Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Ҳамкорликнинг янги истиқболлари сари

2017 йил 3 ноябрда Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамкорлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис давомида МДҲ ҳудудида савдо-иқтисодий кооперациянинг жорий масалалари кўриб чиқилди. Кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан янги келишувларга эришилди ва бу йиғилиш якунлари бўйича имзоланган ҳукуматлараро ва идоралараро корпоратив ҳужжатларда ўз аксини топди. Ушбу ҳужжатлар тўплами иқтисодиётнинг етакчи сектори – нефтгаз соҳасидаги ҳамкорликни оптималлаштириш механизмларини ҳам ўзига киритади. Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг янги марралари қуйидагиларни назарда тутади: «Газпромбанк» АЖ ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ ўртасида капиталнинг қарздорлик бозорида ишлаш тўғрисидаги Битим; Ўзбекистон Республикасида «Жиззах вилоятида нефтни қайта ишлаш мажмуасини қуриш» инвестицион лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида»ги Рамкали битим; Ўзбекистон Республикасида «Шўртан ГКМ тозаланган метани негизида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш» лойиҳасини молиялаштиришни ташкил қилиш тўғрисидаги Битим.

Сўнгги ўзгартириш: 04.11.2017 19:25

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech