Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ўзаро манфаатли лойиҳалар муҳокама қилинди

Пойтахтимизда 3 октябрь куни шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон – Япония конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари А.Файзуллаев, фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари К.Арипов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғ.Фозилов, ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари Ш.Тўлаганов, иқтисодиёт вазирининг ўринбосари Ш.Файзуллаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси А.Шайхов, Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари М.Обидов, Япониянинг ердан фойдаланиш, инфратузилма, транспорт ва сайёҳлик вазири ўринбосари Х.Ханаока ва бошқалар Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги ҳамкорлик самаралари ҳақида сўз юритди.

Япониялик мутахассислар билан ҳамкорликда Тошгузар-Бойсун-Қумқўрғон темир йўли бунёд этилди. Самарқанд, Бухоро ва Урганч халқаро аэропортлари модернизация қилинди. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси ва “Кўкдумалоқ” конида компрессор станцияси қурилди, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилинди. Бугунги кунда Қарши – Термиз темир йўл тармоғини электрлаштириш, Навоийдаги иссиқлик электр станциясини кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясида иккита янги буғ-газ турбинасини қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Конференцияда мамлакатимизнинг геодезия, қурилиш, транспорт, табиатни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари, электротехника, энергетика, кимё ва коммунал соҳалардаги вазирлик ва идоралари мутасаддилари иштирок этди. Япониянинг «Шимидзу», «Фужита», «Марубени», «Панасоник», «Токио Роуп Инжиниринг», «Иточу», «Мицубиши», «Тойота Цусе», «НЭК» каби йигирмадан ортиқ йирик корпорациялари вакиллари ўз ташкилотлари ва хизматлари ҳақида атрофлича маълумот берди.

Япония делегацияси мамлакатимизнинг Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказди.

Манба: ЎзА

Сўнгги ўзгартириш: 23.12.2016 18:17

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech