TEPSCO Тўрақўрғон ИЭСининг қурилишида ёрдам беради

Печать

Япониянинг Tokyo Electric Power Services Co. (TEPSCO) корпорацияси “Ўзбекэнерго” билан Наманган вилоятидаги Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясининг қурилишида консалтинг хизматларини кўрсатиш борасида шартнома имзолади.

Айтилишича, консалтинг хизматлари технологик, молиявий ва ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан лойиҳалаштириш ва реализация босқичларини мониторинг қилишни ўз ичига олади. 2013 йил августида “Ўзбекэнерго” 900 МВт қувватга эга Тўрақўрғон ИЭСининг қурилишини бошлаб юборган эди. Лойиҳа йилига 7 млрд кВт/соат электр энергия ишлаб чиқарувчи станциянинг қурилишини кўзда тутади.

kun.uz

Сўнгги ўзгартириш: 04.03.2016 19:36