Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Диққат, ёнғин хавфсизлиги кунлари!

Ҳурматли ҳамюртлар! Маълумки, қиш фаслида фуқароларнинг иситиш мосламаларига бўлган эҳтиёжи бирмунча кўпаяди. Бу ёнғин хавфи ортишига сабаб бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2016 йил 7 ноябрдаги топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 ноябрдаги 309-сонли қарорига асосан жорий йилнинг 10 ноябридан 2017 йилнинг 10 январига қадар мамлакатимизда«Ёнғин хавфсизлиги кунлари» ўтказилади. Қарорда кўрсатилганидек, ушбу тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини, шунингдек, уй-жой фондини ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ ҳолга келтириш ҳамда ўта муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган объектларда ёнғин хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатдир.

Азиз ватандошлар! Сиздан ушбу тадбирда фаол иштирок этишингизни сўраган ҳолда таъкидлаймизки, бу даврда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиб, Сиз нафақат ушбу тадбирнинг фаол иштирокчисига айланасиз, балки бу билан давлат ва ўз шахсий мулкингизни, уй-жойингизни ёнғиндан асраган, шунингдек, яқинларингиз ва фарзандларингиз хавфсизлигини таъминлаган бўласиз.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси "Ёнғин хавфсизлиги кунлари" тадбирларининг ўтказилишида фаол иштирок этган ташаббускор юртдошларимизга олдиндан самимий миннатдорчилик билдиради.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 23.12.2016 18:21

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech