World Bank нефт-газ тармоғини қўллаб-қувватлайди

Печать

2018 йил 1 февралда Жаҳон банки вакиллари ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарияти ўртасида бўлиб ўтган учрашув айнан шу мавзуга бағишланди.

Жаҳон банки миссияси ташрифининг асосий мақсади нефт-газ тармоғини бюджетдан қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама қилиш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ лойиҳаларини молиялаштиришдан иборат бўлди. 

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари У.Ашуров ҳозирги вақтда тармоқда қатор ислоҳотларни рўёбга чиқариш ва компаниянинг халқаро бозордаги иштирокини янада ошириш режалаштирилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек Ўзбекистон Республикаси газ таъминоти ва газификациясини ривожлантириш бўйича Бош схемаси ишлаб чиқилмоқда. Буларнинг барчаси тармоқ молиявий жиҳатдан янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Жаҳон банки томонидан иқтисодий самарадорлик ва инвестициялар ҳажмларини баҳолаш, тариф сиёсатини ишлаб чиқиш ва шу каби алоҳида компонентларни молиялаштириш орқали Бош схемани ишлаб чиқишда чекланган иштирок этиш таклиф қилинди.

Учрашув якунлари бўйича кўтарилган масалаларни келгусида ҳам муҳокама қилиш учун қатор учрашувларни ўтказиш юзасидан келишиб олинди.

Сўнгги ўзгартириш: 09.02.2018 15:26