Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХК 2015 йил III чораги бўйича фаолияти якунлари

«Ўзбекнефтгаз» МХК 2015 йил III чораги бўйича фаолияти якунлари (.docx 84Кб)

 

2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурнефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда.  

2015 йил январ-сентябройлари якунлари бўйича геологик ишлар доирасида қуйидаги прогноз кўрсаткичлари бажарилди:

-  2Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 109,0% фоизга бажарилди;

-  3Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари – 108,0% фоизга бажарилди;

- геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга 15 тузилмалар (100%) тайёрланди;

-  чуқур қидирув бурғилашга 13 истиқболли майдонлар (118,0 %) жорий этилди;

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 103,5% фоизни ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида углеводород хом ашёсини қайта ишлаш 100,8% фоизлик ўсиш суръатини ташкил этди. 

Ҳисобот даври ичида автобензин ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 101,2% фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари 100,3% фоизга тенг бўлди, дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш 104,1% фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари – 112,2% фоизга тенг бўлди. Авиакеросин ишлаб чиқаришда 100% фоизлик кўрсаткич таминланди.

Шунингдек суюлтирилган газ ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 110,7% фоиз миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 108,1% фоизни ташкил қилди, полиэтилен ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 103,2 фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари 101,0% фоизга етди, олтингугурт ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 105,9% фоизга тенг бўлди, ўсиш суръатлари 107,1% фоизни ташкил қилди.

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини (ХИМ) ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг саноат корхоналари томонидан, хорижий инвеститсиялар ҳажмини инобатга олган ҳолда,тезкор маълумотларга кўра 2015 йилнинг 9 ойи бўйича  солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 101,0% фоизга тенг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди. 

Экспорт

Тезкор маълумотларга кўра ҳисобот даврида нефт-газ тармоғи маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажми прогнозга нисбатан 100,5% фоизга бажарилди, ўсиш суръатлари 121,9% фоизни ташкил қилди.

Маҳаллийлаштириш дастури прогнозлари бажарилиши

2015 йилнинг 9 ойлиги якунигача соҳанинг 25 лойиҳаси амалга оширилиб, прогнозга нисбатан 108,3% фоизни ташкил этди. Ҳақиқий ишлаб чиқариш ва маҳсулотни амалга оширишнинг ўсиш кўрсаткичлари, 2014 йил 9 ойлиги якунларига нисбатан 178,2% ва 192,3% фоизларни ташкил этди.

Маънавий ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида 2015 йилнинг 9 ойлигида ускуналарни янгилаш бўйича мақсадли параметрлар 101,5% фоизга бажарилди.

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида 2015 йил учун «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2014 йилда эришилганига нисбатан 1,36 бараварга кўпроқ шартномалар тузилди.

2015 йил 9 ойидан буён тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси 101,2% фоизни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари ўтган 2014 йилнинг 9 ойлиги якунига нисбатан 137,5% фоизга тенг бўлди.  

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар бажарилиши

Нефт-газ соҳаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2015 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 13,6% га камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди.  

Ҳисобот даврида, тезкор маълумотларга кўра саноат маҳсулотларининг таннархини 9,8% фоизга ёки прогнозга нисбатан 100,5% фоизга қамайтириш таъминланди.

2015 йилнинг Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 31 инвестицион лойиҳаси киритилди. 2015 йилнинг 9 ойлигида прогнозга нисабатан ҳақиқий ўзлаштириш кўрсатгичи 104,7% га тенглашди.

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш ҳақида

Ҳисобот чорагида тармоқ корхоналарида прогнозга нисабатан 2,1 баравар кўпроқ иш ўринлари, шу жумладан касаначилик асосида прогнозга нисбатан 2 баравар кўпроқ иш жойлари ташкил этилди.

2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили” тармоқ дастурининг бажарилиши

2015 йилнинг ҳисобот даврида соҳага алоқадор 21 тадбир амалга оширилди. 

 

Сўнгги ўзгартириш: 18.12.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech