Дам олиш кунлари республикамизнинг баъзи ҳудудларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

Печать

Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 22-27, кундузи 37-42 даражагача кўтарилади.

Фарғона водийсида ҳарорат кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18, кундузи 25-30 даражани ташкил этади.

nuz.uz

Сўнгги ўзгартириш: 05.09.2016 15:02