Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ўзбекистоннинг биринчи гази

Федеральный деловой журнал ТСР, №9 (80), 2013 йил сентябрь

2013 йилда Ўзбекистон газ саноатига 60 йил тўлади. 1951 йилда республикада геологик ва геофизик тадқиқотларнинг кучайиши билан бир қаторда нефть ва газ тўпланиши учун қулай геологик тузилишга эга майдонларни аниқлаш мақсадида структурали бурғилаш ишлари бошланди. 1953 йилда Сеталантепа майдонида структура бурғ қудуқларидан бирида очиқ газ фаввораси олинди. Бу фаввора ушбу ҳудудда ҳамда Бухоро вилоятининг бошқа районларида чуқур разведка бурғилашини давом эттиришга туртки бўлди.

Газ саноатининг ривожи

Кейинги йилларда оғир иқлим шароитлари ва йўлсизликка қарамай разведка ишлари юқори суръатлар билан олиб борилди. Хусусан, Жарқоқ, Сариқтош, Газли майдонларида ва Қоровулбозорда газ уюмлари, бир оз вақт ўтиб эса нефть уюмлари очилди. Айнан ана шу конлар негизида Ўзбекистон газ саноати яратилди. Республикадаги мавжуд газ захиралари 730 миллиард куб метрга етади. Газ захиралари 500 миллиард куб метрни ташкил қиладиган ноёб Газли конининг очилиши эса муҳим аҳамият касб этди.

Когон гуруҳи ресурслари (Жарқоқ, Сариқтош, Қоровулбозор) асосида диаметри 500 миллиметрга тенг Жарқоқ — Тошкент газ қувурйўли қурилиб, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент вилоятларини газ билан таъминлаш йўлга қўйилди, Газли конининг йирик захираларидан фойдаланиш учун эса узунлиги 2 000 километр ва диаметри 1 020 миллиметрли Газли — Урал магистраль газ қувурйўли ўтказилди. Янги майдонларни ўзлаштириш ва газ-нефть конларини очиш ишлари давом эттирилди.

Очилган аксарият конлардаги газ таркибида олтингугуртнинг кўплиги билан ажралиб туради. Газли конидаги олтингугуртсиз газ захираларининг бора-бора тугаб бориши ва шу сабаб зудлик билан кам олтингугуртли ва юқори олтингугуртли газларни қазиб чиқаришни ташкил этиш эҳтиёжи табиий газни олтингугуртдан тозалаш учун мўлжалланган газни қайта ишлаш заводининг қурилишини талаб этар эди.

1972 йилда Муборак газни қайта ишлаш заводининг биринчи навбати ишга туширилди ва бу билан Ўзбекистонда газни қайта ишлашга асос солинди.

Бундан ташқари, республикада интенсив равишда ўзлаштирилаётган нефть ва газ конлари (Газли, Шўртон, Кўкдумалоқ, Зеварда, Қандим, Денгизкўл, Хавзақ, Ғарбий Алан, Урга ва бошқалар) нефть ва табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини ошириш, мазут, дизель ёқилғиси, техник нефть мойларини ишлаб чиқариш ҳажмларини сезиларли даражада кенгайтириш, уларни яқин ва узоқ хориж мамлакатларига экспорт қилиш имконини берди.

Газ саноатининг ривожланиши билан бир қаторда газдан фойдали компонент - нефтни қайта ишлаш заводлари учун қимматбаҳо хом ашё саналмиш газ конденсатини ажратиб олиш ҳажмлари ортиб борди.

Тармоқнинг янги ҳаёти

1992 йилда «Ўзбекнефтгаз» давлат нефть ва газ саноати концерни тузилди, шу йилнинг ўзида у миллий корпорацияга айлантирилди. 1998 йилнинг декабрида миллий корпорация негизида уч даражали вертикал-интеграллашган бошқарув тизимига эга «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси ташкил этилди.

Республика ҳудудида нефть ва газ бўйича кенг қамровли излов-разведка ишлари олиб борилди. 2000 йилларнинг бошида «Ўзбекнефтгаз» МХК ер қаърини разведка қилиш, нефть ва газ қазиб чиқариш, уларни қайта ишлаш, ташиш, табиий газни сақлаш, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни яратиш ва бу ишларга чет эл инвестицияларини жалб қилиш билан шуғулланди.

Ривожланиш истиқболлари

Яқинда очилган Устюрт конлари захиралари негизида янги Устюрт газ-кимё комплексининг қурилиши амалга оширилмоқда. Устюрт ГККнинг углеводород хом ашёсини қайта ишлаш объктлари қурилишининг якунланиши ва уларнинг ишга туширилиши, шунингдек нефть-газ-кимё саноатидаги бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилиши яқин келажакда нефть ва газ тармоғини янги, янада юқорироқ технологик поғонага кўтариш, тубдан диверсификация қилиш имконини беради. Келгуси беш йил давомида газ-кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини камида тўққиз баравар ошириш прогноз қилинмоқда. Натижада, 2017 йилга келиб тармоқнинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги газ-кимё саноати маҳсулотларининг улуши 37%гача ўсади.

Сўнгги ўзгартириш: 04.09.2015

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech