Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

1991-2016 Мустақил Узбекистон нефтгаз тармоғининг энг муҳим босқичлари

1991-2016

Мустақил Узбекистон нефтгаз тармоғининг энг муҳим босқичлари

 

Бугун биз аниқ белгилаб қўйган мақсад ва вазифалар, шу жумладан 2030 йилга келиб юртимизнинг ялпи ички маҳсулотини икки баравардан ортиқ кўпайтириш бўйича режаларимиз барчамизда эртанги кунга бўлган ишончимизни мустаҳкамлайди. Ва, шубҳасизки, биз энг ривожланган давлатлардан, эркин ва фаровон яшаётган дунё халқларидан янада гуллаб-яшнаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш йўлида ҳеч қачон қолишмаймиз.

Ислом Каримов

 

Биз ажойиб даврда яшаяпмиз. Тарихнинг ҳар янги бурилиши билан дунёнинг нефтгаз харитаси қайта шаклланяпти, технологиялар ривожланяпти, глобал иқтисодиёт ўзгаряпти.Нефть ва газ энергиясини иссиқлик ва энергия қувватига айлантириб, инсоният қайтадан барқарор ривожланиш ва ресурсларни эҳтиёт қилиш қадриятларига қайтмоқда.  

Ўзбекистоннинг 25 йил мустақил ривожланиши даврида нефтгаз индустрияси кенг миқёсли ўзгаришларни бошдан кечирди. Бу ўзгаришлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, минтақанинг энергетик барқарорлигини ҳамда халқаро майдондаги аҳамиятини таъминлашда тармоқнинг муҳим ҳаётий ролини эътироф этди.    

Йирик инвестициялар, тармоқдаги изчил институционал ислоҳотлар Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш, аҳоли, саноат, транспорт ва уй-жой-коммунал соҳасининг эҳтиёжларини қондириш учун ишончли негиз яратди. Инсон манфаатлари, жамият фаровонлиги, барқарор ва экологик жиҳатдан тоза муҳит ҳақида ғамхўрлик қилиш бугунги кунда ҳам Холдингнинг устувор вазифалари бўлиб қолмоқда. Ҳозирги вақтда унинг таркибига кирадиган 200 дан ортиқ корхоналарда 120 мингдан зиёд ишчи ва хизматчилар меҳнат қилади. Ҳар йили тармоққа 2 млрд. АҚШ долларидан ортиқ инвестициялар киритилади.  

«Ўзбекнефтгаз» МХК да мавжуд қувватлар йилига қарийб 70 миллиард куб метр табиий газ ва 11,2 миллион тонна суюқ углеводородларни қазиб чиқаришга имкон беради. Умуман олганда, Ўзбекистон газ қазиб чиқариш бўйича дунёда саккизинчи ўрин эгаллайди, занимизда Марказий Осиёдаги углеводородлар захираларининг 1/3 қисми тўпланган. Юртимиз ҳудуди бўйлаб Евроосиёнинг энг муҳим магистрал газ қувурлари ўтади. Табиий газ экспорти ва транзитини таъминловчи энг йирик трансмиллий лойиҳа - “Туркманистон-Ўзбекистон-Қозоғистон-Хитой” газ қувури қурилиши газотранспорт инфратузилмасини ривожлантиришдаги оламшумул воқеалардан бирига айланди.  

Шу билан бирга, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини реконструкция қилиш, Марказий Осиё учун ноёб бўлган Хўжаобод ерости газ омборини яратиш, минтақада энг йирик ҳисобланган Шўртан газкимё мажмуасини барпо этиш, Сурғил кони негизида Устюрт ГКМни қуриш ва бошқа бир қатор муҳим лойиҳаларни ҳам тилга олиш лозим, чунки уларнинг ҳар бири тарихий аҳамиятга эга. 

Ушбу лойиҳалар самарали халқаро ҳамкорлик туфайли муваффақиятли амалга оширилди. Биз «ЛУКОЙЛ Оверсиз», «Газпром» (Россия), CNPC international (Хитой), Korea National Oil Corporation, DAEWOO international, KOGAZ, Hyundai Engeneering (Корея), Sasol (ЖАР), Petro Vientam, HONEYWELL UOP, General Electric (США) каби етакчи компаниялар билан ҳамкорлигимизни юқори баҳолаймиз, чунки унинг замирида нафақат қўшма инвестициялар, балки технологик нуқтаи назардан ўта аҳамиятли лойиҳалар, замонавий бошқариш, коммуникация, логистика тизимлари мужассамлашган. 

Ўзбекистоннинг 25 йиллик мустақил ривожланиш даври чорак аср аввал тўғри йўл танланганлигини исботлади. Мамлакатимиз таркибий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги босқичига кўтарилмоқда. Давлатимиз раҳбари такрор ва такрор таъкидлаганидек, юртимиз бой бўлган маҳаллий минерал ва ўсимлик хом ашё ресурсларини қайта ишлашни босқичма-босқич чуқурлаштириш ҳамда юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш бизнинг ички захираларимиз ва имкониятларимизни амалга оширишнинг энг муҳим йўналишига айланиши лозим. Шу маънода юртимиз иқтисодиётига инвестициялар оқимининг изчил ортиб бориши Ўзбекистон айнан нохом ашё ва юқори технологик соҳаларда халқаро ҳамкорлик учун очиқ эканлигини яна бир бор исботлайди. Демак, истиқболда бизни янги юксак марралар, ёрқин зафарлар кутмоқда.   

 

Алишер Султанов, «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқаруви Раиси

(«Яратувчанлик энергияси». Мустақил Ўзбекистон нефтгаз тармоғига 25 йил - китобидан)

Сўнгги ўзгартириш: 19.09.2016 15:02

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech