Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тошкентда Ўзбекистон – Жанубий Корея савдо форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан ташкил этилган форум доирасида Жанубий Кореянинг автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялари иштирокида кооперация биржаси ўтказилди. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – икки давлат ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш ҳамда чет эл инвестицияларини жалб этишдан иборат.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Жанубий Кореянинг «KICOX» индустриал комплекс корпорацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди.

– Kорпорациямиз ишлаб чиқариш мажмуаларини қўллаб-қувватлашга ихтисослашган, – дейди корпорация бош директори Чо Сеонг Тае. – Юртингизга корпорациямиз таркибидаги «Dong-A Precision», «Inha AMT», «KAC», «Polyone», «Primax», «Shinwoo Hitec» каби автомобиль бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари билан келдик. Ўзбекистон компаниялари билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдормиз.

Форумда мамлакатимизнинг автомобилсозлик саноатида фаолият юритаётган элликдан ортиқ компаниялари вакиллари қатнашди.

Бугунги кунда мамлакатимизда Жанубий Корея инвесторлари иштирокида ташкил этилган қарийб 450 корхона мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ушбу мамлакатнинг 72 компаниясининг ваколатхоналари аккредитациядан ўтган. Ушбу компаниялар фаолиятининг асосий йўналишлари нефтгаз ва кимё, машинасозлик, электр-техника, тўқимачилик каби қатор соҳаларни қамраб олган.

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 23.12.2016 18:24

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech