Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом

2016 йил 4 ноябрдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
акциядорларининг йиллик
умумий йиғилишининг 2-сонли 
баённомасига 9-сонли илова

«ТАСДИҚЛАНГАН»
2016 йил 4 ноябрдаги
«Ўзбекнефтгаз» МХК
акциядорларининг йиллик
умумий йиғилиши қарори билан

«ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» МИЛЛИЙ ХОЛДИНГ КОМПАНИЯСИ АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ МАНФААТЛАР ҚАРАМА-ҚАРШИЛИГИ ВАҚТИДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА«ГИ

НИЗОМИ

Тошкент −2016 йил

I бўлим.

Умумий қоидалар

1.1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, «Ўзбекнефтгаз» МХК (матн бўйича «Компания») устави, акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш Комиссияси йиғилишининг баённомаси билан (11.02.2016й. № 02-02/1-187) тасдиқланган корпоратив бошқарув Кодексининг тавсияларига, Компания ички ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Компанияда вужудга келадиган манфаатлар қарама-қаршиликларини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибини белгилайди.

1.2. Компания фаолиятини амалга оширишда унинг бошқарув ва назорат органлари ва (ёки) ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) туфайли акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилиши холатларига йўл қўйилиши мумкин бўлганда Компаниянинг (унинг бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар) мулкий ва бошқа манфаатлари хамда кредиторлар, контрагентлар ва бошқа мижозларнинг (матн бўйича Мижозлар) мулкий ва бошқа манфаатлари ўртасидаги зиддиятлар туфайли манфаатлар қарама-қаршиликлари юзага келиши мумкин.

Бундан ташқари, Компания акциядорларининг манфаатлари ўртасида, Компания бошқарув ва назорат органлари ва акциядор (акциядорлар) ўртасида манфаатлар қарама-қаршиликлари (корпоратив қарама-қаршилик) юзага келиши мумкин.

1.3. Ушбу Низомда қуйидаги манфаатлар қарама-қаршиликлари вужудга келиши ҳоллари кўриб чиқилган:

1.3.1. мажоритар акциядорлар (акцияларнинг катта қисмига эга акциядорлар) ва миноритар акциядорлар (акцияларнинг кам қисмига эга акциядорлар) ўртасида;

1.3.2. Компания бошқарув органлари ва унинг акциядори (акциядорлари) ўртасида;

1.3.3. Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлари ўртасида;

1.3.4. хизмат вазифасини бажариш чоғида мансабдор шахслар, ходимлар ва Компания ўртасида.

II бўлим.

Низомнинг амал қилишига тушадиган шахслар доираси

2.1. Низомнинг амал қилиши бошқарув ва назорат органлари аъзоларига хамда эгаллаб турган лавозимидан қатъий назар Компаниянинг барча ходимлари учун татбиқ этилади. 

2.2. Ушбу Низомга амал қилиш талаблари Компания билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида ҳамкорлик қилаётган жисмоний шахсларга, агар тегишли мажбуриятлар улар билан тузилган шартномаларда, уларнинг ички ҳужжатларда ёхуд қонунчиликдан келиб чиқса татбиқ этилади.

III бўлим.

Компанияда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқаришнинг асосий тамойиллари

3.1. Компанияда манфаатлар қарама-қаршилигини бошқариш қуйидаги тамойилларга асосланади:

3.1.1. реал ва потенциал манфаатлар қарама-қаршилиги хақида маълумотларни мажбурий ошкор қилиш;

3.1.2. ҳар қайси манфаатлар қарама-қаршилигини аниқлашда Компания учун эътиборли (репутацион) хавфларини индивидуал равишда кўриб чикиш ва баҳолаш ҳамда уни бартараф этиш;

3.1.3. манфаатлар қарама-қаршилиги ҳамда уни бартараф этиш тўғрисидаги маълумотларни ошкор этиш жараёни қатъий махфийлиги;

3.1.4. манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этишда Компания бошқарув ва назорат органлари ҳамда унинг ходимлари манфаатлари мувозанатига риоя қилиш;

3.1.5. ходим томонидан ўз вақтида ошкора қилинган ва Компания томонидан бартараф этилган (олди олинган) манфаатлар қарама-қаршилиги хақидаги хабар берилганлиги муносабати билан шахсни таъқибдан ҳимоя қилиш.

IV бўлим.

Манфаатлар қарама-қаршиликлари пайдо бўлиш сабаблари (шароитлари)

4.1. Компаниянинг мажоритар ва миноритар акциядорлари, Компания бошқарув органлари ва акциядорлари ўртасида вужудга келиши мумкин бўлган манфаатлар қарама-қаршиликлари:

4.1.1. қонунчилик, норматив актлар ва Компаниянинг ички ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик;

4.1.2. Компаниянинг миноритар акциядорлари Компаниянинг фаолиятига ҳамда акциядорлар умумий йиғилиши ва Бошқарувчилар кенгаши томонидан қабул қилинаётган қарорларга сезиларли таъсир кўрсата олмаслиги;

4.1.3. ваколатли бошқарув органлари билан дастлабки келишувсиз йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузиш;

4.1.4. бошқарув органлари томонидан Компания молиявий ҳолатини ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган қарорлар қабул қилиниши;

4.1.5. амалдаги қонунчиликка мувофиқ ахборотни ошкор этмаслик ёки Компания бошқарув органлари таркибидаги шахслар томонидан бошқа ташкилотлар бошқарув органларида эгаллаб турган лавозимлари, бошқа жамиятлардаги улушлар (акциялар)га эгалиги тўғрисидаги тўлиқ бўлмаган маълумотни тақдим этилиши.

4.2. Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлари ўртасида манфаатлар қарама-қаршиликлари:

4.2.1. қонунчилик, таъсис ва Компаниянинг ички ҳужжатларига риоя этмаслик;

4.2.2. Компания акциядорлари манфаатлари устуворлиги тамойилига риоя этмаслик;

4.2.3. иш мулоқоти нормалари ва касбий одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этмаслик;

4.2.4. Компания ва Мижозлар томонидан шартномавий мажбуриятларни бажармаслик;

4.2.5. қонунчилик ва Компания ички ҳужжатлари билан белгиланган ўз мажбуриятларини бажармаслик.

4.3. Компания ва мансабдор шахслар, ходимлар ўртасида манфаатлар қарама-қаршиликлари:

4.3.1. қонунчилик ва Компаниянинг ички ҳужжатлари талабларининг бузилиши;

4.3.2. иш мулоқоти нормалари ва касбий одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этмаслик;

4.3.3. ўзи ҳамда оила аъзолари томонидан тижорат фаолиятини юритиш;

4.3.4. Компания иш муносабатларини қўллаб-қувватлайдиган юридик шахсларда молиявий манфаатларни мавжудлиги;

4.3.5. бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида раҳбар, мансабдор шахс сифатида ишлаш ёки унинг бошқарув органларида қатнашиш;

4.3.6. ўз шахсий манфаатлари йўлида Компания манфаатлари зарарига бошқа ташкилотларга имкониятлар яратиб бериш натижасида вужудга келиши мумкин.

V бўлим.

Манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олиш

5.1. Компания устави ва ички ҳужжатларида манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олишнинг умумий механизмлари назарда тутилган.

Мазкур Низом билан Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари учун мажбурий бўлган манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олиш бўйича чоралар белгиланади.

5.2. Ҳар қандай кўринишдаги манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олиш мақсадида Компания бошқарув ва назорат органлари қуйидагиларга мажбур:

5.2.1. қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар, Компания устави ва ички ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;

5.2.2. Компания томонидан ўрта ва узоқ муддатларда барқарор даромадлилигини таъминлаш;

5.2.3. манфаатлар қарама-қаршиликларини юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатларни амалга ошириш ва қарорларни қабул қилишдан ўзини тийиш;

5.2.4. Компанияни самарали бошқаришни таъминлаш;

5.2.5. Компанияни жиноий фаолият, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришни амалга оширишга йўлиқтириш имкониятини бекор қилиш;

5.2.6. товар (иш ва хизматлар) ишлаб чиқаришда максимал мумкин бўлган натижадорликни таъминлаш;

5.2.7. қонунчиликка мувофиқ бошқарув органлари олдида ҳар чоракда ҳисобот бериш;

5.2.8. Компания устави ва ички ҳужжатларига мувофиқ ички ва ташқи назоратни амалга ошириш;

5.2.9. Бошқарувчилар кенгаши кўриб чиқиши учун йирик битимлар, қонунчилик ва Компания уставида белгиланган миқдорлардан йиғиндиси ортадиган алоҳида битимлари ёки ўзаро боғлиқ битимларни тақдим этиш;

5.2.10. назорат органлари томонидан йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар шартларини ўрганилишини амалга ошириш;

5.2.11. зарур ҳолларда Бошқарувчилар кенгаши томонидан қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилаётган битимлар маъқулланган тақдирда мулкни бозор қийматини аниқлаш учун мустақил баҳоловчини жалб этиш;

5.2.12. аффилланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар ҳисобини таъминлаш;

5.2.13. битимлар тузиш тартибини ишлаб чиқиш ва риоя этишни таъминлаш:

а) аффилланган шахслар билан;

б) Компания акциядорлари ва уларнинг аффилланган шахслари билан;

5.2.14. Компания бошқарув органларининг дастлабки маъқуллашисиз йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимларни тузмаслик;

5.2.15. юқори турувчи органларнинг рухсатисиз бошқа юридик шахсларнинг бошқарув ва назорат органларида лавозимлар эгалламаслик;

5.2.16. амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ Компания фаолияти тўғрисидаги ахборотни ва Компания ахборот сиёсати тўғрисидаги низомига мувофиқ қўшимча ахборотни ошкор этишни амалга ошириш;

5.2.17. акциядорларга ва Мижозларга, бошқарув ва назорат органларига хамда бошқа манфаатдор шахсларга тақдим этилаётган, шу жумладан реклама мақсадларида чоп этилаётган бухгалтерия ҳисоботи ва бошқа ахборотни ҳаққонийлигини таъминлаш;

5.2.18. Компанияда мавжуд маълумотни бундай маълумотни олиш имкони бўлган шахслар томонидан шахсий мақсадларда фойдаланишни олдини олиш бўйича чоралар ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

5.2.19. оммавий ахборот воситалари ва бошқа манбааларда Компания тўғрисидаги салбий ахборотнинг тўғрилиги ва объективлигини ўз вақтида кўриб чиқиш. Салбий ёки нотўғри ахборот юзага келишининг ҳар бир ҳолати бўйича ўз вақтида жавоб бериш;

5.2.20. Компания ички назорат тизими камчиликларини аниқлашда иштирок этиш;

5.2.21. Компания бошқарув ва назорат органлари аъзоларига тўланаётган ҳақни Компания молиявий ҳолатига шунингдек Компания фаолияти натижалари режалаштирилган кўрсаткичларга қанчалик мослигига риоя этилишини таъминлаш;

5.2.22. касбий ва корпоратив одоб-ахлоқ тамойилларига риоя қилиш.

5.3. Компания акциядорлари ўртасида шунингдек Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва акциядор (акциядорлар) ўртасида манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олиш мақсадида, Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслар, ходимлар қуйидагиларга ҳам мажбурдирлар:

5.3.1. "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида«ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, маъёрий ҳужжатлари, Компания устави ва ички ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган мажоритар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқларига риоя қилиш;

5.3.2. қонунчиликка мувофиқ ошкор этилиши лозим бўлган ахборотни акциядорларга ўз вақтида етказилишини таъминлаш;

5.3.3. ҳисобланган дивидендларни ўз вақтида тўлаш;

5.3.4. қарама-қаршилик предмети бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича аниқ ахборотни акциядорларга тақдим этиш;

5.3.5. рақобатчи юридик шахслар акциялари (улуши)ни ҳарид қилишда шунингдек бу шахслар бошқарув органларида иштирок этишда Компания бошқарув органлари аъзолари манфаатлари бўлган битимларни аниқлаш;

5.3.6. қабул қилинаётган бошқарув қарорлари объективлиги, мувозанатлилиги ва мустақиллигини таъминлаш учун Бошқарувчилар кенгаши такибига мустақил аъзолар киритилишига интилиш;

5.4. Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари, ходимлари ва Мижозлар ўртасида манфаатлар қарама-қаршиликларини олдини олиш мақсадида Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари қуйидагиларга ҳам мажбурдирлар:

5.4.1. Компания тўғрисидаги ахборотни ўрнатилган тартибда тақдим этилишини таъминлаш;

5.4.2. махфий ва бошқа муҳим ахборотдан фойдаланиш тартибига қатъий риоя қилинишини таъминлаш;

5.4.3. товарларни (хизматларни) сотиш ва Мижоздан тўловни қабул қилишни шартномада ўзаро келишилган асосда ёки ахбороти тўлиқ ошкор этилган тарифларда амалга ошириш;

5.4.4. Компания мавқеига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган Мижозлар билан битимлар тузилишига йўл қўймаслик;

5.4.5. ўз Мижозларига товарлар (хизматлар) сотишни профессионал тарзда ва виждонан амалга ошириш;

5.4.6. Мижозни очиқ-ойдин хатосида (шу жумладан Мижоз томондан имзоланган ариза, шартнома ва бошқа ҳужжатда) ходимлар томонидан шахсий мақсадларда билиб фойдаланишини бартараф этиш. Бундай хато мавжуд бўлган тақдирда Компания ходими бундай ҳужжатни ижросини олдини олиш бўйича оқилона сайи-ҳаракатларни амалга ошириши ва Мижозга бу ҳақда ахборот бериш лозим;

5.4.7. Мижозга тақдим этилган тавсиялар мазкур масала бўйича мавжуд ахборотни виждонан таҳлилига таянганлигини таъминлаш;

5.4.8. Компания фаолияти жараёнида яратилган, олинган ва тўпланган ахборотни Компаниянинг бошқарув органлари ёки ваколатли мансабдор шахсларининг рухсатисиз Компанияда қоғозда, магнитли ва бошқа турдаги ташувчиларда мавжуд бўлган хизматга доир ёки тижорат сири ҳисобланган ахборотни сотиш, узатиш, нусха олиш, кўпайтириш, алмашиш ва бошқа тарзда тарқатиш ва кўпайтириш предмети бўлмаслигидан сақлаш тизимини такомиллаштириш.

5.5. Компания ва ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида мансабдор шахслар, ходимлар ўртасидаги манфаатлар қарама-қаршиликларининг олдини олиш мақсадида, мансабдор шахслар ва ходимлар хам мажбурдирлар:

5.5.1. иш мулоқоти нормалари ва касбий одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этиши;

5.5.2. ўрнатилган тартибда шартномалар тузиши;

5.5.3. юқори мансабдор шахс ёки бошқарув ва назорат органларини Компанияга рақобатдош ташкилотнинг улушини (акцияларини) сотиб олиш истаги борлиги тўғрисида хабардор қилиши;

5.5.4. юқори турувчи мансабдор шахсни ўз вақтида қарама-қаршилик ҳолатини юзага келишига сабаб бўладиган вазиятлар юзага келаётганлиги ҳақида хабардор қилиш;

5.5.5. мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари йирик молиявий манфаати бор ҳамда Компания тижорат фаолиятини олиб бораётган ёки олиб бориши кутилаётган ташкилотлар тўғрисида юқори мансабдор шахсни ёзма равишда хабардор қилиш;

5.5.6. Компания ва мансабдор шахс ёки унинг оила аъзолари йирик молиявий манфаати мавжуд бўлган ёки аффилланган шахси ҳисобланадиган ташкилотлар ўртасидаги муносабатларга бевосита таъсир қиладиган ҳар қандай фаолиятдан тийилиш;

5.5.7. манфаатлари Компания манфаатларига зид келиши мумкин бўлган ташкилотнинг бошқарув органларида иштирок этиш учун Компаниянинг юқори турувчи органларидан олдиндан рухсат олиши;

5.5.8. юқори турувчи мансабдор шахсни бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлаш истагини ҳамда кўзда тутилаётган иш Компания манфаатларига зид эмаслиги ҳақида хабардор қилиш.

VI бўлим.

Манфаатлар қарама-қаршиликларини бартараф этиш

6.1. Компанияда юзага келадиган манфаатлар қарама-қаршиликларини бартараф этиш учун Компания бошқарув ва назорат органлари, мансабдор шахслари ва ходимлари Компания манфаатларига жавоб берадиган қонуний ва асосланган қарор қабул килиш қидириш йўли билан судгача жараёнларни ўтказишади.

6.2. Мансабдор шахслар бошқарув ва назорат органлари, корпоратив котиб ва таркибий бўлинмалар номига акциядорлардан ва Мижозлардан келадиган хатлар, аризалар ва талабларни (шу жумладан оғзаки) ҳисоби юритилишини ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлашлари шарт.

6.3. Корпоратив қарама-қаршиликлар ҳисобини юритиш Компаниянинг корпоратив котибига юклатилади. Компаниянинг корпоратив котиби корпоратив қарама-қаршиликлар ҳақида дастлабки баҳосини беради, масала моҳияти бўйича керакли ҳужжатларни тайёрлайди ва Компания Бошқарувчилар кенгаши билан келишилган ҳолда уларни ушбу корпоратив қарама-қаршиликни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган Компания органига топширади.

6.4. Компаниянинг корпоратив котиби тез-тез юзага келадиган қарама-қаршиликларни таҳлил қилиб боради, қарама-қаршиликнинг барча тарафларига қўшимча маълумот бериш зарурати бўйича қарор қабул қилади ва/ёки Компаниянинг ваколатли органи раҳбарига ички тартиб ва йўриқномаларга ўзгартиришлар киритиш, ушбу турдаги қарама-қаршиликни юзага келтирадиган сабабларни бартараф этиш бўйича таклифлар киритади.

6.5. Мижоздан ёки бошқа манбалардан қарама-қаршилик ҳолати бўйича маълумот олган ходим кечиктирмасдан юқори турувчи мансабдор шахсга бу ҳақда хабар бериши лозим. Таркибий бўлинма бошлиғи юзага келган қарама-қаршиликни таркибий бўлинма даражасида ҳал қилиш имкони бўлмаган ҳолда, Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарига қарама-қаршилик, унинг келиб чиқиш сабаблари, кўрилган чоралар ҳақида бир иш кун мобайнида маълумот тақдим этиши лозим. Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосари қарама-қаршиликни бартараф қилиш тартибини белгилайди, ваколатли шахсни тайинлайди. Зарур ҳолда манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этиш бўйича комиссия тузилади.

6.6. Ваколатли шахс (комиссия) манфаатлар қарама-қаршилигини бартараф этиш учун барча чораларини кўради. Бошқарув раиси манфаатлар қарама-қаршиликларини ҳал қилиш имконияти бўлмаган ҳолда масалани Бошқарув муҳокамасига 9

«Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида«ги низоми — 2016 йил

киритади, қарама-қаршилик ҳақидаги маълумотларни Бошқарувчилар кенгаши раисига юборади.

6.7. Ушбу маълумот қарама-қаршилик холатини аниқлаш ва ҳал қилиш мақсадида Компания Бошқарувчилар кенгаши ҳузурида тузилган қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан кўриб чиқилади.

6.8. Ривожланишининг ҳар қандай босқичидаги қарама-қаршилик тўғрисидаги маълумотлар Компания Бошқарув раиси ёки унинг ўринбосарлари манфаатларига тегиши мумкин бўлган ёки тегаётган тақдирда, кейинчалик қўмита (ишчи гуруҳ) томонидан кўриб чиқиш ва Бошқарувчилар кенгашига мазкур масала бўйича хулоса киритиш учун уч иш куни мобайнида Компания Бошқарувчилар кенгашига қарама-қаршиликни бартараф этиш тартиби тўғрисида қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.

6.9. Агарда қарама-қаршиликни кўриб чиқиш мобайнида Компаниянинг амалдаги ички ҳужжатларига ўзгартиришлар ишлаб чиқиш ёки киритиш зарурати туғилса, Компания Бошқарувчилар кенгаши ёки Бошқаруви ҳужжатни ишлаб чиқиш ёки унга тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисида қарор қабул килади.

6.10. Компанияда вужудга келаётган ҳар қандай манфаатлар қарама-қаршиликларини бартараф этиш учун Компания бошқарув органлари қуйидагиларга мажбурдирлар:

6.10.1. юзага келаётган манфаатлар қарама-қаршиликларини тезлик билан аниқлашлари, уларнинг сабабларини белгилашлари;

6.10.2. Компания бошқарув органлари ваколати ва маъсулиятини аниқ ажратиш;

6.10.3. қарама-қаршиликни бартараф этиш учун Компанияда ваколатли шахсини тайинлаш ёки зарур ҳолда комиссияни тузиш;

6.10.4. иложи борича қисқа муддатларда қарама-қаршилик моҳияти бўйича Компаниянинг позициясини аниқлаш, тегишли қарор қабул қилиш ва уни қарама-қаршиликнинг бошқа тарафи эътиборига етказиш;

6.10.5. қарама-қаршиликнинг бошқа тарафига Компаниянинг қарама-қаршиликдаги позициясини аниқ асослайдиган тўлиқ ва батафсил жавоб юбориш, илтимосни қондириш ёки қарама-қаршилик иштирокчиси талабини рад этиш тўғрисидаги хабарни қонунчилик, меъёрий ҳужжатлар, устав ва акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган ички тартибга солувчи ҳужжатлар асосида асослаш;

6.10.6. манфаатлар қарама-қаршилигини ҳал қилишда иштирок этаётган ваколатли шахс, қарама-қаршилик унинг ёки оила 10

«Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисида«ги низоми — 2016 йил

аъзоларининг манфаатларига таъсир этаётгани ёки таъсир этиши мумкинлиги тўғрисида кечиктирмай хабар беришини таъминлаш;

6.10.7. қарама-қаршилик манфаатларига таъсир этаётгани ёки таъсир этиши мумкин шахслар мазкур қарама-қаршиликни ҳал қилишда ва қарор қабул қилишда иштирок этмаслигини таъминлаш.

6.11. акциядорлар ўртасида, Компания бошқарув органлари ва акциядорлар ўртасида қарама-қаршиликни бартараф этиш учун:

6.11.1. Бошқарувчилар кенгашининг мустақил аъзоси Компания акциядорлари ўртасида вужудга келган қарама-қаршиликни бартараф этишда воситачи сифатида иштирок этиши мумкин;

6.11.2. Компаниянинг ваколатли ходими ёки ваколатли органи акциядорлар ўртасидаги музокараларда иштирок этиши, акциядорларга уларнинг ихтиёрида бўлган ва можарога таалуқли ҳужжатларини тақдим этади, қонунчилик, Компания Устави ва ички ҳужжатларни талқин қилиб беради;

6.11.3. Компаниянинг ваколатли органлари ёки ваколатли ходимлари акциядорларга маслаҳатлар ва тавсиялар беради, акциядорлар имзолаши учун қарама-қаршиликни бартараф этиш тўғрисида ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Компания номидан ўз ваколати доирасида қарама-қаршиликни бартараф этишга хизмат қилиши мумкин бўлган даражада мажбуриятларни олишади;

6.11.4. Компания бошқарув органлари ўз ваколати доирасида корпоратив қарама-қаршиликни бартараф этиш бўйича қарор ижросини ташкил этишлари ҳамда Компания номидан қарама-қаршилик тарафи билан имзоланган келишувни ижросига кўмаклашишлари лозим. Қарама-қаршилик тарафи ва Компания ўртасида уларнинг мажбуриятлари моҳияти юзасидан мунозара мавжуд бўлмаган ҳолатларда, бироқ уларни ижроси тартиби, усули, муддати ва бошқа шартлари бўйича зиддиятлар юзага келган ҳолатда, Компания қарама-қаршилик тарафига юзага келган зиддиятларни бартараф этишни таклиф этиши ва акциядор талабини қондирадиган Компания томонидан бажариладиган шартларни айтиб ўтиши лозим;

6.11.5. агар Компаниянинг акциядор талабини қондириш розилиги у томондан қонунчилик, Компания устави ёки бошқа ички ҳужжатларда назарда тутилган тегишли ҳаракатларни амалга ошириш зарурати билан боғлиқ бўлса, Компания жавобида ушбу шартлар атрофлича кўрсатилади ҳамда уларнинг ижроси бўйича керакли маълумотлар хабардор қилинади (масалан, акциядор томонидан сўралган ҳужжатлар нусхаларини олиш нархи ёки Компаниянинг банк рекизитлари ва ва ҳ.к.).

6.12. Ушбу чоралар рўйхати тугал ҳисобланмайди. Ҳар бир аниқ ҳолатда манфаатлар қарама-қаршилиги вужудга келиш секторига қараб қарама-қаршиликни бартараф этишнинг бошқача шакллари бўлиши мумкин.

VII бўлим.

Якуний қоидалар

7.1. Ушбу Низом ҳамда унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар акциядорлар умумий йиғилиши томонидан оддий кўпчилик овози билан тасдиқланади.

7.2. Агар ушбу Низомнинг баъзи нормалари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Компания уставига зид келса, ушбу моддалар ўз кучини йўқотади ва ушбу моддалар билан тартибга солинадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги ва/ёки Компания устави нормаларига мазкур Низомга тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар амал қилиш лозим.

 

«Ўзбекнефтгаз» МХК манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом (.pdf 150КБ)

Сўнгги ўзгартириш: 04.05.2017

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech