар ҳамда Молия вазирлиги қошидаги Жамғарма траншлари бўйича ажратилаётган маблағлар ҳисобига қопланмоқда. Қишлоқ хўжалик корхоналари бўйича қарздорлик, асосан, Молия вазирлиги қошидаги Жамғарма траншлари бўйича ажратилаётган маблағлар ҳисобига қопланмоқда.

Навоий КМК ва «Тошшаҳартрансхизмат» Уюшмаси бўйича қарздорлик республика бюджетидан махсус мақсадли схемалар бўйича ажратилаётган маблағлар ҳисобига қопланмоқда.

Янги иш жойларини ҳамда касаначилик меҳнати иш жойларини яратиш.

Ҳисобот чораги мобайнида тармоқдаги корхоналарда 380 та (прогноздагидан 2,7 марта кўп) иш жойлари, жумладан, 4 та касаначилик меҳнати иш жойлари (прогнозга нисбатан 119,4%) яратилди.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш.

Ҳозирги пайтда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси тизимида 125 минг нафар киши меҳнат қилмоқда.

Ёш мутахассислар И.М.Губкин номидаги Россиф давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиалида, Тошкент давлат техника университетида, Тошкент кимё-технология институтида, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида, Бухоро муҳандислик-технология институтида, Тошкент давлат архитектура-қурилиш институтида, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ва бошқа ўқув даргоҳларида тайёрланмоқда.

Ҳозирги кунда Филиалда нефт-газ тармоғининг устувор йўналишлари бўйича 649 нафар талаба таълим олмоқда. 2015 йилда 216 нафар ёш мухассисларнинг тўртинчи битируви бўлади. Барча битирувчилар ишга жойлаштириш учун тармоқ корхоналарида тақсимланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1667-сонли «Сургил конини ободонлаштириш ва унинг базаси асосида Устюрт газ-кимё комплексини қуриш» лойиҳасини молиялаштиришни ва қуриш ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, 2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот сода заводи қошидаги махсус сиртқи бўлими базасида «Uz-Kor Gas Chemical» Ўзбекистон-Корея ўшма корхонасининг талабномаси бўйича таълимнинг кундузги шаклида талабаларни ўқитиш бошланди. Ҳозирги пайтда бу ерда таълимнинг асосий 4 йўналиши бўйича 272 талаба (1-босқичда 94 та, 2-босқичда 95та, 3-босқичда 83та) таҳсил олмоқда.

«2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили» тармоқ дастурини бажарилиши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2015 йилдаги ПҚ-2302-сонли «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида»ги Қарорини бажариш мақсадида ишлаб чиқилган тармоқ дастурини амалга ошириш доирасида, кекса кишиларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларга кўрсатиладиган моддий ва маънавий кўмак миқёсини кенгайтириш, ёши улуғ кишиларга, айниқса, 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларига ижтимоий, пенсия ва тиббий хизмат кўрсатилишини такомиллаштириш, оила ва жамиятда, ёшларни Ўзбекистон халқларининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналарига мувофиқ тарбиялашда катта авлод вакиллари ролини ошириш бўйича кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш мақсадида холдинг компанияси корхоналари томонидан йил давомида 21 та тадбир ўтказилиши мўлжалланган. 2015 йилнинг ҳисобот чораги давомида компания корхоналари томонидан 17 та тадбир амалга оширилди.

Сўнгги ўзгартириш: 23.06.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech