Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Тармоқ келажаги учун инновацион ишланмалар

2017 йил 19-20 октябрь кунлари Бухоро шаҳрида «Ёқилғилар кимёси ва технологиялари ва сурков материаллари соҳасидаги инновацион ишланмалар» мавзусига бағишланган II-чи Халқаро илмий-техник конференция бўлиб ўтди.

Тадбир «Ўзбекнефтгаз» Акциядорлик жамияти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва анорганик кимё институти, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги томонидан ташкил этилди.

Қатнашчилар фикрича, тармоқ конференцияси нафақат фикр ва қарашлар билан алмашиш, балки илмий ва амалий алоқаларни ривожлантириш, иқтисодиётнинг етакчи секторларидан бирида энг оптимал ҳамкорлик механизмларини аниқлаш учун қулай майдон ҳисобланади. Бу майдон нефтгаз кимёси соҳасида фаолият юритаётган тадқиқотчилар, муҳандислар ва етакчи олимларни бирлаштиради ва эришилган натижаларни очиқ муҳокама қилиш, ушбу истиқболли йўналишни янада ривожлантириш йўналишлари ва йўлларини белгилаш учун қулай имкон яратади.

Мазкур анжуман иштирокчиларининг сони ва унда қатнашувчи ташкилотлар географияси йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Жорий йили илмий-техник форумда нефть ва газ соҳасига мансуб Haldor Topsoe, Chimeс, UOP Honeywell, ExxonMobil, Вasf, Алитер-Акси, Dow Chemical Europe каби халқаро компания ва лицензиарлар ҳамда И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети, «ВНИИНП» АЖ, «НПП Квалитет» МЧЖ каби етакчи илмий-тадқиқот институтлари ҳамда Ўзбекистон ва шу билан бир қаторда Германия, АҚШ, Дания, Россия, Жанубий Корея каби хорижий мамлакатлар компаниялари ва илмий-тадқиқот институтлари иштирок этдилар.

Конференциянинг кенгайтирилган дастури тармоқ мутахассисларининг ягона муҳитдаги илмий алоқаларини фаоллаштириш, профессионал тайёргарлиги ва интеллектуал ривожланишини қўллаб-қувватлашга қаратилди. Бу галги анжуман доирасида кўплаб сермазмун ва қизиқарли маърузалар тақдим этилди. Шулар жумласидан ишлаб чиқариш жараёнларини оптималлаштириш бўйича самарали таклифлар, нефть ва газни қайта ишлаш, энергия самарадорлиги ва ресурслар сарфини оптималлаштириш, ёқилғилар технологиялари ва сурков материалларидан фойдаланиш каби йўналишларга оид новаторлик ечимларни келтириш мумкин. «Бухоро НҚЗ» МЧЖ директори Б.Махкамов замонавий ёқилғи турларини ўзлаштириш мақсадида заводда олиб борилаётган модернизация ва реконструкция ишлари ҳамда каталитик жараёнлардан фойдаланиш тажрибаси тўғрисида сўзлаб берди. Шу билан бирга Бухоро НҚЗда (МДҲда илк бор) нефть ва газ конденсати асосида Жет-1 ҳаво кемалари учун реактив ёқилғи ишлаб чиқаришнинг янги технологияси ишлаб чиқилди ва жорий қилинди.

Сўзга чиққанлар барча ижтимоий-иқтисодий йўналишлардаги илмий-техник тараққиёт иқтисодиёт ривожланишининг бош омили ҳисобланишини таъкидлаб ўтдилар. Хусусан, «Ёқилғилар кимёси ва технологиялари ва сурков материаллари соҳасидаги инновацион ишланмалар» халқаро илмий-техник конференция мамлакат энергетика ресурслари соҳасидаги сифат жиҳатдан янги иқтисодиётни янада ривожлантириш учун туртки берди.

Сўнгги ўзгартириш: 24.10.2017 18:33

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech