Азон қатлами тикланмоқда

Печать

Экологлар 2000 йил бошида Антарктида устида максимал катталикка етган азон қатламидаги тешиклар аста-секин ёпилаётганини аниқладилар. Тадқиқот ҳақидаги маълумотлар “Science” журналида чоп этилди, дея “Eurekalert” ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, азон қатламидаги тешикнинг майдони тўрт миллион километр квадратга қисқарган. Шунга қарамасдан, олимлар 2015 йилда Антарктида устидаги азон қатлами тешиклари кескин катталашгани кузатишди. Уларнинг фикрича, Чилида Кальбуко вулқони отилмаганда бундай ҳолат бўлмас эди.

Стратосферага катта миқдордаги майда зарраларнинг чиқиб кетиши қутб булутларининг сони ва ҳажми ошишига сабаб бўлган. Олимлар бундай хулосага сўнгги ўн беш йил ичида сунъий йўлдош ва ҳаво шарлардаги атмосфера зондлари ёрдамида ўтказган тадқиқотлар натижасида келдилар.

Олимларнинг тасдиқлашича, бу шу нарсадан далолат берадики, стратосферадаги азон қатлами тикланмоқда. Бу 1987 йилда имзоланган Монреаль протоколига амал қилинаётганидан гувоҳлик беради. Унга кўра, атмосферага хлофторуглеродларни камроқ чиқариш кўзда тутилган

Азон қатлами қутб кенгликларида сайёра юзасидан 10-15 километр баландликда жойлашган. Азон қатлами ердаги организмларни ултрабинафша нурлардан ҳимоя қилади.

nuz.uz

Сўнгги ўзгартириш: 05.09.2016 15:02