Тошкентда велосипедлар учун мўлжалланган йўлкалар пайдо бўлади

Печать

Яқин орада Тошкент кўчаларида велосипедлар учун мўлжалланган йўлкалар пайдо бўлади, деб хабар бермоқда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ЙҲХББ) вакилига иқтибос келтирган ҳолда Uzbekistan Today нашри.

ЙҲХББ бундай таклифни туман ҳокимиятларига жўнатди. Бу лойиҳанинг молиялаштирилиши ЙҲХББ маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Манбанинг таъкидлашича, молиялаштириш билан муаммолар бўлмайди.

“Велосипедчилар йўловчилар ва ҳайдовчилар билан бир қаторда йўл ҳаракати иштирокчилари ҳисобланишади, шунинг учун биз шундай таклиф билан чиқдик. Ҳозирда ҳокимиятлар лойиҳалаш институтлари билан биргаликда ривожланган давлатларнинг бу йўналишдаги тажрибасини ўрганмоқдалар”, деб айтди бошқарма вакили.

Велойўлкалар Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам пайдо бўлиши мумкин. Велойўлкаларнинг Тошкентда пайдо бўлишининг аниқ муддатлари айтилмади.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:50