Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

"Лицензия" ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиш бўйича ўқув семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистонда "электрон ҳукумат" йўналишида амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида яна бир аҳамиятли лойиҳа амалга оширилиб, "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси негизида Электрон лицензиялаш портали синов тариқасида ишга туширилди. Мазкур электрон ресурснинг фаолияти юртимизда тадбиркорлик соҳаси ривожи, инвестиция иқлимининг янада яхшиланишига, литцензиялаш билан шуғулланадиган давлат органлари фаолиятини оптималлаштириш, хизмат кўрсатиш муддати ва тадбиркорларнинг вақти, харажатларининг қисқаришига хизмат қилади.

Давлат идораларининг масъул ходимларининг "Лицензия" ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиш, тадбиркорлик субъектларига масофадан туриб электрон лицензия бериш бўйича билим ва малакаларини ошириш мақсадида, жорий йилнинг 16 декабрь куни ўқув семинари ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгаши, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликларининг лицензия ва тадбиркорликнинг турли йўналишларига рухсатномалар беришга масъул мутахассислари, Компютерлаштириш марказлари вакиллари қатнашдилар. Ўқув семинари видеоконференсалоқа воситасида амалга оширилиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудини қамраб олди.

Фаолиятнинг муайян турларини лицензиялаш ҳамда рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатлар бериш бўйича интерактив хизматлар кўрсатиш бўйича "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси қуйидаги вазифаларни бажаради:

- Ўзбекистон Республикаси ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, тизимларидаги муассасаларнинг лицензиялаш билан боғлиқ бўлган ўзаро алоқа самарадорлигини ошириш;

- лицензиат ҳамда лицензия олиш истагида бўлган тадбиркорлар ва ваколатли давлат органи ўртасида самарали алоқа ўрнатиш;

- Ўзбекистон Республикасида лицензия олиш шарт бўлган фаолиятнинг муайян турлари тўғрисида, жумладан лицензиялар реестри тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлаш;

- лицензия бериш билан шуғулланувчи давлат идоралари ходимларининг фаолият самарадорлигини, уларнинг лицензия олиш истагидаги тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро очиқ-ошкора ва самарали муносабатларини ўрнатиш;

- истиқболда фаолиятнинг муайян турларини лицензиялаш ҳамда рухсат берувчи хусусиятга эга ҳужжатлар бериш жараёнини соддалаштириб, талаб этиладиган ҳужжатлар сонини, тўлов ҳамда муддатини қисқартириш;

Электрон лицензиялаш портали орқали қуйидаги маълумотларни олиш, лицензияни ҳамда ушбу йўналишларда рухсат берувчи жараёнларни амалга ошириш мумкин:

- транспорт;

- архитектура ва қурилиш;

- биржа, риелтерлик фаолияти, ломбард, лотерея;

- маданият, ноширлик фаолияти, реклама;

- қимматбаҳо металл ва тошлар айланмаси;

- савдо;

- божхона;

- банк, суғурта қилиш, қимматли қоғозлар, микрокредитлаш;

- нефтегаз комплекси ва минерал ресурслар;

- тиббиёт, фарматсевтика, ветеринария;

- хавфли маҳсулот ва нарсалар айланмаси;

- аудит, баҳолаш хизмати ва адвокатлик фаолияти;

- ахборот технологиялари, криптоҳимоялаш, ЭҲМ учун дастур ва тизимлар;

- таълим, спорт ва туризм, бошқалар.

Портал фаолиятини тўлиқ ва сифатли йўлга қўйишда аҳоли фикр-мулоҳазаларини инобатга олиш мақсадида, facebook ижтимоий тармоғида махсус саҳифа ташкил этилган.

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 23.12.2016 18:26

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech