Япониянинг Ўзбекистон нефт-газ саноатига қизиқиши тобора ортиб бормоқда

Печать

«Нефтгазинвест» МЧЖда «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбариятининг Япония Халқаро молия маркази (JCIF) делегацияси билан учрашуви бўлиб ўтди.  

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - Япония Халқаро молия маркази делегациясини Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар билан таништириш, сўнг эса Япония ҳукумати учун ҳисобот тайёрлашдан иборат. 

Учрашувда Япония Халқаро молия маркази фаолиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. JCIF – бу Япониянинг етакчи хусусий молия муассасалари Япония Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширган қўйилмалари туфайли 1983 йилнинг март ойида ташкил топган, халқаро молияга ихтисослаштирилган тадқиқот институти эканлиги таъкидлаб ўтилди.  

Ўз навбатида хорижий меҳмонлар Ўзбекистон Республикасининг нефт-газ саноатидаги салоҳияти билан таништирилди. Шу маънода Устюрт ГКМ, GTL ва Қандим ГҚЗ каби амалга оширилган муҳим лойиҳаларга алоҳида урғу берилди.

Сўнгги ўзгартириш: 09.02.2018 15:39