Экологик хавфсизлик манфаатларида

Печать

2017 йил 15 декабрда Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари. Иссиқхона газларининг ҳисоб-китоб усуллари« мавзусига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Ушбу семинар «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ томонидан «O‘ZLITINEFTGAZ» Акциядорлик жамияти ва Нефт ва газ саноати Узбекистон илмий муҳандислар жамияти (НГС Уз ИМЖ) билан ҳамкорликда ташкил этилди. Тадбирда «ЎЗБЕКНЕФТГАЗ» АЖ, гидрометеорология хизмати Маркази, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш Вазирлигининг давлат санитар-эпидемиологик назорати Республика маркази, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш институтлари ва олий ўқув юртлари ҳамда мамлакатимиздаги бошқа манфаатдор корхона ва ташкилотларнинг раҳбарияти ва етакчи мутахассислари қатнашдилар.

Тармоқ объектларида ишлаб чиқаришни жадаллаштиришда экологик хавфсизлик таъминлашнинг комплекс тизимини яратиш муаммолари устида иш олиб бораётган нефтгаз соҳаси олим ва мутахассислари бу борада самарали локал усулларни таъминлаш бўйича фикр ва таклифлари билан алмашдилар. Йиғилганларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амал қилаётган ҳуқуқий меъёрлар тўғрисида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Маърузалар мавзуси иқлим ўзгариши соҳасида халқаро конвенция ва Битим вазифалари, бу жараённи юмшатиш ва унга мослашиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонунчиликни ҳуқуқий таъминлаш ва такомиллаштириш, иссикҳона газлари ҳавога ташланишини баҳолаш ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ объектларида иссиқхона газлари эмиссиясини аниқлаш масалаларига бағишланди.

Илмий-амалий семинар давомида баён этилган ғоя ва таклифлар ушбу муҳим экологик вазифаларни ҳал қилишга қаратилди. Улардан амалиётда фойдаланиш саноат объектлари фаолият юритадиган ҳудудларда иссиқхона газлари ва билвосита иссиқхона таъсирини берувчи газлар ташланишини янада қисқартиришни таъминлашга имкон беради.

Сўнгги ўзгартириш: 18.12.2017 17:57