Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

«Ўзбекнефтгаз» АЖ «Made in Uzbekistan» биринчи кўргазмасида

«Ўзбекнефтгаз» АЖ таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар 2017 йил 7-9 ноябрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМ АЖ да бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида эришилган ютуқларнинг «Made in Uzbekistan» (Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган) биринчи кўргазмасида иштирок этдилар. 

Юртимиз ишлаб чиқарувчилари нафақат ички, балки хорижий бозорлар учун ишлаб чиқарилаётган юқори сифатли маҳсулотларни тақдим этдилар. 

Нефтгаз тармоғига мансуб корхоналар экспозицияси энг йирикларидан бири бўлиб, индустрия ривожининг бутун динамикасини яққол акс эттирди.  Бундан ташқари, бу ерда углеводороларни қазиб чиқариш ҳажмларини янада ошириш, юқори қўшимча қийматли маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун нефть ва газни қайта ишлаш технологик жараёнларини чуқурлаштириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулот чиқариш ва экспорт бозорларига чиқиш бўйича таклифлар келтирилди.   

Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда нефтгаз саноати корхоналарининг маҳсулот ва хизматлари юқори сифати билан ажралиб туради ва шу боис мамлакатимиз ва хориждаги истеъмолчилар эътиборини қозонган. Ишлаб чиқариш жараёнларига сифат менежментининг халқаро тизимлари жорий қилинган. Шу туфайли ҳар хил турдаги бензинлар, авиацион керосин, мойлар каби харидоргир маҳсулотларни ишлаб чиқариш амалиёти йўлга қўйилган. Кўрсатилаётган хизматлар доиралари ҳам кенгайтирилган бўлиб, уларнинг қаторига геофизик ва геологик қидирув ишлари, транспорт хизматлари, илмий-лойиҳалаштириш вазифаларни ҳал қилиш ва кўпгина бошқа ишлар киради.   

Иштирокчилар фикрига кўра, «Made in Uzbekistan» биринчи кўргазмаси нефтгаз саноати корхоналари ва ташкилотларини, инновацион ютуқларни илгари суриш ва тақдим этиш, кўргазмага ташриф буюрганларни тармоқнинг илмий-ишлаб чиқариш соҳаси билан ҳар томонлама таништириш, компанияларнинг иқтисодий ва инвестицион салоҳиятларини намойиш этишга хизмат қилади.

Сўнгги ўзгартириш: 09.11.2017 15:59

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech