Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил I ярим йиллиги бўйича фаолияти якунлари

 «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 2015 йил I ярим йиллиги бўйича фаолияти якунлари (.docx 79 КБ) 

Геологик қидирув ишлари

2015 йилда «Ўзбекнефтгаз» МХК «Ўзгеобурнефтгаз» АК кучлари билан Ўзбекистон Республикасининг нефть ва газ бўйича барча истиқболли минтақаларида геологик қидирув ишларини олиб бормоқда.  

2015 йил 1 ярим йиллиги якунлари бўйича геологик ишлар Дастури доирасида қуйидагилар бажарилиши таъминланди:

  • 2Д услуби бўйича сейсмологик қидирув ишлари 111,8 фоизга бажарилди;
  • 3Д услуби бўйича  – 111,3 фоизга бажарилди;
  • геофизик тадқиқотлар бўйича қидирув бурғилашга 11 тузилмалар (100%) тайёрланди;
  • чуқур қидирув бурғилашга 10 истиқболли майдонлар (143,0 %) жорий этилди;
  • 18 қидирув-разведка қудуқларини қуриш ишлари якунланди (113,0%);

Олиб борилган геологик қидирув ишлари натижасида 2 газ конденсати конлари очилди.

Табиий газ, нефть ва конденсат каби УВ захиралари янада оширилди.

 

Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш ва қайта ишлаш

Ҳисобот даврида нефт-газ тармоғи корхоналари томонидан табиий газ топшириққа нисбатан 100,1% ҳажмда қазиб чиқарилди.

Суюқ углеводородларни (нефть ва конденсат) қазиб чиқариш топшириққа нисбатан 104,0 фоизни ташкил қилди.

Компаниянинг нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан ҳисобот даврида 100,4 фоизлик ўсиш суръатларига эришилди. 

Ўтган давр ичида автобензин ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 102,3 фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари 100,1 фоизга тенг бўлди, дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари – 105,2 фоизга тенг бўлди.

Шунингдек суюлтирилган газдан топшириққа нисбатан 108,8 фоиз миқдорда ишлаб чиқарилди, ўсиш суръатлари 108,0 фоизни ташкил қилди, полиэтилен ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 103,4 фоизни ташкил қилди, ўсиш суръатлари 104,8 фоизга етди, олтингугурт ишлаб чиқариш топшириққа нисбатан 106,2 фоизга тенг бўлди, ўсиш суръатлари 103,8 фоизни ташкил қилди.

Товар маҳсулотлари ва Халқ истеъмоли молларини (ХИМ) ишлаб чиқариш

«Ўзбекнефтгаз» компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2015 йилнинг 1 ярим йиллигида солиштирма нархлардаги ўсиш суръатлари 100,9 фоизга тенг товар маҳсулотлари ва ўсиш суръатлари 103,7 фоизни ташкил қиладиган халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқарилди.

Экспорт

Ҳисобот даврида нефт-газ тармоғи маҳсулотларини экспорт қилиш прогнози 101,8 фоизга бажарилди, ўсиш суръатлари 128,9 фоизни ташкил қилди.

 

Маҳаллийлаштириш

2015 йилда тайёр маҳсулотлар, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш Дастури доирасида тармоқ миқёсида жами 30 лойиҳа амалга оширилади.

2015 йил бошидан буён тармоқнинг амалга оширилган лойиҳалари бўйича маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотни ҳақиқий ишлаб чиқариш ва сотиш кўрсаткичлари тегишли равишда 141,1% ва 138,5% ни ташкил қилди. Ушбу кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари 2014 йилнинг ўхшаш даврига нисбатан мос равишда 165,1% ва 229,1% ни ташкил қиляпти.

Маҳаллийлаштирилган маҳсулот (ПБМБ маркали бентонитли лойкукун) Қозоғистонга экспорт қилинди. Қўшимча янги иш ўринлари яратилди.

 

Маънавий ва жисмоний эскирган ускуналарни янгилаш

«Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида 2015 йилнинг 1 ярим йиллигида ускуналарни янгилаш бўйича мақсадли параметрлар 117,9 фоизга бажарилди.

 

Маҳсулотларни сертификатлаштириш

Нефт-газ тармоғи корхоналарида деярли барча маҳсулотни сертификатлаштириш амалга оширилади. Авиацион ва автомобил ёнилғилари, турли мойлар, суюлтирилган углеводород газлари, саноат корхоналарига етказиб бериладиган газлар учун мувофиқлик сертификатлари мавжуд. Шунингдек, сиғим ва аппаратлар каби машинасозлик маҳсулотлари ҳам сертификатлантирилади. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг сифати нафақат мувофиқлик сертификатлари, балки ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқлик бўйича сертификатланган сифат менежменти тизимлари сертификатлари билан ҳам тасдиқланади.  

Тармоқнинг 45 корхоналарида ISO 9001 халқаро стандартига мувофиқлик бўлган сифат менежменти тизими (СМТ) жорий этилган. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг корхоналарда ресертификациялаш аудитини ўтказиш ишлари бажарилади («Газэнергосервис» МЧЖ, «Трансгазтехникбутлаш» УК («Ўзтрансгаз» АК) ва «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» УШК (Jet А-1 маркали авиакеросинни ишлаб чиқариш ва сотиш учун). «Ўзтрансгаз» АКнинг қатор корхоналарида сифат менежменти тизимини жорий этиш бўйича тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди.

 Инновацион фаолият

2015 йилда компанияда инновацион ишланмалар ва лойиҳаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ишлари давом эттирилди. 

Жорий йили инновацион ишланмаларни қўллаш натижасида ОМ-Ўз Ўқ мойи, Коррозияга (занглашга) қарши ишлатиладиган мой, Осп-Ўз Редуктор мойи (истеъмолчи - «Ўзбекистон темир йуллари» АЖ) каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Бир қатор бошқа лойиҳаларни жорий қилишдан ҳам ижобий иқтисодий самарага эришилди.

Тегишли лойиҳаларни амалга ошириш натижасида импорт ўрнини босиш таъминланди, ресурслар тежалди ҳамда бир қатор иш ўринлари.

Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.03.2015 йилги ПФ-4707-сонли Фармонига мувофиқ «Ўзбекнефтгаз» МХКда 2015-2019 йй. даврида АКТ бўйича қуйидаги 5 лойиҳаларни амалга ошириш ишлари олиб борилади:

  1. якунланмоқда, сўнг эса ЎзР ВМга киритилади. Тармоқ жадвалига мувофиқ 2015 йилнинг июль-сентябрь ойларида ўтказиладиган тендер савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилмоқда.    
  2. Лойиҳавий-тадқиқот ишлари якунланмоқда. Лойиҳанинг ПТЭО учун топшириғини ишлаб чиқиш ишлари бошлаб юборилди.
  3. га қарашли алоқа ва телекоммуникациялар тармоғини модернизациялаш ва ривожлантириш». Лойиҳавий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.
  4. нингягона ахборот-сервер марказини яратиш». Лойиҳавий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш, аппарат-техник инфратузилмани ишлаб чиқиш ва ускуналарни етказиб бериш бўйича тендер ҳужжатларини тайёрлаш ишлари ўтказилди.

ЎзР ВМ томонидан «2015-2020 йилларда «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналарида АКТ ва дастурий маҳсулотларни янада ривожлантириш ва кенг жорий қилиш Дастури» тасдиқланди, 2015 йил учун «Ўзбекнефтгаз» МХК фаолиятига АКТ жорий қилиш самарадорлигини ошириш ва ривожлантириш режаси» ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. 

Ўзтрансгазнинг www.uztg.uz порталида етказиб берилган табиий газ учун тўловни, қўшимча комиссион устамаларсиз, Интернет  ва уяли телефонлар ёрдамида Paynet, SmsTo‘lov, Click, M-Bank каби тизимлар орқали амалга ошириш имконияти яратилди. 

Шунингдек, «Ўзбекнефтгаз» МХК бўлинмаларининг замонавий компьютер техникалари янгиланиши, маҳаллий ҳисоблаш тармоқлари, маълумотларни узатиш тармоқлари, корпоратив электрон почта, веб-сайтлар, электрон ҳужжатлар айланмаси тизими узлуксиз ишлаши, малака ошириш ва АКТ бўйича асосий кўникмалар мавжуд бўлиши (1 ярим йилликда 1470 нафар мутахассислар сабоқ олди), ахборот хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш таъминланди. 

Кооперацион биржада тузилган шартномалар ижроси

VIII Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперацион биржаси доирасида 2015 йил учун «Ўзбекнефтгаз» МХК акциядорлик компаниялари ва корхоналари томонидан импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни сотиб олиш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2014 йилда эришилганига нисбатан 1,36 бараварга кўпроқ шартномалар тузилди.

2015 йил бошидан буён тармоқ бўйича Кооперацион биржа шартномаларининг ҳақиқий ижроси 102,5 фоизни ташкил қилди. Ўсиш суръатлари 144,6 фоизга тенг бўлди.  

 

Маҳсулот таннархини камайтириш бўйича тадбирлар бажарилиши

Нефт-газ соҳаси маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида холдинг компаниясининг саноат корхоналари томонидан 2015 йилда саноат маҳсулотлари таннархини 13,6% га камайтириш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди.  

Ҳисобот даврида саноат маҳсулотларининг таннархини 5,9% га ёки прогнозга нисбатан 100,7% га қамайтириш таъминланди.

 

2015 йилнинг Инвестицион дастурини бажариш

Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил учун Инвестицион дастурининг манзилли қисмига «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 31 инвестицион лойиҳаси киритилди.

2015 йилнинг 1 ярим йиллигида прогнозга нисабатан уларнинг 108,6% ўзлаштирилди.

Ҳусусийлаштириш дастурини бажаришга оид

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сонли Қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ ушбу қўмита томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги активлари ва акциялар пакетларини баҳолаш, сотувга чиқариш ва хусусий мулк учун сотиш ишлари олиб борилмоқда. 

2015 йил 1 июль ҳолатига кўра «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 24 объекти сотилган.

Муқобил энергия манбаларини қўллашга доир

«Ўзнефтгазқазибчиқариш», «Ўзгеобурнефтгаз», "Ўзтрансгаз", "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компаниялар корхоналари томонидан муқобил (қайта тикланадиган) энергия манбалари – қуёш нурлари ёрдамида сув қиздириш коллекторлари, фотоэлектрик батареялар, биогаз қурилмаларини жорий қилиш ишлари давом эттирилмоқда.  

2015 йилнинг 1 ярим йиллигида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг корхоналарида муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича тасдиқланган тармоқ жадвалларига мувофиқ:

  • 8 объектда иссиқ сув таъминоти коллекторлари ўрнатилди, прогнозга нисбатан 100%;
  • 4 объектда қуёш фотоэлектрик батареялари ўрнатилди, прогнозга нисатан 100%.

Янги иш ўринларини ва касаначилик асосидаги иш жойларини яратиш ҳақида

Ҳисобот чорагида тармоқ корхоналарида прогнозга нисабатан 2,5 баравар кўпроқ иш ўринлари, шу жумладан касаначилик асосида прогнозга нисбатан 180% иш жойлари ташкил этилди.

Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш

Ҳозирги вақтда «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимида 120 мингдан ортиқ киши меҳнат қилади.

Компания томонидан 2014-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Қадрлар тайёрлаш миллий дастури ва нефт-газ тармоғи учун мутахассисларни тайёрлаш бўйича корпоратив тизим дастурига мувофиқ мақсадга йўналтирилган ишлар олиб борилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 январдаги ПҚ-564-сонли «Тошкент шаҳрида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиалининг фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ 2007 йилдан буён ушбу Филиалда таълим бериш фаолияти олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Филиалда нефт-газ соҳасининг устувор йўналишлари бўйича 400 дан ортиқ талабалар билим олмоқда.  

Айни пайтда ёш мутахассисларни тайёрлаш ишлари Тошкент давлат техник университети, Тошкент кимё-технологик институти, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Бухоро муҳандислик-технологик институти, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида ҳам олиб борилмоқда.

Тармоқ акциядорлик компаниялари ва корхоналарининг маблағлари ҳисобига олий ўқув юртларида 550 нафардан ортиқ талабалар билим олмоқдалар. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1667-сонли «Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш ва конни ободонлаштириш» лойиҳаси бўйича лойиҳавий молиялаштириш ва қурилишни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ   2012/2013 ўқув йилидан бошлаб Қўнғирот сода заводи қошидаги Тошкент кимё-технологик институтининг махсус сиртқи бўлими негизида «Uz-Kor Gas Chemical» Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасининг талабномалари бўйича талабаларни кундузги ўқитиш шакли бўйича талабаларни тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирги вақтда бу ерда таълимнинг 4 асосий йўналишлари бўйича 271 нафар талабалар сифатли билим олмоқдалар.   

Тармоқ корхоналари учун ўрта махсус маълумотга эга бўлган мутахассисларни тайёргарлаш ишлари Бухоро ва Фарғона нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежларида амалга оширилмоқда. Бугунги кунда ушбу коллежларда касб-ҳунарларнинг асосий йўналишлари бўйича 1200 дан ортиқ талабалар таълим олмоқда, шу жумладан Бухорода – 890 дан ортиқ ва Фарғонада – 300 дан зиёд талабалар сабоқ олмоқдалар. 2015 йилда ушбу илм даргоҳларини 600 нафардан ортиқ ўқувчилар тамомлади ва улар билан уч томонлама шартномалар тузилди. 2015/2016 ўқув йилида ушбу коллежларга 540 нафар ўқувчилар қабул қилинади.

Нефт-газ тармоғи корхоналарига бириктирилган касб-ҳунар коллежларини қўллаб-қувватлаш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига мувофиқ амалий ёрдам кўрсатиш учун нефт-газ тармоқлари корхоналарига 56 касб-ҳунар коллежлари бириктирилган. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази билан биргаликда чора-тадбирлар режаси тасдиқланган ва амалга оширилмоқда. Шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими Маркази ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги билан биргаликда бириктирилган касб-ҳунар коллежлари билан ҳамкорлик қилишни янада такомиллаштириш бўйича комплекс тадбирлар Режаси ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда кооперация алоқаларини янада кенгайтириш, амалий моддий-техник ва кадрлар масаласида қўллаб-қувватлаш назарда тутилган, айниқса, битирув курслари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкиллаштириш қисмида.

Коллежларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун 2015 йилнинг 1 ярим йиллигида «Ўзбекнефтгаз» МХК корхоналари ва ташкилотлари томонидан техник ва услубий ёрдам кўрсатилди. Бундан ташқари, ишлатилмаётган ускуналар ва адабиёт коллежларга беминнат топширилди. 

Замонавий технологияларни бевосита ишлаб чиқаришда ўрганиш учун шароитларни яратиш мақсадида коллежларнинг 58 нафар ишлаб чиқариш усталари ва ўқитувчилари тажриба орттиришлари ташкил қилинди. Ўз навбатида, корхона ва ташкилотларнинг 72 нафар малакали мутахассислари касб-ҳунар коллежларида билим бериш учун жалб қилинди.  

Ўқувчилар амалиёти янада самарали ўтиши учун корхоналарда керакли материаллар, ускуналар ва техник адабиёт билан таъминланган махсус кабинетлар ташкил этилди. Шунингдек амалиёт ўтиш даврида ўқувчилар тажрибали ишчи ва усталарга бириктирилди.

Тошкент шаҳридаги Филиал қошида фаолият юритаётган ихтисослаштирилган академик лицейда бугунги кунда икки йўналиш бўйича 270 дан ортиқ ўқувчилар сабоқ олмоқда. Ушбу билим даргоҳи 2015 йилда ўзининг илк 115 нафар битирувчиларига омад тилаб қолди. 2015/2016 ўқув йилида эса лицей «Аниқ фанлар - техника» йўналишларида 120 нафар ёшларни ўқишга қабул қилади, уларнинг 30 нафари республиками минтақалари вакилларидир. 

Тармоқ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги Олий бинес мактабида, Банк-молия академиясида ўзларининг раҳбарлик кўникмалари ва профессионал билимларини ривожлантирмоқдалар.

2015 йилнинг 1 ярим йиллигида турли ўқув курсларида 110,7% кадрлар тайёрланди ва малакасини оширди (шу жумладан 105,7% МТХ ва 112,0% асосий ишлаб чиқариш ишчилари).  Улар қаторидан 36 нафар мутахассислар хорижий ўқув марказларида ўз малакаларини оширишга муваффақ бўлдилар.

Тасдиқланган жадвалга мувофиқ 2015 йилнинг 1 ярим йиллигида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ижроия аппаратида акциядорлик компаниялар, жамиятлар ва корхоналарнинг 33 нафар мутахассислари иш тажрибасини орттирдилар. 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24-йиллигини нишонлаш муносабати билан тармоқнинг бир қатор ходимлари давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

2015 йил – Кексаларни эъзозлаш йили

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.02.2015 йилги ПҚ-2302-сонли «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида»ги қарорини ижро этиш учун ишлаб чиқилган тармоқ дастурини амалга ошириш доирасида, кексаларнинг турмуш даражаси ва ҳаёт сифатини янада яхшилаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш доираларини кенгайтириш, қари кишилар, айниқса 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фахрийларига ижтимоий, пенстон ва тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, катта авлоднинг оила ва жамиятда, ёшларни Ўзбекистон халқининг кўп асрлик қадриятлари ва анъаналари руҳида тарбиялашдаги ролини кучайтириш мақсадида холдинг компаниясининг корхоналари томонидан йил давомида 21 тадбирни амалга ошириш кўзда тутилган. 2015 йилнинг ҳисобот даврида компания корхоналари 20 муҳим тадбирларни амалга ошириш ишларини олиб борди.

Сўнгги ўзгартириш: 20.09.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech