Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ички назорати тўғрисидаги низом

2016 йил 4 ноябрдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
акциядорларининг йиллик
умумий йиғилишининг 2-сонли
баённомасига 10-сонли илова

«ТАСДИҚЛАНГАН»
2016 йил 4 ноябрдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
акциядорларининг йиллик
умумий йиғилиши қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ ИЧКИ НАЗОРАТИ ТЎҒРИСИДА»ГИ НИЗОМИ
Тошкент −2016 йил

I бўлим.

Умумий қоидалар

1.1. Мазкур «Ўзбекнефтгаз» МХК ички назорат тўғрсидаги низом (матн бўйича — Низом) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК (матн бўйича — Компания) устави, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари ва Компаниянинг ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.

1.2. Мазкур Низом ички назорат тизимининг мақсадлари ва вазифаларини, унинг фаолият тамойилларини, шунингдек ички назоратга масъул Компаниянинг органлари ва шахсларини белгилайди.

II бўлим.

Ички назорат тизимининг таърифи ва мақсадлари

2.1. Ички назорат — бу қуйидаги соҳаларда, Компания мақсадларига эришишга нисбатан асосланган ва етарли тасдиқни олиш мақсадида, Компания фаолиятига ўрнатилган ва хавф-хатарларни бошқариш, назорат ва корпоратив бошқарув жараёнлари самарадорлигини оширишга йўналтирилган узлуксиз жараёнидир:

2.1.1. фаолиятнинг самарадорлиги ва унумдорлиги, шу жумладан фаолият самарадорлиги даражаси, фойда олиш ва активларни ҳимоялаш;

2.1.2. молиявий ҳисоботларни ишончлилиги ва тўғрилиги;

2.1.3. қонунчилик ва Компания фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларига мувофиқлиги.

2.2. Ички назорат тизими — бу ички ҳужжатларда белгиланган, Компанияда тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати, Бошқарувчилар кенгаши, Бошқарув ва барча даражалардаги ходимлар (матн бўйича — ички назорат субъектлари) томонидан барча вазифалари бўйича ташкил этилган ва амалга оширилган ташкилий тузилма, назорат чоралари, ички назорат тадбирлари ва усулларининг мажмуидир. Компаниянинг ички назорат органлари аъзоларига малака талаблари уларнинг фаолияти тўғрисидаги низомларда белгиланиши мумкин.

2.3. Ички назорат тадбирлари — бу Компания тафтиш комиссияси, Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитаси, Бошқарувчилар кенгаши, Бошқаруви, шунингдек ички назоратни амалга ошириш ваколатига эга Компаниянинг таркибий бўлинмалари (матн бўйича — Компания таркибий бўлинмалари) томонидан амалга ошириладиган ҳамда молиявий-хўжалик фаолиятни юритганда қонунчилик ва Компаниянинг ички ҳужжатлари бузилишини аниқлашга, белгиланган мақсадларга Компаниянинг эришиш самарадорлигини баҳолашга, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш жараёнида ички назорат субъектларининг ўзаро муносабатларига қаратилган чоралар мажмуидир.

2.4. Ички назоратнинг асосий мақсади барча акциядорларнинг, шу жумладан миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш ҳисобланади.

2.5. Ички назорат оператив тартибда қуйидагиларни таъминлашга ундайди:

2.5.1. активларнинг бутлиги, Компания ресурсларидан тежамкорона ва самарали фойдаланиш;

2.5.2. амалдаги қонунчилик ва Компания ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

2.5.3. Компаниянинг ўрта ва узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини, Компания бизнес-режаларини бажарилиши;

2.5.4. Компания бухгалтерия ҳужжатлари, молиявий ҳисоботлари ва бошқарув маълумотлари тўлиқлиги ва ишончлилиги;

2.5.5. Компания фаолиятида хавф-хатар пайдо бўлиш пайтида уни аниқлаш, идентификациялаш ва таҳлил қилиш;

2.5.6. Компания фаолиятидаги хавф-хатарларни режалаштириш ва бошқариш, шу жумладан хавф-хатарни бошқариш бўйича ўз вақтида ва мос (адекват) қарорларни қабул қилиш;

2.5.7. бизнес ҳамжамияти ва истеъмолчиларда Компаниянинг яхши номини ўрнатиш ва сақлаб туриш;

2.5.8. ҳақ ва компенсациялар тўловлари, шу жумладан уларнинг Бошқарув, Бошқарувчилар кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларига миқдорлари мослиги, шаффофлиги ва холислиги.

III бўлим.

Ички назорат тизими фаолиятининг тамойиллари

3.1. Компаниянинг ички назорат тизими қуйидаги тамойилларга асосланади:

3.1.1. узлуксиз фаолият кўрсатиш — ички назорат тизимининг доимий ва тўғри фаолият кўрсатиши Компанияга меъёрлардан ҳар қандай четга чиқишларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни келгусида пайдо бўлишини олдини олиш имкониятини беради;

3.1.2. ички назорат тизимининг барча қатнашчилари ҳисобдорлиги — назорат функцияларининг ҳар бир шахс томонидан бажарилиш сифати ички назорат тизимининг бошқа қатнашчиси томонидан назорат қилинади;

3.1.3. мажбуриятлар тақсимоти — Компания назорат функцияларининг такрорланишига йўл қўймасликка интилади ва ушбу функциялар ишчилар ўртасида шундай тақсимланиши лозимки, айнан бир шахс активлар бутлигини таъминлаш ва уларни хатловдан ўтказиш, операцияларни ҳисобга олиб, муайян активлар операцияларини тасдиқлаш билан боғлиқ функцияларни бирлаштириб олиб бормаслиги;

3.1.4. операцияларни тўғри маъқуллаш ва тасдиқлаш — Компания барча молиявий-хўжалик операцияларни ваколатли шахслар томонидан уларга тегишли ваколатлари доирасида тасдиқлаш тартибини ўрнатишга интилади;

3.1.5. ҳар кунлик ички назоратни амалга оширувчи Компаниянинг таркибий бўлинмасининг тузулмавий ажралиб туришини таъминлаш ва унинг аудит қўмитаси орқали бевосита Бошқарувчилар кенгашига функционал ҳисоботдорлиги;

3.1.6. назорат функцияларини тўғри бажараётганлиги учун Компанияда ишлаётган ички назоратнинг барча субъектлари масъуллиги;

3.1.7. Компанияни барча таркибий бўлинмаларининг аниқ ўзаро ҳамкорлиги асосида ички назоратни амалга ошириш;

3.1.8. доимий ривожланиш ва такомиллашиш — янги вазифаларни ҳал қилиш, тизимнинг ўзини кенгайтириш ва такомиллаштириш заруриятини ҳисобга олган ҳолда мослашиши мумкин бўлган Компания ички назорат тизимини мослашувчан тарзда созлаш учун шароитларни таъминлашга интилади;

3.1.9. оғишликлар ҳақидаги хабарларни ўз вақтида етказиш — Компанияда оғишликларни бартараф қилиш бўйича қарорларни қабул қилиш ваколатига эга шахсларга тегишли маълумотларни етказиш бўйича максимал қисқа муддатлар белгиланган;

3.1.10. назорат ўрнатиладиган Компания фаолиятининг муҳим соҳаларини белгилаш — ҳатто уларнинг фаолияти самарадорлигини ўлчаш («ҳаражатлар — иқтисодий самара» нисбати) оғир бўлсада, ички назорат тизими қамраб оладиган стратегик йўналишлар ажратилади.

IV бўлим.

Ички назорат тизимининг таркибий қисмлари (компонентлари)

4.1. Ички назорат тизими қуйидаги ўзаро боғлиқ компонентларни ўз ичига олади:

4.1.1. Компаниянинг одоб-ахлоқ қадриятлари ва ходимлари ваколати, бошқарув сиёсати, раҳбарият томонидан ваколат ва мажбуриятларни тақсимлаш усуллари, ташкилот тузилмаси ва ходимлар малакасини ошириш, шунингдек Бошқарувчилар кенгаши томонидан раҳбарлик ва бошқарувни ўз ичига олувчи назорат муҳити;

4.1.2. хавф-хатарни баҳолаш — муайян вазифаларга эришишда турли хил даражада ўзаро боғлиқ ва ички кетма кетликдаги тегишли хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилишни ифодалайди;

4.1.3. раҳбариятнинг қарорлари бажарилаётганлигини кафолатлашга ёрдам берувчи сиёсат ва тадбирларни жамлаган ва бир қатор турли хил ҳаракатларни, булар: маъқуллашлар, санкциялар, тасдиқлашларни бериш, текшириш ўтказиш, жорий фаолиятни назорати, активлар хавфсизлиги кафолати ва ваколатларни тақсимлашни ўз ичига олган назорат қилиш бўйича фаолият;

4.1.4. ўз вақтида ва самарали маълумотларни аниқлашга, уларни рўйхатга олишга ва улар билан алмашишга қаратилган ахборотлар таъминоти ва маълумотлар алмашиш бўйича фаолият, шу жумладан барча ички назорат субъектларида Компанияда қабул қилинган ички назорат сиёсати ва тадбирлари ҳамда улар ижросини таъминлаш бўйича тушунчани шакллантириш мақсадида маълумотлар алмашишнинг самарали каналларини барпо этиш. Компания маълумотга рухсатсиз киришдан ҳимоялаш чораларини кўради;

4.1.5. мониторинг — вақт ўтиши билан тизим фаолиятининг сифати баҳоланадиган бошқарув ва назорат функцияларини ўз ичига олувчи жараёндир. Ички назорат тизимини баҳолаш молиявий ҳисоботлар ҳаққонийлигига таъсир этувчи хатоликлар пайдо бўлиш эҳтимолини аниқлаш, ушбу хатоликларни муҳимлилигига ойдинлик киритиш ва белгиланган вазифалар бажарилишини таъминлашда ички назорат тизими имкониятини аниқлаш учун ўтказилади. Компанияда ички назорат тизими самарадорлигини баҳолаш учун Бошқарувчилар кенгаши таклифи асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан мустақил профессионал ташкилот — маслаҳатчи жалб қилиниши мумкин.

V бўлим.

Ички назоратга масъул органлар ва шахслар

5.1. Ички назорат тафтиш комиссияси, Бошқарувчилар кенгаши ҳузуридаги аудит қўмитаси, Бошқарувчилар кенгаши, Бошқаруви, ички аудит хизмати шунингдек барча даражадаги Компаниянинг бошқа ходимлари томонидан амалга оширилади ва ўз навбатда ҳар бири ички назорат учун белгиланган тартибда жавобгар бўлади.

5.2. Компанияда фаолият кўрсатаётган бўлинмаларнинг функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, жавобгарлиги, компенсациялар ва тўланаётган ҳақларни ҳисоблаш тартиби Компаниянинг ички ҳужжатларида назарда тутилган. Ички назорат масалаларига тўғри ёки билвосита даҳлдор бошқа хужжатлар каби ушбу хужжатлар мазкур Низомга зид бўлиши мумкин эмас.

5.3. Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолияти назорат қилинишини тизимли тарзда таъминлаш мақсадида ички назорат тадбирларини ўтказиш Компаниянинг ваколатли бўлинмаси — ички аудит хизмати, ушбу хизмат бўлмаган холларда эса ички назоратга масъул бўлган Компания тафтиш комиссияси томонидан Компаниянинг бошқа органлари ва таркибий бўлинмалари билан биргаликда амалга оширилади.

5.4. Бошқарувчилар кенгашининг функцияларига қуйидагилар киради:

5.4.1. ривожланиш йўналишларини белгилаш ва муайян операцияларини ҳамда ички назорат тизими стратегияларини маъқуллаш;

5.4.2. Компания Бошқаруви, ташқи ва ички аудиторлар, тафтиш комиссиясининг мунтазам ҳисоботларидаги маълумотларга, бошқа манбалардаги маълумотларга хамда ички назоратнинг барча томонлари бўйича ўз кузатишларига шу жумладан молиявий, операцион, қонунчиликга риоя қилиш, ички сиёсатлар ва тадбирлар назоратига асосланган ички назорат тизими ишончлилиги ва самарадорлиги бўйича ўтказилган тахлил ва баҳолаш натижалари тўғрисида ҳар йили Компания акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида ахборот бериш;

5.4.3. ички назоратга жавобгар Компания таркибий бўлинмасининг тузилмасини ва таркибини белгилаш;

5.4.4. ички назорат тадбирларини мунтазам равишда такомиллаштириш.

5.5. Молиявий ҳисоботларни ҳаққонийлиги ва тўлиқлилиги устидан назоратни ташкиллаштирилишига, Компанияда ички назорат тизимини ишончлилиги ва самарадорлилигига жавобгарлик Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитасига юклатилади, унинг аҳамияти, мақсади, вазифалари ва ваколатлари Компания Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитаси тўғрисидаги низомида акс эттирилган.

5.6. У фаолият кўрсатиши учун жавобгарлик Бошқарувчилар кенгаши томонидан тасдиқланган Компаниянинг ички назорат соҳасидаги сиёсатга мувофиқ Компаниянинг Бошқарув раисига юклатилади. Компаниянинг Бошқарув раиси ички назорат тизими тадбирларини жорий қилади ва Бошқарувчилар кенгашини Компаниянинг барча хавф-хатарлари, ички назорат тизимининг муҳим нуқсонлари ҳамда уларни бартараф этиш бўйича режалар ва чора-тадбирлар натижалари ҳақида хабардор қилган ҳолда унинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлайди.

5.7. Турли даражадаги таркибий бўлинмаларнинг ходимлари (шу жумладан раҳбарлари) ўз ваколат доирасида назоратни амалга ошириш бўйича стратегиялар ва тадбирларни батафсил ишлаб чиқишда бевосита қатнашади. Уларнинг мажбуриятларига ғайри оддий ҳолатлар ва муаммоларни, юзага келишига қараб, уддалаш киради. Ходимлар муҳим масалалар ёки аниқ битимлар бўйича вужудга келган хавф-хатарлар ҳақида Компаниянинг юқори турувчи раҳбариятини хабардор қиладилар.

5.8. Компаниянинг молиявий-хўжалик фаолияти ва унинг алоҳида таркибий бўлинмалари устидан назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик доимий фаолият юритувчи ички назорат органи — тафтиш комиссиясига юклатилади, унинг аҳамияти, мақсади, вазифалари, ваколатлари тафтиш комиссияси тўғрисидаги низомида акс эттирилган.

5.9. Ички назорат тадбирлари бажарилиши, яъни Компания (унинг таркибий бўлинмалари) амалга ошираётган молиявий-хўжалик операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва Компания уставига мувофиқлиги, шунингдек бухгалтерия ва молиявий ҳисоботларининг тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги устидан мунтазам назоратни амалга ошириш бўйича жавобгарлик ички аудит хизматига юклатилади, унинг аҳамияти, мақсади, вазифалари ва ваколатлари ички аудит хизмати тўғрисидаги низомида акс эттирилган.

5.10. Ички аудит хизмати тўғрисидаги низом Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан тасдиқланади.

5.11. Ички аудит хизмати ички аудит натижалари, ички назорат тизими тўғрисида Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитасига ҳисобот беради. Компаниянинг ички аудит хизмати Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитасига бўйсинади.

5.12. Қўйидаги шахслар Компаниянинг ички аудит хизматида лавозимларни эгаллашга ҳақли эмас:

5.12.1. иқтисодий соҳада ва тартибга қарши жиноят учун судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар;

5.12.2. Компаниянинг Бошқаруви раҳбари ёки аъзолари бўлган шахслар;

5.12.3. Компаниянинг рақиби ҳисобланадиган бошқа юридик шахснинг таъсисчиси (акциядори, иштирокчиси), раҳбари ёки ижроия органи аъзоси ёхуд ходими бўлган шахслар.

5.13. Ички аудит хизмати таркибига кирувчи шахсларга бошқа талаблар Бошқарувчилар кенгашининг аудит бўйича қўмитаси томонидан белгиланиши мумкин.

5.14. Ички назорат тизими лозим даражада фаолият кўрсатиши ходимларнинг профессионал савиясига ҳам боғлиқ. Компания кадрларни танлаш, ишга қабул қилиш, ўқитиш, тайёрлаш ва ходимларни хизматда юқори мансабга кўтариш тизими уларнинг юқори малакасини ва улар юқори одоб-ахлоқ стандартларга риоя қилишини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

VI бўлим.

Ички назоратни тадбирлари ва усуллари

6.1. Компания ички назорат тадбирлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

6.1.1. Компанияни турли хил бошқарув даражаларида ўзаро боғлиқ ва қарама-қарши бўлмаган мақсад ва вазифаларни аниқлаш;

6.1.2. Компания фаолияти мақсадларига эришишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган потенциал ва мавжуд оператив, молиявий, стратегик ва бошқа хавф-хатарларни аниқлаш ва таҳлил қилиш;

6.1.3. ички назоратнинг муҳим компонентларини баҳолаш;

6.1.4. бизнес-жараёнлар ички назорат тизимининг самарадорлигини баҳолаш;

6.1.5. Компаниянинг таркибий бўлинмалари, мансабдор шахслари ва бошқа ходимлари фаолияти мезонларини белгилаш ва самарадорлигини баҳолаш;

6.1.6. ўтган даврнинг таққосланадиган маълумотлари ёки кутилаётган фаолият натижалари билан молиявий ва бошқа маълумотларни солиштириш йўли билан кўриб чиқиш;

6.1.7. воқеалар, операциялар ва транзакциялар ҳисобини юритиш мос усулларидан фойдаланиш;

6.1.8. активлар бутлигини текшириш;

6.1.9. ички назорат тадбирларини тегишли равишда ҳужжатлаштириш;

6.1.10. ички назорат тизими сифатини мунтазам баҳолаш;

6.1.11. Компаниянинг барча ходимларига ички назорат соҳасида уларнинг мажбуриятларини етказиш;

6.1.12. Компания ходимлари орасида муҳим вазифаларни тақсимлаш (шу жумладан операцияларни маъқуллаш ва тасдиқлаш, операциялар ҳисобини юритиш, ресурсларни бериш, сақлаш ва олиш, операцияларни таҳлил қилиш ва текшириш);

6.1.13. фақат тегишли ваколатларга эга шахслар томонидан операцияларни тасдиқлаш ва амалга ошириш;

6.1.14. ички назорат мақсадларига эришиш учун бошқа зарур тадбирлар.

6.2. Ички назорат тадбирларини амалга ошириш чоғида назорат қилиш, кузатиш, тасдиқлаш, қайта ҳисоблаш усуллари, шунингдек ички назорат тадбирларини амалга ошириш учун зарур бошқа усуллар қўлланилади.

VII бўлим.

Якуний қоидалар

7.1. Мазкур Низом, шунингдек унга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши қарори билан тасдиқланади.

7.2. Мазкур Низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар Компания Бошқарувчилар кенгаши, тафтиш комиссияси аъзолари, ташқи аудитор, ички аудит хизмати, Бошқарув раиси ва аъзолари таклифига кўра киритилади.

7.3. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва меъёрий хужжатлари ўзгариши оқибатида ушбу Низомнинг баъзи моддалари уларга зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва Низомга ўзгартиришлар киритилгунга қадар Компания Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва меъёрий хужжатларига амал қилади.

 

«Ўзбекнефтгаз» МХК ички назорати тўғрисидаги низом (.pdf 137КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 04.05.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech