Национальная Холдинговая Компания “Узбекнефтегаз”

A+ A-
  • (998 71) 233-57-57 Ягона алоқа рақами
  • (998 71) 233-28-88 Ишонч телефони
  • (998 71) 236-76-58 Девонхона

Автотранспорт воситалари учун газбаллон ускуналари

Ҳозирги вақтда автотранспорт воситаларини табиий газда ишлашга ўтказиш туфайли, тенг (эквивалент) ҳисобда, 7 780 минг тонна автомобиль ёқилғиси ўрнига сиқилган газ ва 2 960 минг тонна автомобиль ёқилғиси ўрнига суюлтирилган газ қўлланилиши таъминланган.

Шу билан бирга, иқтисодий мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда, суюлтирилган газ республикамизнинг олис ҳудудларида яшовчи аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш учун тобора кўпроқ ишлатиляпти. Хусусан, ўз эҳтиёжлари учун суюлтирилган газдан фойдаланадиган уй хўжаликлари сони 2010-2016 йиллар давомида 4 баравар ортди (599,1 мингдан 2,55 миллионгача), шунга мувофиқ аҳолига суюлтирилганр газ етказиб бериш ҳажми 8 баравар кўпайди (йилига 30,6 минг тоннадан 243,2 минг тоннагача).

Шу маънода аҳолининг суюлтирилган газга бўлган эҳтиёжларини янада тўлиқ қондириш учун суюлтирилган газ ишлатадиган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич сиқилган газга ўтказиш долзарб аҳамият касб этмоқда.

Шунингдек, автомобилга газ қуйиш шохобчалари (АГҚШ) фаолиятининг самарадорлиги паст даражада эканлиги ва уларнинг лойиҳа қуввати республика бўйича атиги 29 фоизга ишлатилаётганлиги тўғрисида ҳам таъкидлаб ўтиш лозим.

Юқорида баён этилганлардан келиб чиққан ҳолда, Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, белгиланган тартибда барча вазирлик ва идоралар билан келишилди ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 октябрдаги 815-сонли«Автомобилларга газ тўлдириш станциялари тармоғини ривожлантириш, автотранспорт воситаларини сиқилган табиий газга босқичма-босқич ўтказиш, шунингдек, улар учун мўлжалланган газ баллон ускуналарининг хавфсиз эксплуатациясини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда автомобилга газ тўлдирувчи компрессор станциялари(АГТКС) тармоғини янада ривожлантириш ва автотранспорт воситаларини босқичма-босқич сиқилган газга ўтказиш кўзда тутилган.

Амалдаги АГҚШни АГТКСга айлантириш бўйича тадбирлар ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш ва автотранспорт воситаларини белгиланган муддатларда сиқилган газга ўтказиш учун тегишли тадбирлар кўзда тутилган, хусусан, 2017 йил 1 декабрдан бошлаб АГҚШ объектларини қуриш учун ер майдонларини ажратишни тўхтатиш белгиланган.

АГТКС қурилишини рағбатлантириш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қарорда, «бир дарча» тамойили асосида АГТКСжойлашган ҳудудларда кредит битимларини расмийлаштириш пунктларини очиш ваимтиёзли кредитларни тақдим этиш йўли билан газбаллон ускуналарини сотиб олиш ва ўрнатиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш кўзда тутилган.

Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш, 2017-2019 йилларда республика бўйлаб қўшимча равишда 178 та янги АГТКС яратиш ва 800,4 мингта автотранспорт воситаларини сиқилган газга ўтказишга имкон беради.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 мартдаги 129-сонли «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ корхоналарининг ҳаракатдаги таркиби паркини юртимизда ишлаб чиқарилган катта ва ўрта сиғимли шаҳар автобуслари билан янгилаш Дастури доирасида 2017-2019 йилларда 350 та катта сиғимли MAN автобусларини харид қилиш кўзда тутилган.

2017 йил январь ойида «JV MAN Auto Uzbekistan» МЧЖ қўшма корхонасида двигателлари сиқилган табиий газда ишлайдиган ва СПГ-3 турдаги газ баллонлари билан жиҳозланган,поли паст жойлашганMAN A22 CNG русумли шаҳар автобусларини серияли ишлаб чиқариш бошлаб юборилди.

Фойдаланиш хусусиятларини дастлабки кўриб чиқиш мақсадида 2015 йил сентябрь ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида поли паст жойлашган MAN A22 CNG русумли шаҳар автобусининг биринчи прототипи йўлда ҳаракатланиш синовидан муваффақиятли ўтди.

Бугунги кунга келиб ушбу автобус 1,5 йилдан ортиқ муддат ичида фойдаланиш давомида 130 минг километрдан зиёд масофа босиб ўтди ва унинг асосий тармоқ ва агрегатлари бирон марта бузилмай, соз аҳволда ишлаб келяпти. Йўловчилар учун қулайлиги ва хавфсизлиги нуқтаи назаридан автобус салони барча замонавий талаб ва стандартларга жавоб беради, тажриба намунаси билдирилган хусусиятларга бутунлай мос келади.

2014 йилда MAN Truck and Bus AG (Германия) компанияси билан биргаликда поли паст жойлашган MAN A22 CNG русумли шаҳар автобусларини ишлаб чиқариш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида, автобус томига газ баллонлари ўрнатилиши ҳисобга олиниб, унинг кузови ва каркасини алюминийдан ясаш лойиҳалаштирилган. Автобуснинг том қисмига СПГ-1 газ баллонларига нисбатан қарийб 70 фоизга енгилроқ бўлган СПГ-3 газ баллонлари ўрнатилган бўлиб, бу автобуснинг оғирлигини анча камайтириш, йўловчилар сиғимини ошириш ва ёқилғи сарфини қисқартиришга имкон беряпти.

Поли паст жойлашган MAN A22 CNG русумли шаҳар автобусларининг бутловчи қисмларини шакллантиришда MAN Truck and Bus AG (Германия) компанияси томонидан СПГ-3 турига мос келадиган ва 110-сонли БМТ ЕЭК қоидаларига мувофиқ бўлган «Luxfer Group» компаниясида (Буюк Британия) ишлаб чиқарилган газ баллонлари қўлланилади. 

Айни пайтда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 11 ноябрдаги 326-сонли «Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефть газида ёки дизель ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларининг хавфсизлиги тўғрисида Умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ республикада автотранспорт воситаларига СПГ-2, СПГ-3 ва СПГ-4 турдаги газ баллонларини ўрнатиш мумкин эмас. 

Сўнгги ўзгартириш: 20.10.2017 15:37

Белгиланган матнни тинглаш учун куйидаги тугмани босинг Ишлатилинмокда GSpeech