“Ўзбекнефтгаз” МХК Бошқаруви Раиси Алишер Султановнинг “Ўзбекистон нефти ва гази – OGU” 21-Халқаро кўргазма иштирокчиларига табрик сўзи

Печать

 

Сизларни навбатдаги «Ўзбекистон нефти ва гази» халқаро кўргазмаси ўтказилиши билан чин юракдан муракбод этишга ижозат бергайсиз. Соҳа мутахассисларига жуда яхши маълум бўлган ушбу профессонал форумнинг OGU бренди остида ўтказилиши Ўзбекистон нефтгаз тармоғида яхши анъана ва муҳим воқеага айланди.

Ҳар йили мазкур тадбир ташкилотчилари — «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компанияси ва анъанавий ҳамкорлар — Британиянинг ITE Exhibitions & Conferences Ltd. и ITE Uzbekistan компанияси Тошкентдаги ягона майдонга ёқилғи-энергетика соҳаси профессионаллари ва дунёнинг етакчи компаниялари вакилларини жалб қиладилар.

«Ўзбекнефтгаз» МХКнинг 25-йиллиги бизлар ва шерикларимиз учун катта воқеага айланди, чунки бу муҳим ва кенг қамровли ўзгаришлар даври бўлди. Мустақиллик йилларида амалга оширилган қўшма инвестицион лойиҳалар замонавий ва жадал ривожланаётган мажмуага асос солди.

«Ўзбекнефтгаз» МХК ана шу давр давомида дунёнинг етакчи компаниялари билан бирга амалга оширган ишлари билан ҳақли равишда фахрланиши мумкин. 1991 йилдан бошлаб инвестицион лойиҳаларни рўёбга чиқаришда $30,7 миллиарддан ортиқ миқдордаги маблағ ўзлаштирилди. Яқин истиқболда 78 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш кутилмоқда. Жорий йилнинг ўзидагина хорижий инвестициялар ва кредитлар иштирокидаги Инвестицион дастур доирасида умумий қиймати $16 миллиарддан ортиқ бўлган 20 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Нефтгаз тармоғи мавжуд активларнинг самарадорлигини, қазиб чиқарилаётган хом ашё коэффициентини ошириш йўлида дадил одимламоқда. Салмоқли инвестицион портфели ва бой хом ашё базаси дастлабки маҳсулотни қайта ишлаш бўйича илғор технологияларини жорий қилишга асосий эътибор қаратиб, янада жадал ва самарали ривожланиш йўлига ўтишга имкон яратмоқда.

Биз аслида замонавий бозор конъюнктураси шароитларида «Ўзбекнефтгаз» МХКнинг ривожланиш стратегиясида тубдан янги ёндашув қўлланилишининг гувоҳи бўляпмиз. Келгусида энг муҳим йўналишлардан бири замонавий нефткимё соҳасини яратиш, тайёр маҳсулотнинг ишлаб чиқариш тизимини кенгайтиришдан иборат. Компания қўйилган мақсадларга эришиш учун барча мавжуд имкониятларни сафарбар этишни кўзламоқда. 

Шу маънода, ўзига хос бизнес-плацдарм деб аталиши мумкин бўлган ушбу мулоқот майдонининг нуфузи йилдан-илга ортиб бормоқда. Форум нефтгаз секторини ривожлантириш ва халқаро энергетик хавфсизлигига оид долзарб масалалар бўйича фикр алмашиш, янги ғоялар, истиқболли технология ва лойиҳалар тақдимотини ўтказиш учун қулай шароитларни яратмоқда.

Кўргазма доирасида ўтказиладиган Халқаро илмий-техник конференциянинг «Ўзбекистон нефтгаз индустрияси янада юксалиши учун ривожланишнинг муҳим истиқболлари» деб номланган мавзусининг ўзи соҳадаги амалий тажрибани янада теран таҳлил қилиш, юртимиз углеводородлар бозоридаги янгиликлар билан яқиндан танишиш учун кенг имкон тақдим этмоқда.

Жорий форум фаолияти давомида ёқилғи-энергетика мажмуининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган умумий саъй-ҳаракатларимизнинг бир қисмига айланадиган янги тавсиялар ишлаб чиқилишига аминман. Ушбу нуфузли форумнинг амалий дастури якунланиши билан бу борадаги ишлар тугамайди. Биз соҳага мансуб мамлакатимиз ва хорижий мутахассисларни самарали ҳамкорликни давом эттииришга таклиф қиламиз! Барчангизга серунум фаолият ва янги истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқаришни тилаб қоламан!

 

Сўнгги ўзгартириш: 14.06.2017 14:05