Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Дўстлик намойиши

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик Катта театрида Ўзбекистонда Россия кунларининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унга вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотлари, миллий маданий марказлар вакиллари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган халқаро ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, санъат ихлосмандлари, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Ф.Жалолов, Россия Федерациясининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси В.Тюрденев ва бошқалар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ўзаро алоқалар тарих синовидан ўтган, ишончли ҳамкорлик тамойилларига асосланишини таъкидлади.

"Олтин куз" халқаро санъат фестивали доирасида ўтказилаётган ушбу тадбир Россия маданиятига доир ёрқин намуналардан лавҳаларни намойиш этади, икки халқ ўртасидаги маданий, дўстлик ва ҳамкорлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 19.12.2016 18:48

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech