Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

2013 йил якунлари бўйича ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари

Жорий йил 1 февралда «Ўзбекнефтгаз» МХКда тармоқнинг барча таркибий бўлинмалари, акциядорлик компанияларининг раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Кун тартибига қуйидаги асосий масалалар қўйилди: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Вазирлар Маҳкамасида 2013 йилнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2014 йил иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда сўзлаган нутқида белгиланган мақсад ва вазифаларни ҳисобга олган ҳолда, ўтган йилдаги фаолият якунлари ва жорий йилдаги ишлар истиқболлари.

Кўриб чиқилаётган даврдаги фаолиятнинг асосий параметрларига мувофиқ барқарор ривожланиш суръатлари сақлаб қолинган. Жумладан, «Узбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси бўйича 2013 йилда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг асосий суръатлари солиштирма нархларда 102,6%ни ташкил қилди. Агар умуман компания бўйича белгиланган чора-тадбирлар асосида маҳсулот таннархини 291,3 миллиард сўмга камайтириш режалаштирилган бўлса, амалда ушбу кўрсаткич 294,6 миллиард сўмни ташкил қилди ва прогноз кўрсаткич 101,1%га бажарилди.

Углеводородли хом ашёни қазиб олиш бўйича прогноз кўрсаткичлар бажарилиши таъминланди. «Ўзбекнефтгаз» компанияси мамлакатда амалга оширилаётган Инвестиция дастури доирасида ўтган йили умумий қиймати 24,2 миллиард долларга тенг 41 лойиҳани амалга оширди. 2013 йил якунлари бўйича 2809,76 миллион долларлик инвестициялар ўзлаштирилди, прогноз кўрсаткичлар 111%га бажарилди. Ҳисобот даврида «Ўзбекнефтгаз» МХК томонидан 12 та лойиҳалар бўйича янги қувватлар фойдаланишга топширилди. Улар қаторидан 4 та лойиҳа Инвестиция дастурга киритилди. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш давомида 106 та янги иш ўринлари ташкил этилди.    

Шунингдек, жорий йилга мўлжалланган вазифалар муҳокама қилинди, ва мамлакат узоқ муддатли ривожланишининг дастурий мақсадларидан келиб чиқиб, қуйидагилар режалаштирилди: 2014 йилга мўлжалланган Инвестиция дастурида кўзда тутилган объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, 2014 йилда иш жойларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури доирасидаги комплекс тадбирлар, тармоққа АКТ ва информацион тизимларни янада жорий қилиш ва ривожлантириш ва ш.ў.

Сўнгги ўзгартириш: 05.03.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech