Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Корпоратив маслаҳатчиси тўғрисидаги низом

2016 йил 5 октярдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
Бошқарувчилар кенгаши
мажлисининг баённомасига илова

«ТАСДИҚЛАНГАН»
2016 йил 5 октярдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
Бошқарувчилар кенгаши
мажлисининг қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ
АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ
КОРПОРАТИВ МАСЛАҲАТЧИСИ ТЎҒРИСИДА»ГИ

НИЗОМ

Тошкент -2016 йил

I бўлим.

Умумий қоидалар

1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсиялари, «Ўзбекнефтгаз» МХК (матн бўйича – Компания) уставига мувофиқ ишлаб чиқилган хамда Компания корпоратив маслаҳатчиси мавқеини белгилайди ва уни ишини, сайланишини шунингдек унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тартибга солади.

1.2. Корпоратив маслаҳатчи Компаниянинг мансабдор шахси ҳисобланиб Компания Бошқарувчилар кенгашига ҳисобдор.

II бўлим.

Корпоратив маслаҳатчини тайинлаш тартиби

2.1. Корпоратив маслаҳатчи Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан тайинланади.

2.2. Корпоратив маслаҳатчи номзодини кўриб чиқиш ва тасдиқлашда қарор оддий кўпчилик овоз билан Бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилинади.

2.3. Корпоратив маслаҳатчи лавозимига номзод Компания Бошқарувчилар кенгашига у жиноий, маъмурий ва бошқа жавобгарликга тортилган фактлар тўғрисида хабар бериши мажбур.

2.4. Корпоратив маслаҳатчи лавозимига номзод унинг нозоди кўриб чиқилишида Компания Бошқарувчилар кенгашининг мажлисида қатнашиши мумкин.

2.5. Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан корпоратив маслаҳатчи номзоди тасдиқлангандан сўнг у билан мажбуриятларни бажаришга меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишуви имзоланади. Корпоратив маслаҳатчи билан меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишуви бир йил муддатга тузилади ва уни узайтириш ёки бекор қилиш мумкинлиги тўғрисидаги ҳар йили қарор қабул қилинади. Компания номидан шартнома Бошқарувчилар кенгаши раиси томонидан имзоланади.

2.6. Корпоратив маслаҳатчи Компания уставига шунингдек меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишуви шартларига риоя қилмаган тақдирда бир вақтда меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишуви бекор килиниб у эгаллаб турган лавозимдан озод қилиниши мумкин. Корпоратив маслаҳатчини чақриб олиш ва у билан меҳнат шартномасини ёки меҳнат келишувини бекор қилиш тўғрисидаги қарор Компания Бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилинади.

III бўлим.

Корпоратив маслаҳатчини ваколатлари ва мажбуриятлари

3.1. Корпоратив маслаҳатчи мазкур Низомда, ва у билан тузилган меҳнат шартномада ёки меҳнат келишувида, Компания акциядорларининг умумий йиғилиши, Бошқарувчилар кенгаши қарорларида белгиланадиган ваколат доирасида харакат қилади.

3.2. Корпоратив маслаҳатчини асосий функцияси Компанияда корпоратив қонунчилигига риоя қилиниши бўйича назорат қилишдан иборат. Ўзининг асосий функцияси доирасида корпоратив маслаҳатчи:

3.2.1. Компаниянинг корпоратив стандартларини ва корпоратив ҳужжат айланиши намуналарини ўрганади:

3.2.2. Жорий қонунчиликга Компаниянинг корпоратив стандартлари ва бошқа хужжатлари номувофиқлигини аниқлайди, Компания Бошқарувчилар кенгашига уларни бартараф қилиш бўйича таклифлар киритади;

3.2.3. корпоратив бошқарув ва назорат органлари фаолияти, шунингдек корпоратив стандартларга Компаниянинг етакчи мансабдор шахсларини характлари мувофиқлиги мониторингини амалга оширади;

3.2.4. хужжатлар лойихаларини кўриб чиқишга қабул қилади ва улар бўйича тавсиялар беради ёки уларни ишлаб чиқишда қатнашади;

3.2.5. корпоратив ҳужжат айланишини ташкиллаштиришда методологик ёрдам кўрсатади;

3.2.6. корпоратив бошқарув ва назорат органлар аъзолари шунингдек акциядорлар ёки уларнинг вакиллари илтимосига кўра корпоратив қонунчилик ва корпоратив бошқарувнинг энг яхши тажрибасини жорий этиш масалалар бўйича хусусий маслаҳатлар беради;

3.2.7. корпоратив бошқарув тамойилларини жорий этиш бўйича таклифларни тайёрлайди ва Компания Бошқарувчилар кенгашига кўриб чиқиш учун киритади;

3.2.8. корпоратив қонунчиликга риоя қилиниши холати тўғрисида Компания Бошқарувчилар кенгаши олдида ҳисобот беради ва корпоратив маслаҳатчи ҳулосасини тақдим этади;

3.2.9. Компания Бошқарувчилар кенгашининг алохидаги фармойишлари бўйича маслаҳат ишларини бажаради;

3.3. Компаниянинг корпоратив бошқарув ва назорат органлари корпоратив маслаҳатчини Компаниядаги корпоратив воқеаларга оид барча хужжатлар нусхалари билан таъминлаши шарт. Шундай хужжатлар қаторига:

3.3.1. Компания устави ва ички низомлари, Компания раҳбариятнинг лавозим йўриқномалари, қимматли қоғозлар эмиссия рисолалари ва уларнинг чиқарилиши бўйича қарорлари;

3.3.2. Компания акциядорларининг умумий йиғилиши, Бошқарувчилар кенгаши мажлиси, тафтиш комиссияси, ички аудит ҳизмати ва саноқ комиссияси баённомалари;

3.3.3. Компания корпоратив бошқарув ва назорат органларининг иш режаси ва уларнинг бажарилиши бўйича ҳисоботлари;

3.3.4. Компания бизнес режаси;

3.3.5. Компания тафтиш комиссияси, ички аудит хизмати ва аудиторлик ташкилотининг хулосалари;

3.3.6. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ шундай деб тан олинган аффиланган шахслар, йирик битимлар ва аффиланган шахслар билан битимлар тўғрисидаги маълумотлари;

3.3.7. корпоратив бошқариш ва назорат органларининг қарорларни ўз ичига олувчи бошқа хужжатлари шунингдек шундай қарорларни объекти ҳисобланган хужжатлари тегишли бўлади.

3.4. Компания раҳбарияти билан келишилган холда корпоратив маслаҳатчи ўз хизмат вазифасига кўра корпоратив воқеалар ва ўзаро муносабатларга шу жумладан Компания акциядорлар реестри, Компания акциядорларининг ва бошқа манфаатдор шахсларининг ёзма мурожаатлари, Компаниянинг ички ва ташқи ёзишмаларига доир Компаниянинг хар қандай бошқа хужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

3.5. Корпоратив маслаҳатчи хужжатлардан олинган нусхаларнинг бутлигига жавобгардир. Корпоратив маслаҳатчи билан меҳнат шартномаси ёки меҳнат битишуви бекор қилинганда унга ишониб топширилган хужжатларни рўйхат бўйича қайтариб бериши шарт.

3.6. Корпоратив маслаҳатчининг ишлаш шароити ва моддий рағбатлантириш ишга ёллаш меҳнат шартномаси ёки меҳнат битишувига мувофиқ келишиб олинади ва амалга оширилади.

IV бўлим.

Корпоратив маслаҳатчини ишлаш тартиби

4.1. Корпоратив маслаҳатчи ўз функцияларини доимий равишда ёки ўриндошлик асосида (меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш) бажаради.

4.2. Компания Бошқарувчилар кенгаши бир йўла тартибда корпоратив маслаҳатчига унинг иш режасида акс эттирилмаган ишлар бўйича фармойишлар бериши мумкин. Шундай топшириқларнинг тури корпоратив маслаҳатчи билан тузилган меҳнат шартномаси ёки меҳнат битишувида назарда тутилган бўлиши шарт.

4.3. Корпоратив маслаҳатчи корпоратив бошқарув ва назорат органларининг режалаштирилган барча мажлислари ҳақида огохлантирилади. Корпоратив маслаҳатчи корпоратив бошқарув ва назорат органларининг барча мажлисларида қатнашиш ҳуқуқига эга. Корпоратив маслаҳатчи ушбу мажлисларда маслаҳат овози ҳуқуқи билан қатнашади.

V бўлим.

Корпоратив маслаҳатчини масъулияти

5.1. Корпоратив маслаҳатчи унга хизмат мавқеи билан тақдим этилган ҳуқуқларидан у билан меҳнат муносабатларида бўлган юридик ва жисмоний шахслар мақсади ва манфаатлари йўлида фойдаланиши мумкин эмас.

5.2. Корпоратив маслаҳатчи Компаниянинг мол-мулкидан фойдаланишида шахсий даромад олиш бўйича харакатларга йўл қўйиши мумкин эмас.

5.3. Компания корпоратив маслаҳатчиси у ўз функцияларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида Компанияга етказилган зарар учун, амалдаги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ва Компания уставига мувофиқ Компанияга етказилган зарарни тўлиқ хажмда қоплаш бўйича Компания олдида жавобгардир.

VI бўлим.

Корпоратив маслаҳатчини тақдирлаш

6.1. Корпоратив маслаҳатчи хизмат мажбуриятларини бажариши бўйича ўз фаолияти учун хар ой иш ҳақини ва мукофотни олишга ҳақли.

6.2. Иш ҳақи ва тақдирлаш миқдори Компаниянинг Бошқарувчилар кенгаши томонидан белгиланади. Иш ҳақи бўйича харажатлар Компанияни йиллик бизнес ражасининг харажатлар сметаси қисмига киритилади.

6.3. Иш ҳаққи миқдори қўйдаги холатларда ўзгариши мумкин:

6.3.1. меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишуви корпоратив маслаҳатчи билан янги муддатга қайта тузилганда; 

6.3.2. Ўзбекистон Республикасида энг кам ойлик иш ҳақининг миқдори ўзгарганда;

6.3.3. аввалги меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишувида назарда тутилмаган функционал мажбуриятларни кенгайиши боис корпоратив маслаҳатчининг меҳнат шартномаси ёки меҳнат келишувига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганда.

VII бўлим.

Якуний қоидалар

7.1. Мазкур Низом Бошқарувчилар кенгаши томонидан тасдиқланади ва Компанияда корпоратив маслаҳатчи лавозимини жорий этишга оид Компания ташкилий тузулмасига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритилган кундан бошлаб кучга киради.

7.2. Агар Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ўзгартиришлар киритилиши оқибатида мазкур Низомнинг айрим нормалари қонунчиликга зид бўлса мазкур Низом қонунчиликга зид бўлмаган қисмида амал қилишни давом этади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган Низомнинг нормалари ўз кучини йўқотади, ва Компания корпоратив маслаҳатчи фаолияти у қисмида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли нормалари билан тартибга солинади.

 

«Ўзбекнефтгаз» МХК корпоратив маслаҳатчиси тўғрисидаги низом (.pdf 162КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 04.05.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech