Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи ривожланишининг устувор йўналишлари

2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи ривожланишининг устувор йўналишлари

 

Файзуллаев Ш.Н.

(«Ўзбекнефтгаз» МХК Бошқаруви Раиси)

 

Ҳурматли Халқаро илмий-техника конференцияси иштирокчилари ва меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар, ҳамкасблар!

 

Сизлар каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокидаги аудиторияни яна Тошкентда кўриш ва Сиз билан биргаликда нефт-газ тармоғи ривожланишининг долзарб йўналишларини муҳокама қилиш имкони мавжудлигидан ғоятда мамнунман. “Ўзбекистон Нефть ва Гази” Халқаро кўргазма ва конференциясини қатор йиллардан буён ўтказиш давомида биз глобал иқтисодий муҳит шароитларида нефт-газ соҳасининг истиқболлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар билан алмашишнинг самарали профессионал майдонини яратганимизни эътироф этиш менга алоҳида завқ бағишлайди. Чиндан ҳам, келгуси йили ушбу экспозицион лойиҳа ўзининг 20 йиллик юбилейини нишонлайди. Бу эса ўз навбатида унинг нақадар зарурлиги ва долзарблигидан дарак беради ҳамда дўстларимиз ва шерикларимиз сафи доимо кенгайиб бораётганлигини ифодалайди. Ва бугунги форум, уйлайманки, вақт синовидан ўтган дўстона алоқаларимизнинг  янада ривожланиши ва бойишига  туртки беришига аминман.

Бугунги маърузам мавзуси - «2015-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси нефт-газ тармоғи ривожланишининг устувор йўналишлари» деб номланади».

Ўзбекистон нефт-газ тармоғининг ривожланиши республика ёнилғи-энергетика мажмуасининг самарали фаолиятини таъминлаш борасидаги вазифаларни бажариш билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон  нефт-газ тармоғи мамлакат иқтисодиёти ривожланишининг энг муҳим йўналишларидан бирига айланган.

Шу муносабат билан, мамлакатимизда Ялпи ички маҳсулот узоқ давр мобайнида ҳар йили камида 8 фоизга ўсиши суръатларини таъминлаш бўйича ўта муҳим вазифалар турган паллада Ўзбекистон нефт-газ тармоғининг барқарор ривожланиши улкан аҳамиятга эга бўлмоқда.

Биз корхоналар фаолияти йўналишини шундай қайта ташкил қилишга уриняпмизки, энг асосий эътибор табиий газ каби стратегик хом ашё экспортини оширишга эмас, уни қайта ишлаш ва юқори қўшимча қийматга эга бўлган, сифати ва экология талаблари бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган, юқори ликвидли нефт-газ ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ўз қувватларимизни ривожлантиришга қаратилиши лозим.

Нефт-газ тармоғи корхоналарини барқарор ривожланишини таъминлаш вазифаси фаолиятнинг устувор йўналишларини аниқ белгилашни тақозо этади (слайд 3).  Соҳанинг ушбу йўналишларини амалга ошириш углеводород хом ашёсини излаш бўйича замонавий технологияларни жалб қилишга имкон берадиган тегишли молия ресурсларини талаб қилади. Шу боис республикада хорижий инвесторларни жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада энг аҳамиятли лойиҳалар қаторидан Газпром ва Лукойл (Россия), CNODC (КНР), Петровьетнам (Вьетнам), KNOC (Корея), SASOL (ЖАР), Орол лойиҳаси бўйича компаниялар Консорциуми каби инвестицион лойиҳаларни эътироф этиш мумкин.

Тармоқнинг инвестицион жозибадорлиги ортиб бормоқда, унинг инвестицион фаолияти ҳам фаоллашмоқда. Иқтисодиётнинг нефт-газ соҳасини ривожлантириш ва модернизациялашга инвестицияларни жалб қилиш  ва хорижий капитални ўзлаштириш улушининг ўсиши бундан яққол далолат бериб турибди. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамжи 2005 йилга нисбатан қарийб 23 баравар кўпайди.

Энди Ўзбекистон нефт-газ тармоғини ривожлантиришнинг ҳар бир устувор йўналишини кўриб чиқамиз.

  1. Углеводородлар захираларини ошириш йўли билан ресурслар базасини янада кенгайтириш нефт-газ тармоғи самарали фаолиятининг асосини ташкил қилади. Асосий негизи нефть ва газдан иборат бўлган бу захиралар мамлакат иқтисодиётининг ёнилғи-энергетика ресурсларига тобора ошиб бораётган эҳтиёжини таъминлайди. Бундай шароитларда, нефт ва газ конларини излаш ва республиканинг углеводород ресурсларини янада ошириш мақсадида, геологик қидирув жараёнига янги ҳудудлар ва чуқур жойлаштирилган мажмуаларни жалб қилиш масаласи кўндаланг турибди. 

Энг истиқболлилари сифатида ўрганиш учун қуйидаги йўналишларини ажратиш мумкин:  нефть ва газ конларини излаш мақсадида – палеозой қатламлари (Устюрт, Бухоро-Хива ва Фарғона минтақалари); Сурхондарё вилоятида туз остидаги юра қатламлари; Сурхондарё митақасидаги Учқизил-Миршодин зонасидаги тегишли катламлар; янги ҳудудлар (Ўрта-Сирдарё депрессияси ва Зарафшон чуқури).

2019 йилгача бўлган давр ичида қуйидаги ҳудудларда геологик қидирув ишларини ўтказишга мўлжалланган инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган:

  • Қўнғирот участкасида;
  • Бойсун ва Сурхон инвестицион блоклари;
  • Хоразм ва Мешекли-Тузкой инвестицион нефт-газ уюмлари мавжуд блоклар.

Углеводородлар базасини кенгайтириш мақсадида республикада нефть ва газ уюмларини қидиришнинг анъанавий йўналишларига зарар етказмаган ҳолда ноанъанавий углеводородлар манбаларини излаш ва ўрганишга қаратилган тадқиқотлар миқёслари аста-секин ортиб боряпти. Хусусан, бу борада Сангрунтау, Бойсун, Актау каби конлар бўйича сланецли нефтни ишлаб чиқариш учун уларнинг захираларини оширишни таъминлаш мақсадида ер юзасидан яқин масофада жойлашган ёнувчи сланецларни геологик ўрганиш ишларини ўтказишга қаратилган лойиҳалар; Сурхондарё минтақасидаги Корсагли, Дасманага ва бошқа конларни қидириш ва ўзлаштиришга тайёрлаш бўйича технологияларни жалб қилиш учун сланецли газларни қидириш ва қазиб чиқариш технологиясини ўзлаштириш ҳамда оғир нефтлар ва табиий битумлар конларини геологик ўрганиш мақсадида истиқболда сланецли газларни излаб топиш учун (дастлаб Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида) республика ҳудудини ўрганиш.

Белгиланган геологик қидирув ишларининг амалга оширилиши 2020 йилга қадар Ўзбекистон Республикасининг углеводородлар борасидаги салоҳиятини 2014 йилда берилган баҳоларга нисбатан 1,5 бараварга оширишга имкон беради.

  1. Углеводород хом ашёсини қазиб чиқариш тизимига иқтисодий жиҳатдан рентабелли ва самарали энергетик технологияларни жорий қилиш тармоқ фаолиятининг ўта муҳим йўналиши ҳисобланади. Бунга турли йўллар билан эришилади. Бир томондан, хорижий компаниялар билан бирга ёки улар иштирокида СРП лойиҳалари асосида қўшма корхона яратиш мумкин. Бундай лойиҳалар нефть ва газни қазиб чиқаришнинг инновацион жараёнларини фаоллаштиришга таъсир кўрсатадиган ўз тажрибаси ва янги технологияларини олиб киради, иккинчи томондан эса – ўз илмий ютуқларининг технологияларини такомиллаштиришга ҳисса қўшади.
  2. Қатор очилган нефт-газ конларини жадал ишга тушириш, ноанъанавий ва қазиб чиқарилиши мураккаб бўлган хом ашёларни қазиб чиқариш нефт-газ қазиб чиқариш корхоналари фаолиятининг устувор йўналиши ҳисобланиб, бу ўз навбатида конларнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганишни фаоллаштириш, унумли қатламларни очиш бўйичаэнг самаралитехнологик воситаларни танлаш ва углеводородлар кўпайишини жадаллаштиришни талаб қилади. Ҳозирги вақтда, хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда, нефть қазиб чиқариш ҳажмини кўпайтиришни таъминловчи янги технологиялардан кенг фойдаланиш дастури тайёрланмоқда.  
  3. Республикани бундан кейин ҳам газ билан барқарор таъминлаш ва табиий газ экспортини ошириш учун ёқилғининг муқобил тури сифатида суюлтирилган углеводород газини ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсишини таъминлаш тармоқ фаолиятининг алоҳида йўналиши ҳисобланади.

Газни қайта ишлаш соҳаси ривожланиши истиқболлари ҳам суюлтирилган газ, конденсат, олтингугуртни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, ҳам кимёвий синтез учун табиий газнинг барча ресурсларидан чуқурроқ фойдаланиш ва юқори ликвидли маҳсулотларни олиш билан боғлиқдир.

Ҳозирги вақтда «Ўзбекнефтгаз» МХК тизимида табиий газни қайта ишлаш йўналишида қуйтдаги корхоналар фаолият юритади: Муборак ГҚЗ, Шўртан газ-кимё мажмуаси ва «Шўртаннефтгаз» УШК.

«Шўртаннефтгаз» УШК пропан-бутан аралашмасини олишга мўлжалланган бешта қурилмаларининг суюлтирилган газ бўйича бир йиллик умумий қуввати йилига 250,0 минг тонна, конденсат бўйича – қарийб 100 минг тонна, олтингугурт бўйича – 5 минг тоннагача бўлган миқдорни ташкил қилади ва бу олтингугурт тозаловчи аминли қурилмаси билан оксидланган газнинг бутун ҳажмини қайта ишлаб, олтингугуртга айлантиришни таъминлайди.

 

2012-2013 йилларда «Муборак ГҚЗ» УШКда газни қайта ишлаш йиллик қуввати 4,0 млрд. м3 га тенг суюлтирилган углеводородли газни ишлаб чиқариш бўйича учта қурилма ишга туширилди. Бутун корхона бўйича эса бир йилда қарийб 240 минг тонна суюлтирилган углеводородли газ ва 110 минг тонна барқарор конденсат ишлаб чиқарилади.

Табиий газ таркибидан қимматбаҳо компонентларни янада чуқур ажратиб олиш ишлари 2001 йилда Шўртан газ-кимё мажмуаси фойдаланишга топширилганлиги билан боғлиқ бўлиб, у ерда илк бор этан, пропан, бутан ва газ конденсати бир-биридан ажратилишини таъминлайдиган табиий газни қайта ишлашнинг криоген технологияси қўлланилган. Ушбу мажмуада ажратиб олинадиган этан асосида этилен ишлаб чиқариш ҳамда полиэтилен маҳсулотини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. «GTL лойиҳасини» хом ашё гази билан барқарор таъминлаш мақсадида ҳозирги вақтда «Шўртан Бош иншоотларининг (БИ) қурилмаларини модернизациялаш ва Шўртан-ШГКМ БИ газ қувурини қуриш» йўналишида ишлар олиб бориляпти. Шўртан БИнинг мавжуд қурилмаларини қайта таъмирлаш ва модернизациялаш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиляпти, корхоналар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарилишининг ҳисоб-китоблари қилиняпти ва сарф-харажатлар тахминий баҳоланяпти. Пропан бутан аралашмасини олувчи қурилма(УППБС)дан тозаланган газ Шўртан ГКМга узатилиши ҳисобига Шўртан БИни техник қайта жиҳозлаш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши бир йилда этилен ишлаб чиқариш ҳажмини 152,0 минг тоннагача ва полиэтилен ишлаб чиқариш ҳажмини – 138,0 минг тоннагача оширишга имкон яратади.  

Ҳозирги вақтда Сурғил кони негизида Устюрт газ-кимё мажмуасини қуриш ва  конни ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуада йилига 4,5 млрд. м3  газ қайта ишланиб, 400 минг тоннагача полиэтилен ва 100 минг тоннагача полипропилен ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа 2012 йил якунлари бўйича дунёдаги ўнта энг йирик глобал инвестицион лойиҳалар қаторидан ўрин эгаллади. Ушбу объектдаги қурилиш-монтаж ишларини 2015 йилнинг охиригача якунлаш ва 2016 йилдан бошлаб ишга тушириш кўзда тутилган.  

Экология жиҳатдан тоза нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида Шўртан ГКМда тозаланган метан асосида ишлаб чиқариладиган синтетик суюқ ёнилғини ишлаб чиқариш корхонасини яратиш лойиҳаси амалга оширилмоқда.    Ушбу технология мамлакатнинг ёнилғига бўлган тобора ортиб бораётган эҳтиёжларини таъминлаш имкониятларини кенгайтириш ва ҳавога чиқарилаётган зарарли моддаларнинг атроф-муҳитга бўлган салбий таъсирини сезиларли камайтиришга имкон беради, чунки GTL технологиясидан фойдаланиб ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибида ароматик углеводородлар, олтингугурт ва азот мавжуд эмас ва у Евро-4 талабларига жавоб беради.

Шунингдек, «Лукойл» компанияси билан биргаликда Қандим конини ўзлаштириш ва газни қайта ишлаш заводини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа қуввати бўйича объект бир йилда 8,1 млрд. м3  газни қайта ишлайди. Ушбу ГҚЗнинг йиллик номинал қуввати 4,05 млр. дм3 га тенг иккита қурилмасида таркибида юқори миқдорда олтингугурт мавжуд бўлган газни қайта ишлаш ва бир йилда 7,6 млрд м3 тозаланган ва қуритилган газ; 209,0 минг тонна барқарор конденсат; ва 270,0 минг тонна газ олтингугурт ишлаб чиқариш кўздад тутилган.  

  1. хорижий компаниялар билан биргаликда углеводородларни чуқур қайта ишлашга мўлжалланган қўшма корхоналарни яратиш; муқобил ёнилғи турлари ва энергия манбаларини ишлаб чиқариш ва қўллаш ҳамда нефт-кимё технологияларини жорий қилиш соҳасида фаолият юритиши алоҳида аҳамият касб этмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707-сонли Фармонига мувофиқ 2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ислоҳ қилиш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар дастурига углеводород хом ашёсини янада чуқур қайта ишлашга қаратилган йирик лойиҳалар киритилган, шу жумладан:

  • Устюрт ГКМда ишлаб чиқарилиши режалаштирилган пиролизли дистиллятдан ароматик углеводородларни (бензол, толуол, ксилол) ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш. Лойиҳани 2016-2020 йиллар давомида амалга ошириш кўзланган.
  • «Углеводородлар пиролизи бўйича янги завод қуриш» (“Уз-Кор Газ Кемикал” ҚК пиролизли дистилляти);
  •  «Муборак ГҚЗ» УШКда олтингугурт олиш қурилмасининг ишдан чиқаётган қувватларини қоплаш» ва бошқалар;
  • «Табиий газдан олефинларни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва полимерларни (полиэтилен, полипропилен, полистирол, каучук, спандекс ва ш.ў.) олиш;
  • Табиий газни метанолга қайта ишлаш асосида полиэтилен, полипропилен, этиленгликоллар, этиленоксидлар ва этиленпропиленли каучукни ишлаб чиқаришни ва моддий техник таъминот(МТО) жараёни бўйича метанолдан олефинларни (этилен ва пропилен) ишлаб чиқаришни ташкил қилиш. Лойиҳани 2015-2019 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилган.

2016 йилда 11 та, 2017 йилда - 5 та, 2018 йилда - 9 та, 2019 йилда - 14 та ва ундан кейин яна 11 та лойиҳа доирасида янги объектларни ишга тушириш кўзда тутилган.

Республиканинг ёнилғи-энергетика балансига муқобил хом ашёни жалб қилиш мақсадида нефтга бўлган эҳтиёжни умумий қиймати 600 млн. долларга тенг «Сурунтау конининг (Навоий вилояти) хом ашё негизида ёнувчи сланецларни нефть маҳсулотларига комплекс қайта ишлаш корхонасини ташкил қилиш» лойиҳаси доирасида ёнувчи сланецларни қайта ишлаш маҳсулотларига алмаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 8 млн. тоннагача ёнувчи сланецларни қайта ишлаш ва 80 минг тонна сланецли нефть, мойлар, бензин, 232 минг тонна дизель ва турбина ёнилғилари ҳамда 157 минг тонна оғир ёнилғиларнинг бошқа турларини ишлаб чиқаришга имкон яратади. Лойиҳани 2015-2020 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилган.

Шунингдек «Суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш (LNG)» лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Қиймати 212,5 млн. долларга тенг ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши йилига 350 минг тоннагача суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқаришга имкон беради. Лойиҳани 2015-2018 йиллар давомида амалга ошириш режалаштирилган.

2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни таркибий ислоҳ қилиш, модернизациялаш ва диверсификациялашни таъминлаш борасидаги чора-тадбирларга оид қабул қилинган дастурга мувофиқ умумий қиймати 18,65 млрд. долларни ташкил қиладиган жами 54 та инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган, шу жумладан дастурнинг манзилли қисмига умумий қиймати 7 105,0 млн. долларлик 39 та лойиҳа киритилган, шундан 5109,0 млн. долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ташкил қилади.

Айтиб ўтилган барча лойиҳаларнинг амалга оширилиши 5400 дан ортиқ янги иш жойларини яратишга имкон яратади.

Дастурни амалга ошириш натижалари бўйича қуйидаги янги қувватларни ташкил қилиш кўзланмоқда: 8,55 млрд. м3 гача табиий газ, 71,7 минг тоннагача нефть, 161 минг тонна газ конденсатини қазиб чиқариш; 21 млрд. м3 ҳажмдаги табиий газни транспорт воситасида ташиш; 361,2 минг тонна суюлтирилган газ, 742 минг тонна полиэтилен, 500 минг тонна полипропилен, 100 минг тонна полистирол, 30 минг тонна каучук, 30 минг тонна спандекс, 863,38 минг тонна дизель ёнилғиси, 304,0 минг тонна керосин, 393,5 минг тонна нафт, 53 минг тонна пиробензин, 30 минг тонна бензол, 20 минг тонна толуол, 5 минг тонна ксилол, 4 минг тоннагача яроқли қуймалар ҳамда суюлтирилган газ учун 60 минг донагача баллонлар ва 12 та йирик ўлчамли катта тоннажли ускуналарни ишлаб чиқариш; 467,7 млн. м3 гача ҳамроҳ газни утилизациялашга мщлжалланган корхона.

Бундан ташқари, 148 млн. м3 гача бўлган ҳажмдаги сиқилган газни сотиш (45 та автомобил газ қуйиш компрессор шахобчалар(АГНКС)лар орқали) ва ҳар йили автотранспорт воситаларига 30 минг донагача суюлтирилган газ ускуналарини ўрнатиш (10 та сертификацияланган марказларда) кўзда тутилган. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши ишлаб чиқарилаётган нефть маҳсулотлари ва 455,5 млн. м3 оксидли газнинг сифатини ошириш (Евро 3 ва ундан юқори) ҳамда 2,49 млрд. долларлик ҳажмда маҳсулот ва хизматлар экспортини амалга оширишга имкон беради.

  1. «2015-2019 йилларда тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материалларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури»ниамалга ошириш тармоқ ривожланишининг энг муҳим йўналиши ҳисобланиб, унга мувофиқ аввал импорт ҳисобига олиб келинадиган тармоқлараро саноат кооперациясини кенгайтириш маҳсулотини ишлаб чиқаришни ҳар йили ошириб бориб, 2015 йилда 14,7 фоиздан 2019 йилгача 35,5 фоизгача кўпайтириш кўзда тутилган.

Дастурга рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни назарда тутадиган 32 та лойиҳа киритилган. Уларнинг амалиётга жорий этилиши бутун тармоқ бўйича маҳаллийлаштириладиган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 2015 йилда 87,793 млрд. сўмдан 1042,022 млрд. сўмгача оширишга имкон яратади.

Импорт ўрнини босиш ҳисобига олинадиган самара 200,0 млн. АҚШ долларидан ортади ҳамда 1300 та янги иш ўринлари ташкил этилади.

Айни пайтда, янги турдаги машинасозлик маҳсулотлари, кимёвий реагентлар бурғилаш эритмаларининг оғирлаштирувчилари, изоляция материаллари, замонавий газ ҳисоблагичлар, нефть ва газни қайта ишлаш маҳсулотларини, шу жумладан 2016 йилдан бошлаб Устюрт ГКМда ишлаб чиқарилиши режалаштирилаётган полипропиленни ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Ушбу давр ичида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотларнинг экспорти 20,0 минг АҚШ долларидан 498 млн. 75 минг АҚШ долларигача ўсиб боради.

  1. энергия ва ресурсларни тежаш масалалари айниқса долзарб бўлиб қолмоқда.  

Дастур доирасида электр энергиясини истеъмол қилишни оптималлаштириш, энергияни тежаш ва муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида умумий қиймати 96,5 млн. долларга тенг 11 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган. Ушбу лойиҳаларни амалиётга жорий этишда, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, нефт-газ саноати объектларида қарийб 76,4 млн.кВт электр энергияси, 100 минг Гкал иссиқлик энергиясини тежаб қолиш ҳамда ўз эҳтиёжлари учун 3,9 млн. кВт электр энергиясини ишлаб чиқариш кутилмоқда.

  1. нефт-газ соҳасида экология масалаларини ҳал қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Бу кўп қиррали ва кўп аспектли муаммо бўлиб, кўпгина йўналишларни қамраб олган ва шу боис одатда нефт-газ тармоғини «яшил иқтисодиёт» режимида ишлашга ўтказиш шаклида талқин этилади.    
  2. нефт-газ машинасозлигини ривожлантириш нефт-газ саноати барқарор ишлашини бошқаришнинг устувор йўналиши сифатида кўрилади. Ҳозирги вақтда унинг таркибига қуйидагилар киради: нефтгазкимё, нефт қазиб чиқариш ва бошқа саноат тармоқларининг ускуналарини лойиҳалаштириш, ясаш ва сервис хизмат кўрсатишга ихтисослашган бош корхона - «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖ; бурғилаш ускуналари учун эҳтиёт қисмлар, шу жумладан резина-техник буюмларни ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган «Андижон тажриба-экспериментал заводи» АЖ; нефт ва газни қайта ишлаш ускуналарини ва улар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Қўқон механика заводи» АЖ; нефт-газ, бурғилаш ускуналарини ва газ тортиб узатувчи агрегатлар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарадиган «Бухоро таъмирлаш-механика заводи» АЖ. Нефт-газ саноатининг машинасозлик мажмуасини «Ўзнефтгазмаш» АК бошқаради.  

«Ўзбеккимёмаш заводи» АЖда ишлаб чиқарилган технологик ускуналар билан республиканинг қуйидаги энг йирик углеводородлар конлари жиҳозлантирилган: Шарқий Бердах, Дояхатин, Сурғил, Кулбешкак каби конлар ва газни тайёрлаш қурилмаларининг блокли ускуналарини ишлаб чиқариш, «Устюртгаз» УШК паст ҳароратли сепарация қурилмаси, «Узтрансгаз» АК компанияси Қўнғирот компрессор станциясида газни қуритиш қурилмаси ва кўпгина бошқа қувватлар. Ўзбекистонда илк бор «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖда горизонтал шаклдаги, зигзагсимон, кам оқимли ҳаво билан совитиш аппаратларини (ҲСА) ишлаб чиқариш ўзлаштирилди ва улар Кўкдумалоқ конидаги Келлог компрессор станциясини модернизациялашда қўлланилган, шунингдек, «Шўртаннефтгаз» УШК учун пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмаси(УПБС) учун ускуналар ишлаб чиқарилган ва етказиб берилган.  «Ўзбеккимёмаш заводи» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини модернизациялаш режалаштирилмоқда ва бу тармоқ корхоналари яқин вақтларгача хориждан сотиб олган қалин деворли, йирик ўлчамли ва оғир вазнли ускуналарни ишлаб чиқаришга киришиш имкониятини яратади.  

  1. тармоқнинг бошқарув ва технологик жараёнларига ахборот технологияларини комплекс жорий қилишни талаб этади.     Шунинг учун бу жараёнда биринчи навбатдаги вазифа тармоқ корхоналарининг барчасида замонавий ахборот технологияларини жорий қилишдан иборатдир.    
  2. Тармоқ олдида турган вазифаларнинг ҳал қилиниши нефт-газ тармоғи ва унинг корхоналари барқарор ривожланишининг иқтисодий механизмини такомиллаштириш зарурати билан чамбарчас боғлиқ, ва бу ҳам устувор йўналиш ҳисобланади, чунки ҳар қандай техник ва технологик вазифанинг ҳал қилиниши, табийки, харажат ва натижаларнинг иқтисодий муаммолари билан тўқнашади. Қатъий тежамкорлик режимини жорий қилиш, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархи пасайтирилишини рағбатлантириш ҳисобига молиявий барқарорликни таъминлаш жараёнлари ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

12. Ва ниҳоят, тармоқ корхоналари фаолиятининг яна бир жуда муҳим йўналиши мавжуд. У ҳам бўлса – юқори малакали кадрларни тайёрлаш. Сир эмаски, самарали ва унумли иш олиб боришга ходимларнинг катта тажрибаси, юқори касбий маҳорати ва ғайратли меҳнатининг оптимал уйғунлашуви эвазига эришилади, чунки фақат юқори салоҳиятли кадрларгина Ўзбекистон нефт-газ тармоғининг барқарор ривожланиш борасидаги стратегик ва тактик вазифаларни самарали ҳал қилишга қодир бўладилар.

Ушбу йўналишларнинг барчаси бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, мунтазам равишда ишлаб чиқиладиган ва мувофиқлаштириладиган тармоқ ривожланишининг жорий, ўрта ва узоқ муддатли стратегиясида ўз аксини топган. 

 

Эътиборингиз учун раҳмат!

 

Сўнгги ўзгартириш: 01.08.2015 16:39

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech