Рамзан Қодиров Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди

Печать

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифаси орқали Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди.

 “Яратганнинг иродаси билан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳаёт йўли поёнига етди.  Мен ўзбек халқи,  шунингдек, Ислом Абдуғаниевичнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз ҳамдардлигимни билдираман. Оллоҳ раҳматига олган бўлсин”, дея таъзия билдиради Қодиров.

 Маълумот ўрнида, Рамзан Қодиров 2007 йилдан буён Чеченистон раҳбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.

qalampir.uz

Сўнгги ўзгартириш: 05.09.2016 15:00