Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” Ҳафталиги бўлиб ўтмоқда

2016 йил 6-9 сентябрь кунлари Ўзбекистон Миллий кутубхонасида “Очиқ эшиклар” ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирдан кўзланган мақсад: фойдаланувчиларни Ўзбекистон Миллий кутубхонасида хизмат кўрсатишдаги кенг имкониятлар билан таништириш. Ҳафталик доирасида фойдаланувчиларга  кутубхона бўйлаб унинг имкониятлари ва ресурслари билан таништирувчи экскурсиялар, презентациялар, илмий-таълимий хорижий электрон базалар билан ишлаш бўйича, “Илмий ишлар базаси” билан ишлаш бўйича тренинглар ташкил этилди.

“Очиқ эшиклар” ҳафталигида фойдаланувчилар Миллий кутубхонанинг ахборот ресурсларидан,  яъни босма ва электрон нашрлардан ҳамда электрон ва анъанавий каталог ва картотекалар (электрон, алфавит ва системали)дан фойдаланиш,  керакли ресурсларни излаш, уларга буюртмани расмийлаштириш, онлайн хорижий илмий-таълимий маълумотлар базаси имкониятлари ва улардан фойдаланиш қоидалари билан танишдилар. Шунингдек, инфо-киоск ҳамда интернет ва WI-FI хизматларидан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишдилар.

“Очиқ эшиклар” Ҳафталиги доираси Тошкент темир йул мухандислари институти, Тошкент молия институти, Ўзбекистон жисмоний тарбия институти талабалари ҳамда  республиканинг турли олий ўқув юртлари, лицей, коллеж ва мактаблардан ташриф буюрган меҳмонлар учун Кичик мажлислар залида кутубхона фаолиятини ёритиб берувчи ҳужжатли фильм намойиш этилди, унда кутубхона тарихи ҳақида ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида маълумотлар берилди.

Рўйхатга олиш тартиблари билан бошланган ва Миллий кутубхона китоб музейи, кўргазмалар зали, кафедралар, ўқув заллар, китобхонлар каталоглари ва картотека заллари, электрон каталоглар зали  бўйлаб давом этган мазмунли ва батафсил экскурсия “Очиқ эшиклар” ҳафталигига келганларда катта таассуротлар қолдирди.

Шунингдек, рўйхатдан ўтган хар 25 фойдаланувчига Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг эсдалик совғалари топширилди. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ташкил этилган “Очиқ эшиклар ҳафталиги” ўз ишини давом эттирмоқда.

natlib.uz

Сўнгги ўзгартириш: 09.09.2016 16:05

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech