Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ёш шахматчиларимиз мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида саккизта медалга сазовор бўлди

Ўзбекистоннинг ёш шахматчилари Россиянинг Сочи шаҳрида ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медални қўлга киритди.

Бугун ўзбек шахматчилари барча нуфузли мусобақалар – қитъа ва жаҳон чемпионатлари, жаҳон шахмат олимпиадаси, Осиё ўйинларида мунтазам юқори ўринларни эгаллаб, мамлакатимизда вояга етаётган авлод дунёда ҳеч кимдан кам эмаслиги ва кам бўлмаслигини амалда исботлаб келмоқда.  Жаҳон чемпионати доирасида ташкил этилган блиц – тезкор шахмат мусобақасида иқтидорли шахматчиларимиз – ФИДЕ устаси Нодирбек Абдусатторов олтин ва Нодирбек Ёқуббоев бронза медални қўлга киритгани ҳақида аввал хабар берган эдик.  Улар чемпионатнинг стандарт шахмат бўйича баҳсларида ҳам совриндорлар қаторидан жой олди. Етти ёшгача қизлар ўртасидаги баҳсларда Афрўза Ҳамдамова 7,5 очко билан олтин, Одина Олимова 6,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди.  Шу ёшдаги ўғил болалар ўртасида Ҳумоюн Бегмуродов тўққиз партиянинг еттитасида ғалаба қозониб, учинчи ўринни эгаллади. 

Ўн бир ёшгача ўғил болалар ўртасида Жавоҳир Синдоров тўққиз имкониятдан етти очко жамғариб, кумуш медаль билан тақдирланди. 

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 19.12.2016 18:41

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech